Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
Меҳнат муҳофазасини ташкил қилиш ва бошқариш
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
1.3. Меҳнат муҳофазасини ташкил қилиш ва бошқариш Қурилиш бошқармалари ва ташкилотлари таркибида меҳнат муҳофазасини ташкил қилиш ва уни бошқариш бўйича махсус хавфсизлик хизмати мавжуд. Бу хизмат дастлаб 1966 йилдан бери Ўзбекистон Вазирлар Кенгаши ва касаба уюшмаси ҳайатининг қарорларига асосан қурилиш саноатида меҳнат хавфсизлиги бўйича тадбирларни тузиш, уларни жорий қилиш ва бажарилишини назорат қилиш мақсадида, ташкилотларни барча поғоналарида шартли равишда таркибий қисми сифатида киритилган эди. Ўзбекистон Вазирлар Махкамасининг 7 ноябр 1994 йилдаги 538-сонли қарорига асосан корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш давлат бошкарувига ўтказилди ва бу масалада бош мутасадди қилиб Меҳнат вазирлиги тайинланди. Кейинчалик Вазирлар Махкамасининг 16 феврал 1995 йилдаги 58 – сон қарори билан Меҳнат вазирлиги қошида Меҳнатни муҳофаза қилиш Бошқармаси тузилди. Бу Бошқарманинг вазифаси Республикамиздаги барча корхоналар ва муассасаларда меҳнат 24 хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган барча ташкилий ва техниковий муаммоларни ўз вактида ечилишини назорат қилиш ҳамда хавфсизлик меъзонларини мухокама қилиш ва тасдиқлаш жараёнида иштирок этиш ва ҳоказолардан иборатдир. Меҳнат хавфсизлиги хизматини бевосита ташкилотнинг бош муҳандиси бошқаради. Унга амалда бу хизматни ташкил этиш учун, унинг ёрдамчиси ва асосий мутасадди шахс сифатида техника хавфсизлиги бўйича муҳандис тайинланади ва унга хамкорлик учун кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган муҳандис ва техник ходимлар, меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси қумитаси томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўзлари сайлаган вакиллар жалб этилади. Меҳнат хавфсизлиги хизматининг асосий вазифалари қурилиш майдонларида ва унинг билан боғлиқ бўлган иш жараёнларида содир бўладиган жаҳоратланиш ва бошқа бахтсизликларни келтириб чиқарадиган сабабларни бартараф қилиш ва ташкилот маъмуриятининг ишчи ва хизматчиларга иш шароитини яхшилаб берилиши устидан назорат қилиб туриши, фан ва техника ютуқларини жорий қилиш асосида меҳнат хавфсизлиги ва ҳимоя воситаларини муттасил такомиллаштириш, ишчилар ўртасида меҳнат маданиятини ошириш, бахтсизликларни олдини олишга каратилган ташкилий ва техник хамда санитария-гигиеник тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни жорий қилиш ва ҳоказолардан иборатдир. Шу билан бирга уларга қуйидаги ҳуқуқлар берилган: -қуйи ташкилот раҳбарларига ва муҳандис-техник ходимларига меҳнат хавфсизлиги қоидаларини бузилганлиги, санитария меъёри талаблари бўйича йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида кўрсатмалар бериш; -агар жойларда, ишчи ва хизматчиларнинг саломатлиги учун хавфли иш шароитида курилиш ишлари бажарилаётган бўлса, у ердаги ҳар қандай ишни дархол тўхтатиб қўйиш; 25 -курилиш раҳбарларидан ишларини қатьий равишда ишлаб чикариш ва ишни ташкил қилиш лойихалари асосида олиб бориш, курилиш меъёрларидаги хавфсизлик коидаларини ўз вактида ижро этилишини талаб қилиш, содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни ўз вактида текшириб расмийлаштиришни талаб этиш ва назорат қилиш; -меҳнат шароитини хавф-хатарсиз ташкил этганликлари ва йил давомида жарохатланиш ёки касб касалликлари каби, бахтсиз ходисаларни келиб чикишига йўл қўймагалиги учун курилишни ташкиллаштираётган ишчилар ва раҳбар ходимларни моддий рағбатлантириш тўғрисида таклифлар киритиш, ва аксиинча қоида бузарлар ва интизомсиз, мансабига ва бурчига локайд қаровчи муҳандис, техник шахсларни қонун талабидан келиб чиққан ҳолда жавобгарликка тортишни тавсия қилиш ва х.о. Меҳнат муҳофазаси хизмати ходимларига юқоридаги ҳуқуқлардан ташқари бир қатор қуйидаги мажбуриятлар ҳам юклатилган бўлади: -карамоғидаги ташкилотларда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни ташкил қилишда раҳбарлик қилиш; -касаба уюшмасининг меҳнат хавфсизлиги вакили билан ҳамкорликда курувчиларга меҳнат хавфсизлиги ва санитария шароитларини яхшилаш борасида бир йиллик ва якин келажак режаларини тузиш ва уларни амалда жорий қилишни назорат қилиш; -меҳнат хавфсизлиги ва ишлаб чикариш санитарияси бўйича мавжуд меҳнат қонунлари, буйруқ ва кўрсатмалар, техника хавфсизлиги қоида ва меъёрлари талабларининг бажарилиши устидан назорат қилиш; -давлат назорат ташкилотларининг кўрсатма ва тавсияномаларини жойларда бажарилишини ва меҳнат муҳофазаси учун ажратилган маблағларни мақсадга мувофиқ ишлатилганлиги устидан назорат олиб бориш; -қурилишда бўладиган бахтсиз ҳодисаларни текширишда ва уларни расмийлаштиришда, келиб чиқиш сабабларини аниклаш, уларни такрор 26 содир бўлмаслигини таъминлайдиган тадбирларни ишлаб чикишда иштирок этиш; -содир бўлган бахтсиз ходисаларнинг сабабларини тахлил қилиш, бахтсиз ҳодисаларда жабрланганлар ҳақида ҳисобот ёзиш ва меҳнат муҳофазаси учун ажратилган маблағни тўғри ишлатилганлигини аниклаш; -меҳнат муҳофазаси ва ижтимоий шароитни яхшилаш тадбирларини тайёрлаш ва илғор қурилиш ташкилотлари тажрибаларини амалда тадбиқ қилиш; -муҳандис, техник ходимларни ва ишчиларни меҳнат хавфсизлиги бўйича малакаларини оширувчи билим юртлари орқали ўқитишни ташкил этиш; -ишчиларга махсус ишчи кийимларни ва шахсий ҳимоя воситаларини ўз вақтида берилиши ва улардан тўғри фойдаланишларини назорат қилиш; -мусобақа, кўриклар, маъруза ва суҳбатлар ўтказиш йўллари билан меҳнат муҳофазаси қоидаларини тарғибот қилиш ва кўргазмаларни ташкил қилиш; -қарамоғидаги ташкилотларни ва қурилиш майдонларини кўргазма лавҳалар ёки эслатма сурат ва чизмалар билан таъминлаш; -ишни ташкил қилиш лойихаларида меҳнат хавфсизлиги масалаларини тўла ва асосли қилиб ечилганлигини тахлил қилиш ва уларга такриз бериш; -маҳаллий шароитни инобатга олиб меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар ишлаб чикиш ва муҳокамага қўйиб белгиланган тартибда тасдиқдан ўтказиш; -меҳнат хавфсизлиги бўйича килинган ихтирочилик таклифларини ўрганиб чикиш ва меҳнат жараёнида тадбик этишда якиндан ёрдам бериш ва бошкалар. Давр талаби ва меҳнат жараёнларини мураккаблашиб бораётганлиги сабабли, ташкилотларда шу жумладан курилишда ҳам меҳнат хавфсизлигини илмий асосда бошкаришга зарурат туғилди. 27 Меҳнат хавфсизлигини бошқариш (МХБ) тизимининг асосий мақсади, меҳнат муҳофазаси қонун ва қоидаларига ишчи ва хизматчилар эътиборини ошириш хамда соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитини яратишни ягона тўғри ечимини аниқлаш ва ишлаб чиқаришда тадбик этишни тавсия қилишдир. МХБ - бу ташкилий, техникавий ва санитар гигиеник қоида ва меъёрлар бўйича аниқ тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалда уларни тадбиқ этишдан иборатки, токи улар одамни меҳнат жараёнида, хавфсизлигини таъминлаб, узоқ муддатга ишлаш қобилиятини сақлаб қолишга эришсин. Меҳнат хавфсизлигини ўз вақтида тўлиқ ва тез таъминлаш учун ишчи ва хизматчиларнинг меҳнатга бўлган муносабатларини тубдан ўзгартиришга мажбур қилаоладиган бир услубий тадбир лозимдирки, токи уларнинг меҳнатлари натижасига моддий таъсир кўрсатаолсин. Бунинг учун ишлаб чиқаришда меҳнат хавфсизлигининг микдори ва сифати жихатидан аниклаб, меҳнатдан келаётган даромадга моддий таъсир микдорини аник рақамлар билан ифодалайоладиган бирор кўрсатгич кашф этилиши зарур бўлиб қолди. Шу максаддан келиб чиккан ҳолда, ишчи ва хизматчиларни ойлик маошларини аниклаш жараёнида уларнинг бажарган ишларининг сифати ва микдоридан ташкари, хавфсизлик меъёри ва коидаларига риоя килганликлари даражасини рақамларда ифода қилиб, таҳлилий хисоблаш йўли билан меҳнат хавфсизлигини бошкариш усули юзага келди. Меҳнат муҳофазасини бошқариш - бу меҳнат жараёнида ишчиларни соғлиғини сақлашга хизмат қиладиган санитар-гигиеник техникавий ҳамда ташкилий, тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалда тадбиқ қилиб, бажарилишини таъминлашни назорат килиб боришдан иборатдир. Меҳнат хавфсизлигини бошкаришни ташкилот бўйича бош муҳандис, бригада бўлимларида ва курилиш майдонларида эса мутасадди раҳбар ходимлар амалга оширадилар. Услубий ишларни бу борада хавфсизлик муҳандиси олиб боради. Қурилиш бош бошқармасининг хавфсизлик муҳандиси юқоридаги 28 кўрсатмалар асосида иш кўламини ҳисобга олган ҳолда корхонанинг хавфсизлик меъзонларини ишлаб чиқади. Булар эса меҳнат хавфсизлигини бошқариш тизимларини тайёрлаш ва жорий қилишда асосий дастур вазифасини ўтайди [4]. МХБТ - Меҳнат хавфсизлигини бошкариш тизимини тузиш учун асос бўлиб, меҳнат қонунлари мажмуаси ва хавфсизлик меъзонлари тизими хамда қурилиш да меҳнат хавфсизлиги меъёрлари ва коидалари (КМК 3.01.02-00) хизмат қилади. Меҳнат хавфсизлигини бошқаришда қуйидаги 4-та вазифаларни бажариш шарт ҳисобланади (3-расм). 1.Хавфсизликни таъминловчи тадбирларни режалаш ва ташкиллаштириш; 2.Меҳнат хавфсизлиги устидан назорат олиб бориш; 3.Хавфсизлик кўрсаткичларини аниқлаш ва таҳлил қилиш; 4.Меҳнат муҳофазасини таъминловчи ишларни моддий рағбатлантириш. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling