Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet30/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

L
l
= 96 дБ; L
2
= 94 дБ; L
3
= 91 дБ; L
4
= 88 дБ; 
Бу ускуналардан чиқадиган умумий товуш сатҳи аниқлансин. Бизнинг 
мисолимизда энг кўп шовқин чиқарадиган ускуна бўлиб L
1
қ96 дБ 
ҳисобланади. 


73 
Ускуналарни кетма-кет жуфтликлари айирмасини аниқлаймиз: 
L
l-2
= L
1
- L
2
 қ 96-94= 2 дБ 
Аниқланган айирма ёрдамида жадвалдан 2 га тўғри келадиган қўшимчани 
аниқлаймиз:
2=ΔL=2 Демақ L
1,2
 = L
катта
 + ΔL = 96 + 2 = 98 дБ 
Худди шундай усул билан қолган ускуналардан чиқадиган умумий товуш 
сатҳини аниқлаймиз: 
L
(1,2)-3
 = L
1,2
 - L
3
 = 98-91 = 7 дБ 
Унга тўғри келадиган ΔL қўшимчани жадвалдан оламиз 7= ΔL=0,8; 
L
1,2,3
= L
l,2
+ ΔL = 98+0,8 =98,8 дБ шунингдек L
(l,2,3)-4
= L
I,2,3
- L
4
= 98,8 - 88 = 10,8 
дБ, унга тўғри келадиган қўшимча 10,8 Дб= ΔL= 0,2 дБ;
Санитария меъёрларига кўра рухсат этилган шовқин сатҳи 80 дБ дан 
ошмаслиги керак. Шундай қилиб умумий товуш сатҳи L
ум
= L
1,2,3,4
-L 
рух.этил 

99-80 = 19 дБ.L
1,2,3,4
= 98,8+ 0,2=99 дБ Демақ L ускунадан чикаётган товуш 
кучи сатҳи рухсат этилган меъёрдан 19 дБ га ортиқ экан.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, бир хил шовқин чиқарадиган бир 
неча ускуналардан баъзи бирларидаги шовқин сатҳини камайтириш билан 
умумий шовқин кучи сатҳни камайтириб бўлмайди. 
Демақ хар хил шовқин сатҳига эга бўлган бир нечта ускуналардан 
чиқадиган шовқинни фақат энг кўп шовқин чиқарадиган ускуна шовқинини 
камайтириш йўли билан умумий шовқин сатҳини камайтириш мумкин. 
Титраш 
баъзи 
технологик 
ускуналар 
ишлаганда 
транспорт 
воситаларида 
дастаки 
пневматик 
асбоблардан 
(компрессорлар, 
шамоллатгичлар, майдалагичлар, элаклар ва ҳоказолар) фойдаланилганда 
ҳосил бўлади. 
Титраш таъсирида асаб ва юрак-томир тармоқларининг зарарланиши 
мумкин. Капилляр томирларнинг сиқилиши (спазма) содир бўлади, ҳушидан 
кетишига ва қон босимининг ортишига сабаб бўлади, қон таркибининг 
ўзгаришига, умумий ҳолсизликка олиб келади. Кузатишлар шуни 


74 
кўрсатадики титраш айниқса аёллар организмига кўпрок зарар келтирилиши 
аниқланган. 
Махсус давлат стандартларига кўра 8 соатлик ишлаб чиқариш 
шароитида чегаравий титраш спектри тарзида одамга таъсир қилувчи 
титрашнинг гигиеник меъёрлари, яъни титраш тезлиги Y нинг такрорланма 
октава чизиқларидан ўртача квадратик қийматлари ёки уларнинг децибел 
ҳисобидаги логарифмик сатҳлари LΔ кўрсатилган, логарифмик сатҳлар 
титраш тезлигининг асосий қиймати учун қабул қилинган 5.10-8 м/с 
қийматга нисбатан қўйидаги ифода ёрдамида топилади: 
Ҳосил бўлиш жараёнига кўра одам танасига ўриндиқ ёки ер майдони 
орқали таъсир қилувчи умумий ва қўлга таъсир килувчи маҳаллий 
титрашларга бўлинади. Умумий титрашга киши турган, ер, ускуна жиҳоз ва 
агрегатларнинг титраши киради. Маҳаллий титраш ишловчининг қўлидаги 
асбоб ёки ишлатиладиган машина ва механизмларнинг қисмларида пайдо 
бўлади. 
Ўз навбатида умумий титраш ҳосил бўлиш манбаига кўра транспорт, 
транспорт-технологиқ ишлаб чиқариш биноларининг доимий иш ўринларида 
титровчи асбоб-ускуналардан ҳосил бўлувчи технологик титрашларга 
бўлинади. 
Корхоналарида машина ва ускуналарнинг ишлашидан ҳосил бўладиган 
шовқин ва титрашларни камайтириш учун, имконияти борича деталларнинг 
ўзаро зарбий таъсирини зарбсиз таъсирлар билан қайтар-илгариланма 
ҳаракатни эса айланма ҳаракат билан алмаштириш; ички ишқаланиши катта 
бўлган материаллар (резина, намат, асбест битиум ва ҳоказолар) дан 
тайёрланган пружина ёки қистирмалар ишлатиш йули билан детал¬ларнинг 
демпферлаш ёки металлдан тайёрланган деталларни товуш ўтказмайдиган 
материаллар (пластмасса ва шу кабилар) дан ясалган деталлар билан 
алмаштириш керак бўлади. 
Агар деталлар шовқин қайтарадиган катта сиртларга эга бўлса 


75 
(қувурлар, қопқоқлар) бу сиртларни шовқин ютадиган материаллар билан 
қоплаш фойдалидир. Титрашларни келтириб чиқарадиган динамик кучларни 
камайти¬риш учун ҳамма ҳаракатланадиган деталларни яхшилаб 
мувозанатлаштириб қўйиш ва деталларни тайёрлаш ҳамда йиғишда 
бўшлиқлар камроқ қолдирилиши кўзда тутилган бўлиши лозим, чунки бу 
бўшлиқларни кичрайиши билан зарб энергияси ҳам камаяди. Бир-бирига 
уриладиган қисмлар қовушқоқ мойлар билан мойланади, титрайдиган ва 
шовқин чиқарадиган қисмлар эса (чигиртишли камайтиргичлар) мой 
ванналарига солинади, ҳаво оқимида ишлайдиган агрегатнинг қисмлари 
(шамоллатгичларда) иложи борича ишлаш шароити яхшиланади, агрегатнинг 
шовқин ҳосил қиладиган ҳисмлари шовқинни ўтказмайдиган ғилоф ичига 
олинади. 
Агар шовқиннинг шовқин ҳосил бўлган манбанинг ўзида меъёригача 
камайтириш имконияти бўлмаса, машинанинг тузилишида шовқин манбаини 
ажратувчи (изоляцияловчи) ёки шовқин ютувчи қурилма ўрнатилади. Бунинг 
учун қўйидаги ишлар бажарилади: шовқин ҳосил килувчи қурилмалар 
ўзининг бутун сирти билан бутунлай товуш ўтказмайдиган ғилофлар ичига 
олинади 
ва 
уларни 
ишини 
бошқаришни 
имконияти 
борича 
автоматлаштирилади; товуш ўтказмайдиган ғилофлардаги зарур тешиклар, 
ич'идан товуш ютувчи материаллар билан қопланади; газларнинг 
уюрмаланиши ёки чиқарилиши туфайли ҳаддан ташқари катта шовқин ҳосил 
қиладиган агрегатлар махсус товуш сўндиргичлар билан жиҳозланади. 
Ҳаво йўлларидан ёки қувурлар орқали шовқин узатилишини 
камайтириш учун улар шамоллатгич ва насосларга резинадан тайёрланган 
тагликлар ёрдамида бирлаштирилади. Хоналарда эса шип ва деворларнинг 
бир қисми (50%) товуш ютувчи материаллар: маҳсус акустик сувоқ, ровоқ 
плиталар билан қопланади. Иш ўрнида титрашни камайтириш учун юмшоқ 
ўриндиқлардан фойдаланилади. Агар кўрилган тадбирлар ёрдамида шовқин 
ва титрашнинг миқдори меъёридан ортиқ бўлса у ҳолда шахсий ҳимоя 


76 
воситаларидан фойдаланилади. 
Шахсий ҳимоя воситаларининг вазифаси умумий титраш вақтида 
кишининг бутун танасига ёки тананинг титровчи жисмга тегиб турган 
қисмига узатилаётган титрашлар амплитудаси миқдорини камайтиришдан 
иборат. 
Шовқиндан шахсий ҳимояланиш воситаларига шовқин сундиргич
товуш пасайтиргич, қулоққа тиқиб қўйиладиган тампонлар киради. 
Титрашнинг одам аъзоларига таъсирини камайтириш учун титрашни 
сўндирувчи оёқ-кийимлардан фойдаланилади. Қўл орқали ўтадиган 
титрашни камайтириш учун эса қўлқоп ёки ғовак резина билан 
қалинлаштирилиб тикилган енг кийилади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling