Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


Меҳнат хавфсизлиги меъёрлари ва меъзонлари


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

1.2.2.Меҳнат хавфсизлиги меъёрлари ва меъзонлари 
Ўзбекистон да меҳнат муҳофазаси масалалари меҳнат қонунлари 
талаблари ва илғор қурувчиларнинг тажрибаларига таянган холда амалга 
оширилади.Курилишда хавфсиз меҳнат шароитини яратишга қаратилган 
тадбирлар ичида хавфсизликни меъзонлаштириш марказий масалалардан 


15 
хисобланади. Кейинги вақтларда курилишнинг хамма сохаларида Меҳнат 
Хавфсизлиги Меъзонлари Тизими (МХМТ-ССБТ) ни тузиш ва жорий 
қилишга катта эътибор берилмокда. Бундан кутиладиган мақсад, ишлаб 
чикаришда содир бўладиган бахтсизликларни олдини олиш ва меҳнат 
муҳофазасига тааллукли бўлган меъёрий хужжат - хавфсизлик қонунларини 
тартибга солишдир. Бугунга келиб курилиш сохасидаги меҳнат хавфсизлиги 
меъзонлари 300 дан ортиб кетди ва улар куйидагича меъзонлар тизимининг 
(0:1:2:3:4:5:) гуруҳларига бўлинади: 
0-Меҳнат хавфсизлиги сохасида меъзонлаштиришнинг ташкилий ва 
услубий асосларини (яъни вазифаси, максади, атамалари, хавфли омиллари 
ва бошкаларни) белгилаб беради: 
1-Ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллари бўйича талаблар 
меъзони; 
2-Асбоб ва ускуналарга қўйиладиган умумий хавфсизлик талаблари 
меъзони; 
3-Ишлаб чикариш жараёнига нисбатан хавфсизлик талаблари меъзони
4-Ҳимоя воситаларига кўйиладиган хавфсизлик талаблари меъзони; 
5-Бино ва иншоотларга нисбатан кўйиладиган хавфсизлик талаблари 
меъзони; 
МХМТ - бу инсон меҳнат фаолияти жараёнида саломатлиги ва 
хавфсизлигини таъминлашга каратилган ва бир-бирига ўзаро боғлиқ бўлган 
хавфсизлик меъзонлари мажмуасидир. Хавфсизлик меъзонлари ишлаб 
чикаришнинг хавфли омиллари бўйича талаб ва меъёрлар ўрнатади ва 
шунингдек ишлаб чиқариш жараёнига ва қуролларига, барча ҳимоя 
воситаларига хамда меҳнат хавфсизлигини аникловчи усулларга талаблар 
кўяди. МХМТ таркибида тўрт хил хавфсизлик меъзони мажуд: -давлат 
меъзонлари (ДМ- ГОСТ), соҳа меъзонлари (СМ- ОСТ), ҳудудий меъзон -
(ҲМ-РСТ) ва корхона меъзонлари (КМ-СТП). Бундай меъзонлар тизими 
яратилгандан сўнг меҳнат муҳофазасига доир талаблар тартибга келтирилди 


16 
ва уларни халқаро меъзонлар тизими (СТ СЭВ 829-77) билан солиштириш 
имкони туғилди. 
Халқаро иқтисодий ҳамкорлик – (ХИҲ) доирасида меҳнат хавфсизлиги 
бўйича халқаро меъзонлар тизими ташкил этилди. Ҳозиргача 160 дан ортиқ 
меҳнат муҳофазаси бўйича ХИҲ меъзонлари ишлаб чикилган. Шу нуқтаи 
назардан 1974 йилда биринчи марта техника хавфсизлиги бўйича тузилган 
меъзон ДавМ (ГОСТ) 12.0.001-74 МХМТ бутун дунёда қўлланилаётган 
халкаро меъзонлар даражасига кутариш максадида 1982 йилда ДавМ 12. 
0,001-82 МХМТ( ССБТ) кўринишида кайта тузилиб нашр этилди. Бундай 
давлат меъзонларини ўқилиши қуйидагича: 12- сони МХМТнинг тартиб 
рақами, 0 - эса гурухлар рақами (Бундай рақамлар ҳозирча олтита, яъни 
0,1,2,3,4,5) - 001-рақами эса гурух ичидаги тартиб рақами, 82- сони эса унинг 
тасдиқланган йилини билдиради. Мавжуд хавфсизлик меъзонларини ишлаб 
чиқаришга тадбиқ қилиш учун махсус назорат комиссияси тузилиши керак 
бўлади. Унинг бошқарувида муҳандис ва техник ходимларииинг жорий 
қилинадиган мьзонларни ўрганиш тартиби ва муддати белгиланиши, 
ташкилотни зарур асбоб ускуналар ва материаллар билан таьминланиши 
ҳамда техник ҳужжат ва лойихаларни назорат қилиш каби ташкилий ишлар 
олиб борилади. Ташкилий ишлар бажарилиб, меъзон амалда тадбиқ 
этилгандан кейин комиссия қилинган ишлар натижасидан келиб чиққан 
ҳолда баённома ёзиб уни қурилиш ташкилоти раҳбаридан тасдиқлатиб 
олиши лозим бўлади. Меъзонларни жорий қилиш ва бажариш устидан давлат 
назорати ташкил этилган бўлиб, уни Ўзбекистон меъзонлар назорати Давлат 
Қумитаси томонидан олиб борилади. Бундай назорат ҳар 5 йилда бир марта 
ўтказилиб, меъзонларни тўғри ишлаётганлиги текширилади ва камчилиги 
бўлса тузатилади.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling