Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
Оптималь микроиқлим шароитлари
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рухсат этилган шароитлар
- Яққол иссиқлик
Оптималь микроиқлим шароитлари – узоқ вақт давомида иш
фаолитияда одам органзмига тизимли тарзда таъсир кўрсатувчи ишлаб чиқариш иншоотлари ички микро иқлимининг организм меъёрий функционал ва иссиқлик алмашинуви ҳолатларини терморегуляция зўриқиш механизмларисиз таъминлай олишини ифодалайди. Бу кўринишдаги ҳолат одам организми учун ишлаш давомида қулай ҳолатдаги иссиқлик алмашинувини хис қилиш имкони беради ва бу эса ишчиларнинг меҳнат қобилиятининг юқори даражада бўлишига олиб келади. Рухсат этилган шароитлар – ишлаб чиқариш иншоотларида мавжуд бўлган шундай микро иқлим кўрсаткичларини ифодалайдики, бунда ушбу шароитларнинг одам организмига узоқ вақт давомида тизимли тарзда таъсирида организмда кескин тарздаги меъёрий функционал ўзгаришларни келтириб чиқармайдиган, организмда зўриқишли терморегуляция механизмларини талаб қилмайдиган, яъни одам организмнинг физиологик имкониятлари даражасидан чиқиб кетмайдиган таъсирлар тушинилади. Бундай шароитларда меҳнат қилаётган одам организмида жароҳатланишлар ёки соғлиқнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмайди, бироқ қисман ҳолатларда ишчиларнинг ўзини ёмон хис қилишлари ва меҳнат қобилиятининг бироз сусайиши кузатилиши мумкин. Умумий санитар-гигиеник талаблар ишлаб чиқариш иншоотларида меҳнат фаолиятининг қийинлик даражасига боғлиқ ҳолатда, иншоотда ортиқча иссиқликнинг миқдори ва мавсумга қараб (йилнинг даврлари) оптималь ва рухсат этилган микро иқлик кўрсаткичларини ифодалайди. ГОСТ га мувофиқ тарзда йилнинг совуқ ва ўтиш мавсумлари фарқланади (ташқи муҳитнинг сутка давомидаги ҳаво ҳарорати ўзгаришлари 59 +10 0 С ва ундан юқори бўлиши кузатилади). Барча бажариладиган ишлар қийинлик даражасига кўра, қуйидаги тоифаларга бўлинади: –енгил (қувват сарфланиши 172 Вт гача); –ўртача оғирликдаги (қувват сарфланиши 172-293 Вт гача); –оғир (қувват сарфланиши 293 Вт дан юқори). Ички микро иқлим шароитида ортиқча иссиқлик миқдорининг қийматига кўра барча ишлаб чиқариш иншоотлари қуйидаги турларга бўлинади: –ишлаб чиқариш иншоотида яққол тарздаги сезиларсиз миқдордаги ортиқча иссиқликнинг мавжудлиги (Q Я Т 23,2Дж/м з •c); –яққол тарздаги ортиқча иссиқлик миқдорининг сезиларли ҳолатда ортиқча миқдори мавжудлиги (Q Я Т > 23,2Дж/м з •c). Яққол иссиқлик – бу ишлаб чиқариш иншооти микро иқлимига ушбу жойда мавжуд бўлган қурилмалар, иситиш асбоблари, қуёш нурлари иссиқлиги, одамлар ва бюошқа ушбу иншоот ҳавосига қиздирувчи таъсир кўрсатувчи иссиқлик манбаларидан чиқувчи иссиқлик миқдорларини ифодалайди Сезиларсиз тарздаги ортиқча иссиқлик миқдори мавжуд бўлган ишлаб чиқариш иншоотлари «совуқ цехлар» деб аталади, сезиларли тарздаги ортиқча иссиқлик миқдори мавжуд бўлган ишлаб чиқариш иншоотлари эса «иссиқ цехлар» деб номланади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling