Баённомаси тошкент шаҳри 2022 йил 30 сентябрь


Download 396.13 Kb.
Sana24.01.2023
Hajmi396.13 Kb.
#1117266
Bog'liq
1-oktabr


Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нурафшон филалида
Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбир
БАЁННОМАСИ


Тошкент шаҳри 2022 йил 30 сентябрь


Қатнашдилар:
Филиал директори Н.Насруллаев, директор биринчи ўринбосари Б.Бобоёров, ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи З.Холмирзаев, таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи Ш.Каримов, КИФ декани С.Халилов, декан ўринбосарлари Ж.Газатов, Г.Жўраева, гуманитар фанлар кафедраси мудири Д.Рахмонов, филиал профессор-ўқитувчилари ва талабалар.

КУН ТАРТИБИ:

  1. Филиалда “Устоз ва мураббийлар куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказиш.

Тадбирга филиал раҳбарияти ва ходимлари ҳамда ўқитувчилари таклиф этилди. Тадбирни филиал директори Нурбек Насруллаев кириш сўзи билан очиб бериб, ёш авлодни тарбиялаш ва таълим бериш йўлидаги машаққатли ва шарафли фаолиятида улкан зафарлар ва омад тилади.
Шунингдек, хозирги кунда президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан устоз ва мураббийларга берилаётган алоҳида ҳурмат ва эътибор ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Шундан сўнг филиал талабалари томонидан устозлар фидокорона меҳнатлари катта тахсинга сазоворлиги эътироф этилган видео ролик намойиш қилинди.

Шундан сўнг филиалнинг иқтидорли талабалари томонидан тайёрланган ижодий чиқиш сифатида кўрсатилган шеър базми ва табриклар иштирокчиларига намойиш қилинди.
Сўнгра филиал Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор биринчи ўринбосари Б.Бобоёров сўзга чиқиб филиалдаги ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклаб ўзининг самимий тилакларини билдирди. Байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтказилиб, маъруза, видеороликнамойиши ва бадий чиқишлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.



Ахборот технологиялари кафедраси Ш.Каримов
Котиба Н.Носирова

Download 396.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling