Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


-расм. Қурилиш майдонида меҳнат муҳофазасини бошқариш


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

 
3-расм. Қурилиш майдонида меҳнат муҳофазасини бошқариш 
 
Биринчи вазифа, меҳнат хавфсизлигини бошқариш гуруҳини тузиш ва 
ундаги аъзоларни бурчларини аниқлаб бериш ҳамда корхона бўйича 
хавфсизликнинг беш йиллиқ бир йиллик ва 4 ойлик режаларини ишлаб 
чиқишдан иборатдир.


29 
Иккинчи вазифа, жами назорат турлари (уч поғонали, маъмурий, юқори 
ташкилот назоратлари ва махсус давлат хавфсизлик назоратлари) ни қамраб 
олган ҳолда меҳнат хавфсизлигини таъминловчи хизмат бўлимларининг иш 
сифатини назорат қилиш, камчиликларини ўз вақтида аниқлаб зарур 
чораларни тузишни ва уларни амалда бекаму-кўст бажарилишини талаб 
қилишдан иборат. 
Учинчи вазифа эса, қурилиш ташкилотида содир бўлган бахтсиз 
ҳодисалар бўйича ҳужжатларни таҳлил қилиб, барча кўрсаткичларни 
аниқлаб, 
меҳнат 
хавфсизлиги 
бўйича 
баҳо 
беришдир.Меҳнат 
муҳофазасикўрсаткичлари доимий равишда ҳарбир қурилиш майдонида 
"Меҳнат муҳофазаси" махсус кўргазма тахтасида ойма-ой йил давомида 
ёритилиб борилиши зарур.
Тўртинчи вазифа, ишчи ва хизматчи ходимларни иш жойларида меҳнат 
хавфсизлиги талаб ва қоидаларини ўз вақтида тўғри бажаришлари учун 
уларда моддий қизиқиш уйғотишдан иборатдир. Буни корхона маъмурияти, 
касаба уюшмаси аъзолари билан биргаликда қандай ва қайси шаклда 
рағбатлантириш йўлларини ишлаб чиқадилар. 
Меҳнат хавфсизлигини бошқариш қуйидаги 10-та шартларни тўлиқ 
бажа- рилиши билан амалга оширилади: 
1-хавфсиз меҳнат қилишга ўргатиш ва тарғибот қилиш; 
2-ускуналарнинг хавфсизлигини таъминлаш; 
3-хавфсиз иш услубини танлаш
4-бино ва иншоотларни устуворлигини таъминлаш; 
5-меҳнат шароитини соғломлаштириш; 
6-ишчиларни хавфсиз ҳимоя воситалари билан таъминлаш; 
7-энг кулай меҳнат шароити ва дам олиш тартибини таъминлаш;
8-касб касаллиги омилларини назорат қилиш ва даволашни ташкил 
этиш; 
9-ишчиларни ихтисоси ва малакасига қараб ишга жалб этиш


30 
10-хавфсизлик талаблари тўлиқ бажарилганда рағбатлантириш. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling