Геоэкология табиий муҳитни комплекс ўрганишнинг илмий йўналиши сифатида


Download 57.51 Kb.
bet1/6
Sana23.04.2023
Hajmi57.51 Kb.
#1386195
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 BOB (3)




1.1.

Геоэкология – табиий муҳитни комплекс ўрганишнинг илмий йўналиши сифатида

Жаҳонда инсон хўжалик фаолиятининг атроф табиий муҳитга, жумладан, тупроқ ва сув ресурсларининг ифлосланиши, чўлланиш жараёнларига салбий таъсирини баҳолашга ҳамда бундай шароитларга мослашиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга, уларнинг жадаллашишини олдини олишга ва бу борада замонавий географик ахборот тизимлари – ГАТ технологияларини қўллашга устувор аҳамият берилмоқда.
Айни пайтда, дунё миқёсида антропоген омил таъсирида вужудга келган экологик- геоэкологик вазиятнинг туб сабабларини аниқлаш, уларни миқдор ва сифат жиҳатдан баҳолаш усулларини такомиллаштириш, инсонлар ҳаёти учун қулай табиий шароитни таъминлаш учун атроф-муҳит ҳолати мониторинги тизимини янада мукаммаллаштириш, шу мақсадда ГАТ технологияларини кенг миқёсда қўллаш масалалари муҳим ҳисобланади.
Геоэкологик муоммолар кўп ҳолларда мажмуалиги, тадрижийлиги ва тезкорлиги билан ажралиб туради. Маьлум ҳудудларни қамраб олганлиги ва муайян омиллар таъсирида шаклланганлиги туфайли экологик муаммолар турли ҳудудларда бир-бирларидан сифат жиҳатидан фарқ қилади. Ўзбекистонда шу кунга қадар турли миқёсдаги геоэкологик муаммолар таркиб топдики, уларнинг ривожланиш даражалари (таркиб топаётган, вужудга келган, шаклланаётган, ривожланиш бўсағасида турган, ечимини топаётгани натижасида таъсир доираси қисқартираётган, йўқолиб бораётган ва б.) ҳар хил.
Геоэкологик муаммоларнинг қайси ривожланиш даражасида эканлигини тўғри аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Чунончи, муаммонинг энди таркиб толаётгани ўз вақтида аниқланса, унинг олдини олиш унга осон бўлади. Шунингдек, қандай чора-тадбирлар тизимини, лойиҳалаш ва қўллаш лозимлигини аниқлаш учун муаммонинг қайси йўналишда тараққий қилаётганини билиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Геоэкологик муаммолар ечими аввало унинг пухта ва атрофлича илмий асосланишига, бир-бирлари билан узвий алоқада бўлган қатор ҳолатларга боғлиқдир. Геоэкологик муаммо бир бутун тизим деб қаралса, уни ташкил қилган қисмлар ягона илмий тамойил ва усулларда тадқиқ қилиниши зарур, зотан уларни бир-бирлари билан ўзаро боғлиқ ҳолда ўрганиш тадқиқнинг муваффақиятли чиқишига имкон беради. Бу иш тадқиқотчилардан ниҳоятда усталик ва чуқур илмий изланишларни талаб қилади. Геоэкологик муоммолар 1997
Геоэкологик тадқиқотларнинг бош мақсади инсон хўжалик фаолияти кучайиб бораётган шароитда тирик организмларнинг муҳит билан бўлган муносабати натижасида юзага келаётган оқибатларни атрофлича чуқур ўрганиш тизимли таҳлил негизида илмий асосланган натижаларни ишлаб чиқиш ва қонуниятларни аниқлаш, табиатни муҳофаза қилиш учун асосий ҳудудий хулосаларни тайёрлашдан иборат.
Бу мақсадга эришиш учун у ёки бу табиий комплекс қуйидаги схема бўйича тадбиқ қилиниши таклиф қиланади:
1) геотизим барқарорлиги;
2) экологик мувозанатни бузилиши;
3) табиий шароитни ўзгариши;
4) ресурслар деградацяиси;
5) атроф муҳитни ифлосланиши;
6) уларнинг экологик ва ижтимоий-иқтисодий оқибатлари;
7) вужудга келган янги экологик вазиятни баҳолаш;
8) вазиятни янада жиддийлашув прогнозини ишлаб чиқиш;
9) вазиятнинг теранлашувини олдини олиш мақсадида бошқарув масалаларининг илмий асосларини тайёрлаш.
Бизнингча экологик тадқиқот тизимида 4 та хусусиятга эътиборни қаратиш мақсадга мувофиқ:
1. Ландшафт (лар)ни умумий ўзгариши.
2. Табиат компонентларини ўзгариши.
3. Ушбу ўзгаришларни оқибати сифатида қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини таназзулга юз тутиши (экинзор ва яйловларнинг маҳсулдорлигини камайиши, чорва молларининг касалланиши ва қирилиши, ернинг муомаладан чиқиб кетиши ва бошқ.), ресурсларни қашшоқланиши ва ифлосланиши..
4. Экологик вазиятнинг жиддийлашуви натижасида аҳоли саломатлигини ёмонлашуви (ёш гўдакларнинг ўлим коэффицентини ўсиши, турли касалликлар миқдорини ортиши, ўртача умр кўриш ёшини камайиши, одам генини бузилиши, болаларни нуқсонли туғилиши ва бошқ.).
Геоэкологияни ўрганиш объекти географик қобиқ бўлиб, предметини эса географик қобиқнинг инсон ҳаёти ва ишлаб чиқариш фаолияти кечадиган атроф табиий муҳитни ташкил этувчи турли катталикдаги геосистемалар ва уларнинг экологик функциялари ташкил этади. Геоэкология экологиянинг юқори босқичдаги экосистемаларни, шу жумладан биосферани тадқиқ этувчи бўлими. Геоэкология ландшафт экологияси, биогеоценология деб юритилади. Геоэкологик муаммони ҳақиқий табиий, ижтимоий-иқтисодий географик ва экологик муаммо деб тушунмоқ керак, чунки ҳозирги вақтда география фани экологиялашиб, экология фани эса ўз навбатида географиялашиб, бир-бирига яқинлашиб бормоқда .
Бунда атроф муҳитнинг бузилиши (янги вазиятни таркиб топиши) ва унинг оқибати, шунингдек бузилиш (оқибат)ни аниқловчини (баҳоловчи) мезонлар тизими аниқ ифодаланади. Тадқиқот ёндашувлари, тамойиллари ва услублари. Геоэкологик тадқиқотлар етарли даражада мураккаблиги, теранлиги, кенг қамровлилиги билан ажралиб туради.
Табатнинг ўзгариши ,яни ёғингарчилик йилдан йилга камайиб бориши оқибатида Орол денгизининг қисқариб бориши ва унинг ўрнида заҳарли, йирик шўрхок майдонларининг юзага келиши кузатилмоқда, бу холат нафақат Ўзбекистон балки, бутун Марказий Осиёдаги давлатлар учун хам йилдан-йилга жуда катта муаммоларни вужудга келтирмоқда. Жумладан, Оролбўйида истиқомаи қиладаган аҳоли орасида хар хил хавфли касалликларнинг кўпайиб бориши кузатилмоқда,бундан ташқари чорва ва бошқа турдаги ҳайвонларнинг камайиб кетиши, шунингдек, унумдор ер майдонлари яроқлилик даражаси камайиши ҳамда бошқа вужудга келаётган муаммолар шулар жумласидандир. [54; 94-95-б.].
Жанубий Оролбўйи ҳудудини , геоморфологик геологик ҳамда Литологик тузилмани тўртта мега туманга ажратиш мумкин: Устюртнинг қорақалпоқ қисми, Қизилқумнинг қорақалпоқ қисми (Унга улкан қолдиқ тоғликлари ва Жанадарё делтаси), ҳозирги Aмударё делтаси ва сувдан кейинги Орол денгизининг қуриши натижасида ҳосил бўлган қуруқлик қисмларига бўлинади. Оролбўйи минтақаси шимолий-ғарбий қисмида Қизилқум, Заунгауз Қорақуми, жанубда Устюрт ва Амударё дельталарини ўз ичига олади. Оролбўйининг умумий майдони 473 минг км2 бўлса, унинг жанубий қисми 245 минг км2 ни ташкил этади. Бунга Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди, Хоразм вилояти, Туркманистоннинг Тошовуз вилоятлари киради [45; 73-74- б.].
Орол экологик геоэкологик офатидан энг кўп азият чекаётган Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди ҳисобланади. Диссертация ишининг тадқиқот объекти сифатида Қорақалпоғистон Республикасининг Оролбўйи минтақаси геоэкологик картасини тузишда географик ахборотлар тизими дастурларини қўллаш тадқиқ қилиш назарда тутилган.
Оролбўйи Қорақалпоғистон ҳудудида ва бошқа ҳудудларда ер ресурслардан фойдаланишда ижтимоий-иқтисодий ва геоэкологик муаммоларни юмшатиш бўйича жуда кўплаб илмий тадқиқот ишлари амалга оширилган ва оширилиб келинмоқда.
Улардан А.А. Рафиковнинг кўп йиллик тадқиқотлари натижасида 1990 йили г.ф.д., проф. З.М.Акрамов билан ҳаммуаллифликда “Орол денгизининг ўтмиши, бугуни ва келажаги” номли монографиясини нашр этилган. Улар тадқиқот натижаларига таянган ҳолда Орол денгизининг қуриши атроф-муҳит учун жуда оғир бўлади, деб таъкидлаб ўтганлар. [60; 65-б.].
Шуни таъкидлаш керакки, Оролбўйидаги геоэкологик холатнинг бузилиши туб моҳиятига кўра, сув ресурсларидан тўғри фойдаланмаслик оқибатида келиб чиққан. Ўз навбатида ўзгариб бораётган табиий ва иқтисодий вазиятлар суғориладиган майдонлар, ўсимлик, яйловлар, ҳайвонот дунёси бойликларидан тўғри фойдаланиш борасида қийинчилик туғдирмоқда.
Ана шундай холатда регион бойликларининг потенциал маҳсулдорлигини узлуксиз ошириб бориш ва қуриётган денгиз тубидан чиқаётган тузлар ва чанг кўпайиши оқибатида вужудга келаётган зиддиятли вазиятларни кечиктирмай ижобий томонга ҳал қилиш хозирги кунда долзарб вазифа хисобланади
Оролбўйининг қуриган қисми ўрнида вужудга келган 5,5 миллион гектардан ортиқ майдондаги янги Оролқум саҳроси йилдан йилга бутун Оролбўйи минтақасига тарқалмоқда. Ушбу худуддан ҳар йили атмосферага қарийб 100 миллион тонна чанг ва заҳарли тузлар кўтарилиб, кучли шамоллар ва қум бўронлари билан мазкур майдондан анча кзоқ бўлган минтақаларга ҳам тарқалмоқда [106; 171-206-б.]..
Орол денгизи қуриши оқибатида бутун Марказий Осиёда иқлимнинг кескин ўзгаришига олиб келди, сув ресурсларидан оқилона фойдаланмаслик сув йетишмовчилиги, мавсумий қурғоқчиликнинг ортиши, қаҳратон қишнинг узоқ давом этиши, Тянь-Шань ва Помир тоғлари музликлари эришининг тезлашиши ва минтақа мамлакатларида қишлоқ хўжалиги ишлари билан шуғулланиш шароитларининг ёмонлашишига сабаб бўлмоқда.
Профессор А.А.Рафиқов, (1988-1996) Оролбўйи ҳудудларининг мелиорация мақсадлари учун табиий карталарни яратиш мавзусида тадқиқот ишларини олиб борган. У ерлардан фойдаланишни оптималлаштиришда ва шу асосида экологик ҳолатни яхшилаш тадбирларини амалга оширишда картографик методдан фойдаланиш зарурлиги ва дала мелиоратив тадқиқотларини олиб боришда йирик масштабли карталардан ва аэросуратлардан фойдаланишни зарур, деб ҳисоблайди [43; 37-39-б.].
Мана шу маълумотларга кўра, денгизнинг морфометрик кўрсаткичлари: сув сатҳи белгиси – 53,4 м, ҳажми – 1108 км3, сув сатҳи майдони – 67,7 минг м2; ўртача чуқурлиги – 16,4 м, энг чуқур жойи – 69,4 м га тенг бўлган. 1900–1960 йиллар давомида сув ҳавзаси мана шундай квазистационар ҳолатда бўлган (В.Е.Чуб, 2000). Бу денгизга чучук дарё сувларининг келиб қуйилиши атижасида таъминланган. 1961 йилдан бошлаб денгизга дарё сувларининг келиб қуйилиши мунтазам равишда қисқариб борган.
Ҳозирги кунда Амударёдан сув келиши умуман тўхтаган, Сирдарё эса Кичик денгизга йилига тахминан 3 км3 сув келтиради. РФА География институти берган баҳолашларга кўра, денгизга келадиган оқим қисқаришининг 80% антропоген омилларга, қолган қисми эса дарёларнинг серсувлигига боғлиқдир.
Денгиз сатҳининг пасайиши натижасида унинг майдони 1986 йилга келиб, чамаси 43 минг км2 га, 2015 илга келиб эса 8,9 минг км2 га қисқарди, сув ҳажми эса мутаносиб равишда 432 минг км3 ва 45 км3 гача камайди. Денгиз шакли ҳам жиддий ўзгаришга учради, Оролнинг шарқий, жануби-шарқий ва жанубий ҳудудларидаги саёз қўлтиқлар умуман йўқолиб кетди. Возрождение, Борсакелмас, Лазарев ороллари ва Мўйноқ ярим ороли ҳозирда қуриган денгиз туби билан яхлит географик объектни ташкил этади.
Денгиз сатҳининг жадал пасайиб бориши билан боғлиқ равишда, Орол денгизи гидрокимёвий режимини тадқиқ этиш бўйича бир қатор ишлар мавжуд. Сув шўрлигининг ностационар режими С.К.Ревина, А.Б.Заклинский (1966); Н.К.Елибаев (1970); А.Н.Косарев (1975); В.Н.Бортник (1987); Ф.Э.Рубинова (1987); Ф.Х.Хикматов (1988, 1990); М.А.Якубов (1996); Э.И.Чембарисов (1997); С.Р.Саидова ва б., (1998); В.Е.Чуб (2000) ва б. томонидан ўрганилган.
Орол денгизи сатҳининг жадал пасайиши бошларида (1971-1975) Кичик денгиз сувининг шўрлиги 12‰ни, Катта денгизда эса 12 дан 12,5‰ гача згариб турган. Унинг энг юқори кўрсаткичлари шарқий саёзликларда кузатилган. 1981-85 йилларда Катта денгиз сувининг шўрлиги 19,7-20,5‰ни ташкил этган бўлса, 2001-15 йилларга келиб унинг миқдори 68,5‰га етди.
Дарёлар сув оқими камаядиган ва сувларнинг конвектив аралашуви ошланадиган куз мавсумида вертикал шўрлик тақсимоти деярли бир хилда бўлиб қолади. Ҳавзанинг ғарбий қисмидаги сув шўрлигининг ўсиши денгизнинг қисқариб бориши билангина эмас, балки шарқий қисмидан боғловчи бўғозл лар орқали кирадиган сувлар билан аралашиб кетишига ҳам боғлиқдир. Рафиқов Ваҳоб Асомович авторефератидан
Тупроқшунос олима М. Э. Саидованинг таъкидлашича, Оролбўйида ҳозирги вақтда ҳам жадал суръатларда саҳроланиш жараёни кучайиб ормоқда, иқлимни континенталлиги зўраймоқда, сўнгги ўн йилда 2-3 йил давомида урғоқчиликни содир бўлиши, кучли шамолли кунларнинг тез-тез қайтарилиши ва шу каби салбий ҳолат таъсирида тупроқларнинг кўпгина хоссалари, уларнинг кимёвий, физик-кимёвий хоссалари ўзгариб, тупроқ унумдорлиги, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини пасайишига олиб келмоқда [41; 0-21-б.].
Сўнги йилларда Ўзбекистонда атроф-муҳит муҳофазасига ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларига қаттиқ эътибор қаратилмоқда ва бу борада кутилган натижаларга эришилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги фармонида мамлакатимизда «атроф-муҳит объектларини - атмосфера ҳавоси, сув, ер, тупроқ, ер қаъри, иохилмахиллик, қўриқланадиган табиий ҳудудларни антропоген таъсирдан сақлаш ва сифатини таъминлаш» бўйича муҳим вазифалар белгиланган.
Уларни ҳал этишда, жумладан, мамлакатимизда бугунги кунда юзага келган экологик вазиятни таҳлил қилиш, баҳолаш ва прогнозлаш жараѐнларида замонавий ГАТ технологияларини қўллаш муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги, 2020 йил 10 июлдаги ПФ-6024-сон «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 132-сон «Орол денгизи тубидаги сув қуриган ҳудудларда “яшил қопламлар” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.




Download 57.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling