Бундан ташқари Ш. Умаров жисмоний тарбия 1,2 фанларидан дарс машғулоти олиб борадиган профессор-ўқитувчиларга ўқув юклама ажратиш тўғрисида ахборот берди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 августдаги 365-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув реажаларда жисмоний тарбия 1,2 фанлари учун кредитлар ажратилмаган ҳолда мустақил таълим учун соатлар ажратилган. Ўқув режадаги фанлардан ўқув семестрлар охирида талабаларга баҳо қўйилиши белгиланганлиги сабабли, ушбу фанлардан фан ўқитувчилари ажратилишига эҳтиёж юзага келади. Шу сабабли, ўқув семестрлар охирида талабаларга баҳо қўйилишини ҳамда жисмоний тарбия 1,2 фанлари спорт заллари ва спорт майдонларида фан ўқитувчиси кузатуви остида мустақил таълим сифатида бажарилишини инобатга олиб, жисмоний тарбия 1,2 фанларидан ҳар бир гуруҳ учун 30 соатдан ўқув юклама ажратиш мақсадга мувофиқ.
Шунингдек, Ш.Умаров филиалнинг малака ошириш режаси ҳақида ахборот берди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 797-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 21 декабрдаги 530-сонли буйруғи ҳамда филиалнинг 2021 йил 30 декабрдаги “2022 йилда ўтказиладиган филиал, академик лицей раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари режаси ва тингловчилар контингентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 350-сонли буйруғи ижроси бўйича 2022 йил сентябрь ойида:
- Компьютер тизимлари кафедраси ассистентлари Хасанова Мохинур Юлдашбаевна, Нематова Супарна Анваржоновна;
- Ахборот технологиялари кафедраси катта ўқитувчиси Абдуллаев Темурбек Маруфжонович ва ассистентлари Хомидов Элнур Хомидович, Хаджиматов Жахонгир Муроджон ўғли, Абдусатторова Моҳинур Омонжон қизи Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказига малака ошириш ўқув курсларида қатнашиши режалаштирилган эди.
Шунингдек, уларнинг ўқув юкламаларини бажарадиган профессор-ўқитувчиларга белгиланган тартибда соатбай ҳақ тўлаш режалаштирилган.
Лекин, Компьютер тизимлари кафедраси ассистенти Нематова Супарна Анваржоновна декрет таътилига чиққанлиги сабабли, унинг ўрнига шу кафедра ассистенти Суюмов Жўрабек Юнусалиевич, Ахборот технологиялари кафедраси ассистенти Абдусатторова Моҳинур Омонжон қизи ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаганлиги сабабли, унинг ўринга шу кафедра ассистенти Эргашев Отабек Исмоилхон ўғли юбориш таклиф этилмоқда.
Бу масала юзасидан филиал директори А.Расулов, директор ўринбосарлари И. Тожибоев ва Б. Полвонов, факультет деканлари Ф.Мухтаров, О. Отақуловлар фикр-мулоҳаза, таклифларини билдирдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |