Баённомаси 2022 йил 30 август Фарғона шаҳри Қатнашдилар – Кенгаш аъзоларидан 27 нафари, таклиф қилинганлар. Йиғилиш раиси – проф. А. Расулов. К у н т а р т и б и д а


Download 87.76 Kb.
bet5/14
Sana04.10.2023
Hajmi87.76 Kb.
#1691723
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1-jigilish-bayonnomasi-2022-2

Ўқув юкламалар. 2022-2023 ўқув йили учун ишчи ўқув режаларнинг лойиҳалари ишлаб чиқилди. Ҳар бир факультет ва кафедраларга тақдим этилди. Улар асосида филиал умумий ўқув юкламаси ҳисобланди ва кафедралар кесимида ажратилди.
Филиалда 6 та мутахассис чиқарувчи кафедра ва 3 та хизмат кўрсатувчи кафедралар мавжуд бўлиб, уларнинг ўрта ўқув юкламаси мос равишда 750 ва 650 соатларни ташкил қилади. Шу сабабли, ҳар бир кафедрага ўртача ўқув юкламага асосан штат бирликлари ажратилди:



Кафедра номи

Умумий юклама

Штатлар

ЖАМИ

Кафедра мудири

Проф.

Доц.

Катта ўқит.

Ассистент

1

Ахборот технологиялари

24304

1

1

4

9

9

24

2

Компьютер тизимлари

11227

1

 0

2

5

5

13

3

Ахборот хавфсизлиги

8159

1

 0

1

2

6

10

4

Табиий фанлар кафедраси

13365

1

 0

2

5

9

17

5

Хорижий тиллар

6534

1

 0

1

2

5

9

6

Телекоммуникация инжиниринги

14206

1

0

2

5

9

17

7

Дастурий инжиниринги

14829

1

0

3

5

9

18

8

Ахборот-таълим технологиялари

6502

1



2

1

3

7

9

Ўзбек тили ва Гуманитар фанлар

7975

1

0

4

3

2

10


ЖАМИ

107101

9

1

21

37

57

125

Ҳозирги кунда филиалда 9 та кафедрада асосий штатда 102 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Улардан 1 нафари фан доктори, профессор, 29 нафари фан номзоди, PhD, доцент, 72 нафари катта ўқитувчи ва ассистентлардан иборат. Илмий салоҳият 29,4%.


HEMIS тизими. Ҳозирги кунда филиалдаги 8 та бакалавриат таълим йўналиши ва 4 та магистратура мутахассислиги бўйича ишчи ўқув режа, фанлар тўғрисидаги маълумотлар “HEMIS” тизимига тўлиқ киритилган.
2022-2023 ўқув йилида 2-3-4-5-курслар бўйича 2197 нафар талабалар тўғрисидаги маълумотлар ҳам “HEMIS” тизимига тўлиқ киритилган.
2 та факультет ва 9 та кафедраларда фаолият олиб борадиган асосий штатдаги 102 нафар ва ўриндошлик асосидаги 12 нафар профессор-ўқитувчилар тўғрисидаги маълумотлар ҳам “HEMIS” тизимига тўлиқ киритилган.
Ахборот-ресурс маркази фонди: умумий фонд 4103 номда 12558 нусхада адабиётлар мавжуд бўлиб, улардан лотин алифбосида 4076 та, кирил алифбосида 3409 та, рус тилида 3382 та, бошқа тилларда 1691 та.
Шулардан илмий-адабиётлар 110 номда 505 нусхада, дарсликлар 895 номда 4238 нусхада, ўқув қўлланмалар 1826 номда 5817 нусхада, бадиий адабиётлар 768 номда 1124 нусхада, чет эл адабиётлари 430 номда 602 нусхада бошқа адабиётлар 74 номда 272 нусхада мавжуд.
2021-ўқув йилида: жами 266 номда 906 нусхада янги адабиётлар билан бойитилди. Шундан, дарслик - 25 номда 115 нусха, ўқув қўлланма - 64 номда 215 нусха, монография - 14 номда 90 нусха, бадиий адабиёт - 120 номда 157 нусха, журналлар - 6 номда 108 нусха, бошқа адабиётлар - 37 номда 221 нусха.
Газета ва журналлар бўйича: 2022 йил учун жами: 22 номда 120 нусхада 29 599 706 сўмлик газета ва журналларга обуналар ташкилланди.
Ахборот-ресурс марказидан масофадан туриб фойдаланиш учун телеграм мессенгери орқали https://t.me/libfbtuituz_bot ссилкаси орқали ТАТУФФ електрон кутубхона боти ишга туширилган. Электрон кутубхона бўйича https://lib.fbtuit.uz/index.html ссилкаси орқали ўз веб сайти йўлга қўйилган ва электрон адабиётлардан фойдаланиш имконияти яратилган. Хозирда АРМ электрон адабиётлар базаси 21500 дан ортиқ адабиётларлар билан таъминланган хамда ушбу йилда АРМ фондидаги адабиётларни 100% электрон фондда шакллантириш бўйича ишлар давом этмоқда. Талабаларнинг мустақил ишларида кўмакдош сифатида маҳаллий ҳамда хорижий илмий базалар билан ҳамкорликлар йўлга қўйилди.
Махаллий АРМ ва кутубхоналардан: Таянч олийгох ТАТУ, Вилоят кутубхонаси хамда ФарДУ электрон кутубхоналаридан фойдаланиш имконияти яратилди.
Хорижий хамкорликлардан: EBSCO илмий-таълимий маълумотлар базасидан. Бош қароргоҳи Массачусетс штатининг Ипсвич шаҳрида жойлашган EBSCO Information Services Industries Inc.нинг бўлинмаси бўлиб, штаб-квартираси Aлабама штати Бирмингем шаҳрида жойлашган. EBSCO бутун дунё бўйлаб турли хил кутубхоналарга маҳсулот ва хизматларни тақдим етади.
Бир қатор Россия федерациясига тегишли BOOK.RU, БЕЛЛAРУС ва “Российский Государственный Библиотека”лардан фойдаланиш имконияти яратилди.
Хамкорликлар туфайли Ахборот-ресурс марказида жахон ахборот ресурсларидан фойдаланишда кенг имконият мавжуд. Булар EBSCO, Springer илмий адабиётлар ва электрон журналлар маълумотлар базасига кириш ва уларни юклаб олиш имконияти мавжуд. Жами 115058 та номда соха йўналишлари бўйича ресурслар юклаб олинган ва китобхонлар фойдаланиши учун Ахборот ресурс маркази сайтига жойлаштирилган. Булардан Ebsco маълумотлар базасидан 108708.
Моддий техник ҳолат бўйича: 2022 ўқув йилига АРМнинг 1-2-ўқув бинолари ва талабалар турар жойида бўлимлари ташкил этилган. 1-ўқув биносида 10 та компьютер электрон кутубхонадан фойдаланиш учун тайёр холатда ва ўқув зали ҳамда китоб бериш бўлими жойлашган бўлиб, талабалар учун керакли барча ўқув адабиётлари билан тўлдирилган. Хонада 17та ўринга эга бўлган ўқув зали шакллантирилди. 2-ўқув биносида 7та компьютер хамда 10 та ўринга эга бўлган ўқув зали шакллантирилган. Талабалар турар жойида 8 та компьютер ва 8 та ўқув учун жой ажратилган.
Ушбу масала бўйича филиал директори А.Расулов, факультет деканлари Ф. Мухтаров, О. Отақуловлар фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирдилар.



Download 87.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling