Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

хавфсизлик маданиятига эга бўлиши керак. 
Хавфсизлик маданияти - умуминсоний маданиятнинг муҳим қисми 
бўлиб, касбий фаолият соҳасида хавфсизликни таъминлаш учун, шахсни ҳаёт 
фаолиятида, фикрлаш характерида ва қадриятларга ёндошувида билим, 
кўникма ва малакасини мажмуасидан фойдаланишга тайёрлиги ва қобилияти, 
уларда хавфсизликни таъминлаш устивор масалалар сифатида қаралиши. 
Шунинг учун профессионал кадрлар тайёрлашда олий таълимнинг барча 
йўналишлари ва мутахассисликлари ҳаёт фаолияти хавфсизлигига оид 
қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар талабларини, техносфера хафсизлигини 
таъминлашни назарий, амалий, методологик асосларини чуқур ўрганиши 
зарур ва шартлиги уларда (мутахассисларда) хавфсизлик маданиятини 
шакллантиришда ўта муҳим ва долзарб муаммо саналади. Хавфсизлик 
маданиятини шакллантириш учун зарур билимларн ўрганиш, кўникма ва 
малакани ҳосил қилиш катта миқдордаги интелектуал ва вақт заҳираларини 
сарф этишни талаб қилади. Бунинг бош сабаби мустақилликдан олдинги 
олий таълим тизимида профессионал кадрларда хавфсизлик маданиятини 
шакллантириш учун зарур билимлар, кўникма ва малака учта ўзаро 
чамбарчас боғлиқ бўлган алоҳида фанлар доирасида амалга оширилган. 
Ишлаб чиқаришдаги хавфлардан ҳимоялаш «Меҳнат муҳофазаси» фани, 
инсонлар ишлаб чиқариш фаолиятини атроф муҳитга таъсирини камайтириш 
«Атроф муҳит муҳофазаси» фани ва турли (табиий, техноген ва ижтимоий) 
тусдаги фавқулотда вазиятларда фуқароларни ҳимояси «Фуқаро муҳофазаси» 
фанилари дастурлари доирасида ўрганилган. Ушбу фанлар соатлари 



юкламалари деярли тенг бўлиб, улар(фанлар) ихтисосликни махсус фанлари 
билан боғлиқ равишда охирги босқичларда ўқитилган.Чунки фанга оид 
мавзуларни ўзлаштириш талабаларнинг махсус фанлардан олган билим, 
малака ва кўнималари билан узвий боғланганлиги ҳисобга олинган. Хавфлар 
ва уларни келиб чиқиши ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнлар ва 
техник воситаларга тегишли бўлиб, хавфсизлик касбий фаолият жараёнида 
(меҳнат муҳофазаси) таъминланиши бўйича билим берилади, кўникма ва 
малака шаклантирилади. 
Бугунги кунда мазкур фанларни олий касбий таълимда ўқитиш 
Ўзбекистоннинг қатор қонунларида ва қонун ости ҳамда меъёрий-техник 
ҳужжатларда белгилаб қўйилган. Мисол сифатида қуйидаги қонунлар 
талабларини санаб ўтиш мумкин:
1.«Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари 
иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий соҳа 
хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда талабалар ва ўқувчилар томонидан 
меҳнатни муҳофаза қилиш курси мажбурий ўрганилишини ташкил этиши 
керак» («Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида (янги таҳрири)» қонуни, 17-
модда). 
2.«Профессионал кадрлар саноат хавфсизлиги соҳасида тайёргарликдан 
ва аттестациядан ўтишлари шарт» («Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг 
саноат хавфсизлиги тўғрисида» қонуни, 10-модда). 
3..«Фуқароларга радиациявий хавфсизлик чора-тадбирларини ўргатиш» 
(«Радиациявий хавфсизлик тўғрисида» қонуни, 12-модда). 
4..«Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида» қонуни 18-модда.«Ёнғинга қарши 
тарғибот ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш» 
5.«Фуқаро муҳофазаси тўғрисида» қонуни 16-модда.«....олий ўқув 
юртларида фуқаро муҳофазаси соҳасида ўргатиш умумий ва мажбурийдир». 
6. «Олий ўқув юртларида... фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга 
ўргатиш умумий ва мажбурийдир» («Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда 



техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида» 
қонуни, 18-модда).
7.«Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш», «Санитария қонун 
ҳужжатларини бузиш», «Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш», 
«Радиацион хавфсизликка доир қоидалар, нормалар, йўриқномалар ва бошқа 
талабларни бузиш» ҳолатларига йўл қўйган шахслар турли миқдордаги 
жарималарга тортилиши белгиланган («Маъмурий жавобгарлик» кодекси 49, 
53, 54, 55-моддалар). 
8.«Тадқиқот фаолиятини амалга оширишда хавфсизлик қоидаларини 
бузиш», «Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш», «Санитарияга 
оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш», 
«Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини 
бузиш», «Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш», «Темир йўл, денгиз, дарё 
ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги 
қоидаларини бузиш», «Транспортнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга доир 
қоидаларни бузиш» («Жиноий жовогарлик кодекси» 256, 257, 257
1
, 258, 259, 
260, 268-моддалар).
9.«Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фани учун давлат таълим 
стандартларига биноан олий таълим муассасаларида 135 соат ўқув юкламаси 
белгиланган. Бакалаврлар малакавий битирув иши ва магистирлар 
диссертацияси ёзиш учун маслаҳат ҳар бир талабага 2(икки) соат юклама 
белгилаб берилган(Олий таълим вазирлигини 2008 йилдаги 318-сонли 
буйруғи). 
Маълумки, мамлакат иқтисодияти тармоқларининг, шу жумладан 
архитектура-қурилиш тармоғнинг ҳамда унинг тузулмаларини муфаақиятли 
фаолияти мутахассисларни билими, малакаси ва компентециясига ҳамда 
уларни фаолиятини хавфсизлигига ва меҳнат шароитини меҳнат 
муҳофазасини 
ҳуқуқий-меъёрий 
ҳужжатлари 
талабларига 
мувофиқ 
эканлигига боғлиқ.



Мазкур ўқув қўлланмада техносфера ҳудудидаги фаолият хавфсизлиги 
ва меҳнат муҳофазасини ҳуқуқий, ташкилий, техниқ санитар-гигиеник ва 
ижтимоий масалалари, ишлаб чиқариш соҳаларидаги турли объектларни 
лойиҳалаш, барпо этиш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ 
технологияларини, 
мазкур 
технологияларни 
амалга 
оширишда 
ишлатиладиган машиналар, механизмлар, техник жиҳозларни алоҳида 
хусусиятларини ҳисоб олган ҳолда тизимли ёритиб берилган. Қўлланмада 
тенхносферанинг ишлаб чиқариш секторларидаги хавфсизликни ва меҳнат 
муҳофазасини таъминлашга оид маълумотлар батафсил баён этилган бўлиб, 
у 5320300-«Технологик машиналар ва жиҳозлар(тармоқлар бўйича)», 
5311000-«Озиқ овқат технологияси (маҳсулот турлари бўйича)» таълим 
йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун «Ҳаёт фаолияти 
хавфсизлиги» фанидан қўлланма сифатида тавсия этилади, шу билан 
биргаликда ундан турдош соҳалардаги мутахассислар ва бошқа хизматчилар 
зарур маълумотларни олишлари мумкин. Қўлланмадан фойдаланувчилар 
билдирадиган хулоса ва таклифлар учун муллифлар барчага аввалдан 
ташаккур изҳор қилади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling