Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

 
 
 



Сўз боши 
Маълумки, инсонларнинг ишлаб чиқариш фаолияти таъсирида табиий 
ландшафтларни антропоген ландшафтларга айланиши ва ўзгариши, яъни 
техногенез техносферани пайдо бўлишига ва уни зичлигини кескин ортишига 
олиб келди. Техносфера - бу инсонлар жамияти томонидан табиий ер 
сфераларини (литосфера, атмосфера, гидросфера ва биосфера) - 
геосфераларни инсонлар жамоаси томонидан ўзгартириш эвазига яратилган 
сунъий сферадир. 
Техносфера инсонларга қаратилган (антропоцентрик) ва экологик 
(биосферага таҳдид қилувчи) хавфлар сферасидир. Ўз навбатида, 
техносферанинг таъсирлари оқибатида биосферада содир бўладиган 
ўзгаришлар, инсон учун потенциал хавф сифатида юзага чиқади. Шу алфозда 
техногенез инсон фаолияти шароитидаги-техносферадаги ноқулайликларни 
чуқурлаштиради. Инсон хавфсизлигини таъминлаш ва биосферага зарарли 
таъсирларни камайтириш учун превинтив (олдини олиш) ва ҳимоя чора-
тадбирларни кучайтириш зарурати пайдо бўлади. Шунинг учун биосфера ва 
техносферадаги хавфларни, уларни сабабларини, инсонлар ва аҳоли фаолият 
объектларида 
«хавфлар 
майдони» 
шаклланиб 
боришини, 
хавфли 
ходисаларни, жараёнларни ва омилларни ўзаро таъсири, инсон меҳнат 
фаолияти хавфсизлиги, ушбу тизимда у(инсон)нинг ўрни ва иштироки бир-
бирига чамбарчас боғлиқ макон ва замонда кечишини ҳисобга олиш ўта 
муҳимдир. 
Мавжуд техносфера шароитларида одамлар соғлом ва узоқ умр 
кўришлари учун, ўзларини ҳаёт фаолияти маҳсули – техносфера хавфларини, 
техносферани ишлаб чиқариш секторидаги хавфларини(меҳнат муҳофазаси) 
идентификациялаш ва бартараф этишга қаратилган фаолият олиб бориши ўта 
долзарб ва муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун, ҳаёт фаолияти хавфсизлиги 
соҳасидаги сиёсатни шакллантиришда ва мамлакатни узоқ муддатга 
мўлжалланган ривожлантириш стратегиясида содир бўлиши мумкин бўлган 



глобал чақириқларга, техносфера хавфларини ва уларни юзага чиқиши 
сабабларини маълум эҳтимолликда бартараф этишга эътибор қаратилиши 
лозим. 
Профессионал 
фаолиятга 
тайёрланаётган 
мутахассис 
кадрлар, 
профессионал фаолият соҳасида(меҳнат муҳофазаси) хавфсизликни 
таъминлашга устивор масалалар сифатида қараш маданиятига, яъни 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling