Баённомаси 2022 йил 30 август Фарғона шаҳри Қатнашдилар – Кенгаш аъзоларидан 27 нафари, таклиф қилинганлар. Йиғилиш раиси – проф. А. Расулов. К у н т а р т и б и д а


I. Биринчи масал юзасидан А. Кадиров ахбороти эшитилди


Download 87.76 Kb.
bet2/14
Sana04.10.2023
Hajmi87.76 Kb.
#1691723
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1-jigilish-bayonnomasi-2022-2

I. Биринчи масал юзасидан А. Кадиров ахбороти эшитилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-340-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, миллий мустақиллик эл-юртимиз учун жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуриш, шу жумладан, ҳаётнинг турли соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратилиши, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш, эришилган ютуқларни мустаҳкамлаб, туб ислоҳот жараёнларини янги босқичга кўтариш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг қадри, шаъни ва ғурурини етакчи ўринга олиб чиқиш устувор вазифамизга айланган ҳозирги вақтда юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, давлатимизнинг ҳудудий яхлитлиги ва бўлинмаслиги, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга интилиш кўп миллатли халқимизни янада бирлаштирадиган, юксак марраларга сафарбар этадиган беқиёс кучга айланиб бормоқда.
Буюк истиқлолимизнинг халқимиз, айниқса, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, юртимизни ҳар томонлама эркин, обод ва фаровон мамлакатга айлантиришдаги улкан аҳамият ва моҳиятини ҳисобга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллигини муносиб кутиб олиш ва ушбу қутлуғ санани юксак даражада нишонлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан:
– филиалда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш ҳамда янги 2022/2023 ўқув йилини бошланиши бўйича филиал ишчи гуруҳи таркиби шакллантирилди.
«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури ишлаб чиқилди.
– талаба ёшларни маънавий таҳдидлардан ҳимоялаш, эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган “Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари” ғоясини кенг тарғиб қилиш ҳамда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлашга қаратилган материаллар тайёрланиб, ёшлар масалалари бўйича декан ўринбосарларига ва барча тюторларга етказилди.
– барча гуруҳларда Мустақиллик байрамига бағишлаб маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, долзарб мавзулар бўйича фикр алмашувлар, маданий тадбирларни самарали ўтказиш мақсадида таниқли илм-фан намояндалари, ижодкор зиёлилар, маданият ва санъат арбобларидан иборат тарғибот гуруҳларини ташкил этиш режалаштирилди.
– байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож, фаҳрий профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар ва талабаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирларини амалга ошириш белгиланди.
– филиалнинг барча профессор-ўқитувчи, ишчи-ходимлар моддий рағбатлантирилди.
– байрам муносабати билан филиал ва унинг атроф-ҳудудларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, биноларнинг кириш қисмларига Мустақиллик байрамини акс эттирувчи шиорлар, паннолар ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
– филиалнинг ўқув биноларида 26 августдан 5 сентябрга қадар туну кун навбатчилик ташкил этилди.
Ушбу масала юзасидан филиал директори А. Расулов, директор ўринбосари И. Тожибоев ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирдилар.



Download 87.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling