Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


Меҳнат шартномалари, меҳнат қилиш ва таътил


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

 
1.2.4.Меҳнат шартномалари, меҳнат қилиш ва таътил
муддатлари. 
Ишчи ва хизматчиларни давлатимиз конститутциясида кўрсатилган 
меҳнат қилиш ҳуқуқи ва вазифалари ўзлари танлаган ташкилот маъмурияти 
билан тузган шартномалари орқали белгиланади. Меҳнат шартномалари икки 
хил, яъни жамоа ва шахсий шартномаларга бўлинади. 
Жамоа шартномаси деб, бир гурух ишчи ва хизматчидарни бирга ишлаш 
истагини билдириб, бирор ташкилот маъмурияти билан аниқ бир муддатга 
келишиб тузилган ахдномасига айтилади. Бу шартноманинг ўзи икки 
кўринишда бўлади, яъни биринчиси бир гуруҳ ишчиларнинг уюшган ҳолда 
фавқулоддаги бирор ишни бажариб бериш учун корхона маъмурияти билан 


20 
тузиладиган жамоа шартномасидир. Бу шартнома иккала томон имзо қўйган 
кундан бошлаб кучга киради. 
Биринчи шартнома томонларнинг мажбурияти, иш муддати, хажми ва 
иш ҳақки кўрсатилган холда ёзма тарзда тузилади. 
Иккинчи шартнома эса, курилиш ташкилотининг бўлимларида бир йил 
давомида қилинадиган жами курилиш ишларини ва меҳнат муҳофазаси 
бўйича бажарилиши зарур бўлган тадбирларни ҳамда ишчи ва 
хизматчидарни ижтимоий турмуш шароитларини яхшилаш борасидаги 
вазифаларини аниклаган холда лойиха тузилиб, уни жамоанинг умумий 
йиғилишида, касаба уюшмасининг иштирокида мухокама килинади ва 
тасдикданади. 
Бундай жамоа шартномасида ташкилотнинг маъмурияти ва ишчи-
хизматчиларнинг олдига аниқ ва бажарилиши шарт бўлган вазифалар 
белгиланган бўлади.
Бу вазифалар йил давомида меҳнат унумдорлигини ошириш режаларини 
тўла бажариш, янги замонавий курилиш техникаси ва тартиботларини жорий 
қилиш, меҳнат интизомини мустахкамлаш, меҳнат хавфсизлигини 
таъминлаш ва бошқариш, ишчи ва хизматчидарни турмуш шароитини 
яхшилаш ва бошқа тадбирлардан иборат бўлади 
Жамоа шартномасида меҳнат хавфсизлиги масалалари алохида бўлимда 
ёритилган бўлиб, унда меҳнат санитарияси ва муҳофазаси, хамда техника 
хавфсизлигига оид тадбирларнинг турлари, уларга килинадиган сарф-
харажатнинг миқдорлари, хамда уларни бажарилишини назорат қилувчи 
масъул шахсларни номлари аниқ кўрсатилган бўлади. Шартномадаги 
мажбуриятларни ўз вақтида бажарилишини ташкилот маъмурияти ва унинг 
касаба уюшмаси, хамда юқори ташкилот томонидан назорат қилиб турилади. 
Меҳнат шартномаси - бу меҳнаткашларнинг давлат ёки шахсий 
корхоналар маъмурияти ўртасидаги ёзма шаклида келишилган ахднома 
демакдир. Бу ахдномага биноан меҳнаткашлар ўз касбу ҳунарлари бўйича, 


21 
меҳнат интизомига риоя қилган ҳолда, иш режаларини тўла бажаришга 
мажбурдирлар, ташкилот маъмурияти эса ишчиларга ўз вақтида маошларини 
тўлашга, хамда меҳнат қонунчилигида, жамоа шартномасида ва томонларни 
келишувида кўрсатилганидек хавфсиз меҳнат шароитини яратиб беришга 
мажбурдирлар. 
Меҳнат шартномалари муддати бўйича қуйидаги уч кўринишда 
тузилади:
1. Вақти чегараланмаган;
2. Муайян - беш йилгача бўлган муддатга; 
3. Муайян ишни бажариш учун кетадиган -3 ойгача вақтга тузилиши 
мумкин.
Меҳнат 
қонунчилигида 
ишчи 
ва 
хизматчиларни 
сабабсиз, 
огоҳлантирмасдан бошқа доимий ишга ўтказилиши, ишдан бўшатилиши 
қатьий таъқиқланади, шу билан бирга уларнинг ҳақ ва ҳуқуқлари ташкилот 
маъмурияти томонидан меҳнат қонунлари асосида ҳимояланган бўлиши 
шарт. 
Ўзбекистон Меҳнат қонунлари мажмуасининг 148-моддасида меҳнат 
интизоми бобида ишчи ва хизматчиларни ўз ишларини ҳалол бажаришлари, 
меҳнат интизомига риоя қилишлари, иш унумдорлигини оширишлари, 
меҳнат муҳофазаси талабларига, хавфсизлик қоидаларига ва меҳнат 
гигиенаси талабларига қаттиқ риоя қилишлари лозим дейилган [1]. 
Ташкилот ва муассасаларда меҳнат интизоми ва иш шароитини тўғри 
ташкил қилиш, халоллик ва адолат йўлида тарбиялаш усули билан ва 
шунингдек халол меҳнати учун адолат юзасидан рағбатлантириш оркали 
таъминланади дейилган, шу қонунинг 149-моддасида. Меҳнат интизомини 
бузувчиларга нисбатан муросасиз бўлиш ва лозим бўлганда интизомий жазо 
ёки жамоа таъсири кўрсатиш чоралари қўлланилади. 
Меҳнат интизомини бузганларга нисбатан ташкилот маъмурияти 
куйидаги интизомий жазо чораларини қўллаши мумкин: 1. Ҳайфсан эълон 


22 
қилиш; 2. Ўртача ойлик иш ҳаққининг 20 фойизидан кўп бўлмаган микдорда 
жарима солиш; 3. Ҳатто ишдан бўшатиб юбориш. (Меҳнат қонунлари 
комусининг 41-моддаси 3,4,7 ва 8 бандларига мувофик). 
Иш вақтини маълум меъёрга солиш давлатнинг мутасадди 
ташкилотлари томонидан, касаба уюшмасининг инспекциялари иштирокида 
амалга оширилади. Мамлакат бўйлаб 40 соатлик иш хафтаси жорий қилинди. 
Баъзи сохада ишчи ва хизматчиларни беш кунлик иш хафтасига ўтказилди. 
Бунинг натижасида ишчиларимиз меҳнатдан бўшаган бир кун хисобига 
ўзларини моддий ва турмуш шароитларини яхшилаш, билимларини ошириш 
ва қолаверса саломатликларини тиклаш имконига эга бўлдилар. Бундан 
ташқари меҳнаткашларга ҳар йили камида 15 иш кунига тенг ва ундан ошиқ 
муддат билан меҳнат таътили берилади. Хомиладор аёлларга меҳнат 
қонунига асосан давлат ижтимоий таъминот ҳисобидан тўлиқ иш ҳаққи 
сақланган ҳолда 126 кунлик таътил берилади. Агар бола ногирон ёки икки ва 
ундан ортиқ эгизаклар туғилган бўлса, яна 14 кун қўшиб берилади. Бола икки 
ёшга тўлгунча онасига парвариш учун давлат ижтимоий суғуртаси ҳисобидан 
нафақа тўлаш шарти билан қисман ҳақ тўланадиган таътил ҳам берилади. 
Меҳнат қонунлари кодексида ўсмирлар меҳнатини муҳофаза қилиш 
масаласида алоҳида эътибор берилган бўлиб, ёши 16 га тўлмаган болаларни 
доимий ишга кабул килиимайди дейилган. Фақат айрим ҳолларда, ташкилот 
касаба уюшмасининг розилиги билан 15-16- ёшда бўлган (касбга ўргатувчи 
билим юртининг ўқувчилари) ўсмирлар ишга қабул қилиш мумкин дейилган. 
Бу ёшдаги ўсмирлар учун бир хафталик иш вакти 24 соатдан, 16-18 
ёшдагилар учун 36 соатдан ошмаслиги ва уларга катта ёшдаги ишчиларга 
тегишли барча имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқлари қонун асосида 
кафолатланган. Ўсмирларни қохишига асосланиб йилнинг уларга маъкул 
вақтида бир ой (30 кун) дам олиш таътили берилади. Ўсмирлар корхона 
касаба уюшмаси рухсатисиз қушимча (келишилган ишдан ташқари) ишларни 
бажаришга жалб этиш тақиқланган. Уларни 18 ёшга тулгунга қадар қар йили 


23 
тиббий кўригидан ўтказиб турилиши ва соғлигига қараб ишга қўйилиши 
тайинланган. Хотин-қизлар ва ўсмирлар меҳнатидан оғир ишларни 
бажаришда, уларни саломатлигига зарарли бўлган иш шароитида ва 
шунингдек ер ости ҳамда тунги ишларда фойдаланиш маън этилади. Оғир юк 
кўтаришлари тақиқланади. Меҳнаткашларга бир йиллик меҳнатлари 
ниҳоясида уларни ҳохишларига қараб энг камида 15 иш кунига тенг муддат 
билан меҳнат таътили берилади (МҚ 134-моддаси). Шунингдек 136 ва 137 - 
моддаларида кўрсатилганидеқ иш шароитини зарарли эканлиги, кўп йиллик 
иш тажрибасига эгалиги, иш вақти меъёрланмаганлиги аниқланган меҳнат 
ходимларига қўшимча меҳнат таътили 3,6,12,18 кунгача қўшиб берилади. 
Шундай қилиб Ўзбекистонда ишчи ва хизматчиларнинг ишлаётган 
сохаларига қараб 18,24,30 (ўсмирларга хам) ва 48 иш кунига тенг микдорда 
илмий-педагогик ходимларга меҳнат таътили берилади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling