Ғузор тумани ХТБга қарашли 1-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган йиғилиш
БАЁНИ
«15» апрель 2019 йил
Йиғилиш раиси: Л.Х. Усмон
Қатнашди : 200 нафар Ўқувчилар
Кун тартибидаги масала :
2019 йил 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Ёшларни маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш тўғрисида»ги маърузасини ўқувчилар ўртасида ўрганиб чиқиш.
Йигилишда мактаб ММИБДЎ Л. Кулматова сўзга чиқиб , кун тартибидаги масала юзасидан йиғилиш иштирокчиларини таништирди. Л. Усмонова ўз сўзида 2019 йил 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтказган видеоселектор йиғилишида ёшларимизга бўлган талаб ва эътиборни янада кучайтириш, уларни хар томонлама баркамол етук ва уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб килиш, ёшларда ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни кенг таргиб килиш, хотин-кизларни айниқса ёш қизларни бандлигини ошириш масалаларига алохида эътибор беришни биринчи ўринга куйганлигини айтиб ўтди.
Шундан сўнг ёшлар етакчиси – А. Маҳмудов сўзга чиқиб, давлатимиз рахбари томонидан бугунги кунда ёшларнинг турли ёт оқимларга билиб билмай кириб қолиши, турли зиддиятларнинг кучайиб бориши, ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш хар қачонгидан ҳам долзарб вазифа бўлиши кераклиги туғрисида айтилган фикрларини илгари сурди. Шу билан бирга Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та мухим ташаббус билан йиғилиш қатнашчиларини яна бир бор таништириб ўтди:
Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизикишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга ҳизмат қилади.
Иккинчи ташаббус ёшларни ижтимоий чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шарт шароитлар яратишга юналтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |