Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
Меҳнат муҳофазаси бўйича давлат ва жамоа назоратлари
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
1.2.3. Меҳнат муҳофазаси бўйича давлат ва жамоа назоратлари.
Ўзбекистон меҳнат қонунлари кодексининг 286-моддасида, "Меҳнат қонунлари ва хавфсизлик қоидаларининг бажарилиши масъул давлат ва 17 жамоа назорати ташкилотлари орқали назорат қилинади." дейилган. Давлат назоратини мустақил равишда махсус вакил қилиб тайинланган текширувчи давлат ташкилотлари ва инспекциялари олиб борадилар. Буларга соғликни сақлаш вазирлигига қарашли давлат санитария-эпидемология назорати, энергетика бўйича - давлат энергетика назорати, қурилишда техника хавфсизлиги бўйича – Саноат хавфсизлиги ДИ, меҳнатда қонунчилик ва хавфсизлик муаммолари бўйича- Давлат адлия назорати, бино ва иншоотларда ёнғинни олдини олиш бўйича- Давлат ёнғин назорати, газ ускуналаридан тўғри фойдаланиш устидан назорат қилиш - Давлат газ техник инспекпяси,- меҳнат вазирлиги қошидаги меҳнатни муҳофаза қилиш буйича бош давлат инспекцияси - Давлат меҳнат техник инспекция назорати. Давлат назорат ташкилотлари ҳар бири ўз соҳаси бўйича меҳнат қонунчилиги ва муҳофаза қоидаларини бекамукўст бажарилишини доим кузатиб борадилар. Агар жойларда бу масалаларни ечилишида хатоликларга, қонун талабларини бузилишига йўл қўйилган бўлса, назорат этувчи ташкилотларнинг ходимлари, бу камчиликларни олдини олиш ҳамда хавф- хатарсиз меҳнат шароитини яратиш учун чора-тадбирлар кўриш юзасидан раҳбар ташкилотларнинг маъмуриятига ёзма тарзда зарур кўрсатмалар беради. Агар берилган кўрсатмалар бажарилмай, меҳнат муҳофазаси коида ва меъёрлари қўпол равишда бузилаётган бўлса, назорат инспекциялари бино ва иншоотларда олиб борилаётган қурилиш ишларини тўхтатиб қўйиши, ўз вазифасига совуққонлик билан қараётган раҳбар ходимларни маъмурий тартибда жазолаш хақида юкори ташкилот маъмуриятига тавсиянома бериши ёки хавфсизлик қоидаларини бузган айбдорларга жарима солиши мумкин. Меҳнат муҳофазаси қонун ва коидаларига, ишлаб чикариш санитарияси ҳамда меҳнат хавфсизлиги талаб ва меъёрларига риоя килиниши устидан давлат назорати органларидан ташкари, курилиш вазирлиги, бошқармалари ва ташкилотларида жамоатчилик асосида тузилган хавфсизлик комиссиялари хам фаол назорат килиб борадилар. Бундай жамоатчилик назорати қурилиш 18 бошқармалари ва ташкилотларининг касаба уюшмаси қумитасининг умумий мажлисида тузилган хавфсизлик комиссиялари таркибида ишчи ва хизматчилар иштирокида сайланган жамоатчи инспекторлар орқали бажарилади. Жамоатчи инспекторлар меҳнат вазифаларидан озод килинмаган холда курилиш майдонларидаги иш жойларида меҳнат хавфсизлиги қонунларига тўла риоя килинишини, иш шароитини безарар меҳнат хавфсизлиги талаблари даражасида яратилишини, меҳнат муҳофазасини таъминловчи ташкилий тадбирларни иш бошланмасдан олдин ўтказилшини, ишчи ва хизматчиларни малакаларини ўз вактида оширишларини, ишчиларга ишчи кийимларни ва иш қуролларини йил фаслига ва ишнинг турларига қараб, уларнинг жуссасига ва жисмоний қувватига мос равишда берилганлигини, бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш ва ишлаб чиқаришда содир бўладиган шикастланишларни камайтириш борасидаги тадбирларни бажарилишини назорат қиладилар. Жамоатчи инспекторлар меҳнат муҳофазаси бўйича таклифларни объектдаги уч босқичли хавфсизлик назорати дафтарининг биринчи босқичига ёзиб, қурилиш раҳбарлари (муҳандис уста, прораб) ва маъмурият эътиборини жалб қиладилар. Меҳнат хавфсизлиги бўйича давлат ва жамоа назорати инспекторлари ҳарбири ўз хизмат вазифаси юзасидан қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар: -бошқарма ва қурилиш ташкилотининг қурилиш майдонлари қарамоғидаги бино ва иншоотларда огоҳлантирмасдан кириб хавфсизлик тадбирларини амалда бажарилиши бўйича текшириш ўтказиш; -қонунчилик талабларини ва меҳнат хавфсизлиги бўйича жамоа шартномаларини бажарилишини назорат қилиш; -меҳнат муҳофазаси режаларини тузиш ва ишлаб чиқаришда жорий қилишда ўз таклифлари билан иштирок этиш; 19 -маъмуриятдан меҳнат хавфсизлиги борасидаги китоб ва журналлар ҳамда кўргазмали қўлланмалар билан таъминлашни талаб қилиш; -меҳнат муҳофазаси қонун ва меъёрларини бузганлиги учун айбдро шахсларни қонун асосида жавобгарликка тортилишини тавсия қилиш; -меҳнат муҳофазаси қоидаларига тўғри риоя қилган раҳбар ва ишчиларни моддий рағбатлантириш ва қоида бузувчиларга нисбатан моддий жарима солиш ҳақида тавсияномалар бериш каби имтиёзларга эгадирлар. Жамоатчи инспекторларга ҳарбир бригададан умумий мажлисда очиқ овоз бериш йўли билан касаба уюшмаси аъзоси ва камида 3 йиллик иш стажи бўлган ишчи ёки хизматчи сайланади. Бу инспекторларга бошқарма касаба уюшмаси номидан махсус гувоҳнома берилади. Улар йил охирида қилган ишлари тўғрисида ҳисобот беришлари лозим бўлади. Жамоатчи инспекторларни меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз ишларини намунали ташкил этгани ва виждонан ишлагани учун бошқарма ва қурилиш ташкилоти маъмурияти ҳисобидан моддий рағбатлантирилиб борилади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling