Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


-расм. Электр қурилмасини ерга улаш схемаси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet34/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

6-расм. Электр қурилмасини ерга улаш схемаси 
Ерга улагичлар табиий ва сунъий бўлиши мумкин. Ерда кўм илиб қолган 
турли металл иншоотлар (сув қувурлари, металл конструкциялар ва бошқалар) 
табиий улагичларга мисол бўлади. Ерга атайлаб қоқилган горизантал ва вертикал 
металл ўтказгичлар эса сунъий улагич ҳисобланади. Ёнувчи суюқликлар, ёнувчи 
ёки портловчи газлар ўтиб турадиган қувурлардан табиий улагич сифатида 
фойдаланиш таъқиқланади. 
Сунъий ерга улагичлар 35-50 мм диаметрли пўлат қувурлардан ёки 
четларини қалинлиги 40x40, 60x60 мм, узунлиги 2,5-3, 5м бўлган бурчакли 
пўлатдан қилинади. Қувурлар ёки бурчакли пўлатлар ерга 2,5:3,0 м чукурликда 
қоқилади ва ер сатҳидан ҳисоблаганда камида 0,5 м чуқурликда кўндаланг 
кесими камида 48 мм бўлган эпсиз металл парчалар билан ўзаро 
бириктирилади. Шундай қилиб мураккаб тузилишдаги ягона улагич ҳосил 


87 
қилинади. Қанча ерга улагич қоқиш кераклиги, улар орасидаги масофа ва 
уларнинг ерга қоқилиш чуқурлиги қандай бўлиши зарурлиги тупроқнинг ток 
оқимига кўрсатадиган қаршилигини ўлчаб аниқланади ва ерга уловчи 
қурилманинг лойихасида кўрсатилади. 
Қуйидагилар ерга уланиши керак: Электр машиналар ва электр асбоблари, 
трансформаторлар, ёритиш арматураси ва бошқа электр ускуналарининг 
қобиғлари (корпус), электр кабелларининг металл қобиқлари, электр токи 
ёрдамида ишлайдиган асбобларнинг металл қисмлари, кран ости йўллари, 
шунингдек тасодифан кучланиш остида қолиш эҳтимоли бўлган бошқа металл 
қисмлар. 
Электр токи етказиб берувчи тармоқнинг тузилишига қараб, электр 
ускуналарининг ҳимоялаб ерга улашнинг икки тури мавжуд: бири куч 
трансформаторининг нейтрал сими ерга батамом кўмиб юборилган тўрт симли 
электр тармоқларида ва иккинчи куч трансформаторининг нейтрал сими 
ажратилган (изоляцияланган) уч симли электр тармоқларида. Куч 
трансформатори нейтрал сими ерга батамом кўмиб юборилган тўрт симли 
электр тармоқларида электр ускуналар ток бормайдиган қисмларини тармоқнинг 
ерга уланган ноль симга туташтириш йўли билан ҳимояланади, яъни ерга 
уланади. Бундай электр ускуналарининг корпусига ток ўтиб қиска туташув 
рўй берса, ерга уланган қисм ускунани электр тармоғидан шу заҳоти автоматик 
ажратади. Масалан, қурилма электр юритгичининг металл қисмига ток ўтиши 
қисқа туташувга сабаб бўлади, бунинг натижасида бузилиш рўй берган жой 
электр тармоғидан автоматик равишда ажралади, чунки эрийдиган 
саҳлагичлари куйиб кетади ёки махсус автомат ишга тушади. 
Сақлагичлар. Электр юритувчи қурилмаларни узатиш ва бошқариш 
занжирларини қисқа туташув токидан ҳимояловчи эрувчан симли энг оддий 
тузилмалар сақлагичлар дейилади. Бош ёки бошқариш сақлагичларида қисқа 
туташув рўй бериши биланоқ сақлагичнинг эрувчан сими катта ток таъсирида 
эриб кетиб, занжирни электр тарморидан ажратади. Сақлагичдаги симнинг 


88 
эриб, узилиш ҳарорати унинг диаметри, уланиш контакти, муҳит ҳарорати ва 
совуш ҳароратига боғлиқ. Шу сабабли сақлагичнинг ҳимоялаш ишончлиги 
жуда паст бўлади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling