Баённомаси 2022 йил 30 август Фарғона шаҳри Қатнашдилар – Кенгаш аъзоларидан 27 нафари, таклиф қилинганлар. Йиғилиш раиси – проф. А. Расулов. К у н т а р т и б и д а


Download 87.76 Kb.
bet4/14
Sana04.10.2023
Hajmi87.76 Kb.
#1691723
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1-jigilish-bayonnomasi-2022-2

Ўқув меъёрий ҳужжатлар. Филиалда 1-, 2-курс талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 19 октябрдаги 35-2021-сон буйруғи, 3-курс талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 1186-сон буйруғи ва 4-курс талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 21 августдаги 303-сонли буйруғи (O‘zDSt: 36.2008:2015) билан тасдиқланган ДТСлар мавжуд.
Филиалда 4-курслар учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 1186-сон буйруғи билан тасдиқланган малака талаблари ва ўқув режалари мавжуд.
3-курслар учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сонли буйруғи билан тасдиқланган малака талаблари ва ўқув режалари мавжуд.
1-, 2-курслар учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 августдаги 365-сонли буйруғи билан тасдиқланган малака талаблари ва ўқув режалари мавжуд.
Барча таълим йўналишлари ва мутахассисликлар учун ишчи ўқув режалар ишлаб чиқилган.

Курс

ДТС

Малака талаби ва ўқув режалар

1-курс
2-курс

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 19 октябрдаги 35-2021-сон буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 августдаги 365-сонли буйруғи

3-курс

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сонли буйруғи

4-курс

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 21 августдаги 303-сонли буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 1186-сон буйруғи

3-курс ва 4-курс талабалари учун жорий ўқув йилидаги танлов фанларидан танловлар 2022 йил июн ойида ўтказилиб, фанлар ва ўқитувчилар белгилаб олинган. Жумладан, 3-курслар учун 6 та очиқ танлов фанлари, 4-курсларда ҳар бир мутахассислик кафедраларида 5-9 та IT мутахассислик танлов фанлари бўйича танловлар ўтказилган.
Филиалда жорий ўқув йилида 156 та фандан дарс машғулотлари олиб бориш режалаштирилган, улардан 71 таси мажбурий фанлар бўлса, 85 таси танлов фанлари ҳисобланади. 156 та фандан 140 таси бакалавриат таълим йўналишлари талабаларига, 16 таси эса магистратура мутахассислиги талабаларига дарс машғулотлари олиб борилади. Улардан 86 таси кузги семестрда ўқитилади.
Бакалавриат таълим йўналишлари талабаларига ўтиладиган 62 та ва магистратура талабаларига ўтиладиган 9 та, жами 71 та мажбурий фанлардан ўқув дастурлар кафедраларга етказилган. Ушбу фанлар ўтган ўқув йилида ҳам мавжуд бўлганлиги сабабли, улар бўйича ўқув-услубий материаллар такомиллаштирилган ва кафедралар йиғилишида муҳокамага тақдим этилган.
Бакалавриат таълим йўналиши учун 78 та ва магистратура мутахассислигига 7 та танлов фанлар бўйича янги ўқув-услубий материаллар тайёрланмоқда.
Дарс жадвали. Филиал директорининг 2022 йил 8 августдаги 174-сонли буйруғи билан 2022/2023 ўқув йили учун кундузги бакалавриат таълим йўналишларининг ўқув жараёни асосида дарс жадвалларини шакллантириш ва бажарилишини назорати тегишлилиги бўйича Компьютер инжиниринги ҳамда Телекоммуникация технологиялари ва касб таълими факультети декантларига, сиртқи бакалавриат таълим йўналишларининг ўқув жараёни асосида дарс жадвалларини шакллантириш ва бажарилишини назорати ўқув-услубий бўлимга, магистратура мутахассислиги бўйича ўқув жараёни асосида дарс жадвалларини шакллантириш ва бажарилишини назорати илмий инновациялар ва педагог кадрларни тайёрлаш бўлими га юклатилган.

Download 87.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling