Баённомаси 2022 йил 30 август Фарғона шаҳри Қатнашдилар – Кенгаш аъзоларидан 27 нафари, таклиф қилинганлар. Йиғилиш раиси – проф. А. Расулов. К у н т а р т и б и д а
Download 87.76 Kb.
|
1-jigilish-bayonnomasi-2022-2
- Bu sahifa navigatsiya:
- V. Турли масаллар. 1. “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали
IV. Кенгаш котиби М. Мирзаев йиғилганларни филиал Кенгашининг бир йиллик иш режаси, Низоми ва регламенти ҳамда танлов бўйича Маслаҳат кенгаши аъзолари рўйхати, Низоми, бундан ташқари Кенгаш аъзолари, Бошқарув йиғилиши аъзолари рўйхати билан таништирди (рўйхат илова қилинади). Юқоридаги ҳужжатлар таклиф ва мулоҳазалар асосида маъқулланди.
Факультет деканлари О. Отақулов ҳамда Ф. Мухтаровлар деканатлар ҳамда факультет Кенгашиларининг бир йиллик иш режалари мазмуни билан йиғилганларни таништириб ўтдилар. Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Васийлик жамоатчилик Кенгаши раиси Н.Ғаниева қўмита ва Кенгашнинг йиллик иш режаси ҳамда аъзолари рўйхати билан Кенгаш аъзоларини таништириб ўтди. Илмий бўлим бошлиғи Р. Нурдинова Рағбатлантириш ишчи гуруҳи аъзолари рўйхати, Низоми, номдор стипендиялар бўйича Низом ва Ишчи гуруҳ рўйхати каби ҳужжатлар мазмуни билан Кенгаш аъзоларини таништирди. Шунингдек, Ў ва ТИБ директор ўринбосари И.Тожибоев Педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби билан ҳам йиғилганларни таништириб ўтди. Ушбу ҳужжатлар бир овоздан тасдиқланди. Кафедра мудири И. Билолов Жамоатчилик кенгаши ҳужжатларини, Ишлар бошқармаси бошлиғи Х. Абдурахмонов эса Ишга қабул қилиш Кенгаши ҳужжатларини тақдим қилдилар. ТТЖ директори М. Носиров ётоқхонанинг бир йиллик иш режаси, Низоми ҳамда ички тартиб-қоидалари билан таништириб ўтди. Йиғилганлар ушбу ҳужжатларни ҳам маъқулладилар. АРМ директори И. Тажибаев ва АТМ бошлиғи А. Полвоновлар ҳам ўз иш режа ва бўлим низомларини тасдиқлаш учун Кенгашга тақдим этдилар. Кенгаш аъзолари юқоридаги ҳужжатлар ҳақида фикр-мулоҳаза билдириб, бир овоздан маъқулладилар. V. Турли масаллар. 1. “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали бошқарув, ўқув-услубий ва хизматчи ходимлари ҳамда профессор-ўқитувчиларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КРI) асосида фаолиятини баҳолаш орқали уларни рағбатлантириш ва моддий қўллаб-қувватлаш тартибини белгилаш тўғрисида НИЗОМ”ни тасдиққа тавсия этиш тўғрисида И. Тожибоев, Э.Бўтабоеваларнинг ахбороти эшитилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021-йил 24-декабр ПҚ-61-сон қарорига асосан Молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасаларида “Олий таълим муассасаси раҳбари ва ходимлари ҳамда профессор-ўқитувчилари фаолиятига баҳо бериш, улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини (KPI) тасдиқлаш, олий таълим муассасаси ҳамда улар ҳузуридаги таълим ва илмий муассасаларнинг раҳбари ва ходимлари, профессор-ўқитувчилари, шунингдек, хорижий мутахассислар учун меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва самарадорлик мезонларига асосланган рағбатлантириш тартибини мустақил белгилаш, олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартибини, шу жумладан харажатларнинг тақсимланиш улушини мустақил белгилаш” белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кенгайтирилган Аппарати Кенгаши йиғилишининг 25-сонли баёнига асоан Олий таълим муассасаларида “Олий таълим муассасалари раҳбар-ходимлари ва профессор-ўқитувчиларни рағбатлантиришда жорий йилнинг 10 августига қадар KPI тизимини жорий қилиш чораси кўриш вазифалари белгиланган. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида ҳам раҳбар-ходимлари ва профессор-ўқитувчиларни рағбатлантиришда KPI тизимини жорий қилиш мақсадида “Раҳбар ва ходимлар ҳамда профессор-ўқитувчилари фаолиятига баҳо бериш, улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини (KPI)” ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш зарур. Ушбу мезонларни ишлаб чиқиш учун ушбу Кенгаш қарори билан ишчи гуруҳ тузиш таклифи киритилмоқда. Ишчи гуруҳга 1 ой муддатда “Раҳбар ва ходимлар ҳамда профессор-ўқитувчилари фаолиятига баҳо бериш, улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини (KPI) ишлаб чиқиш ва юқори турувчи таянч ТАТУга келишиш ва тасдиқлашга киритиш вазифаларини белгилаш зарур бўлади. Мазкур масала юзасидан филиал директори А.Расулов, директор ўринбосари Б. Полвонов, бош ҳисобчи М. Нурматовлар фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Download 87.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling