Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet35/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

Ноль кучланиш ҳимояси. Рубильник сингари дастаки бошқариш аппарати 
ҳилан ишга туширилган электр юритгичда бирор сабаб билан кучланиш нолга 
тушиб, яна тикланса, электр юритгич тўхтаб қолиши, сўнгра яна ўз-ўзидан 
айланиб кетиш хавфи туғилади. Магнитли ишга туширгич билан 
бошқариладиган электр юритгичлардан кучланиш ноль ёки меъёридан анча 
паст бўлса, электр юритгич автоматик равишда тўхтайди. Лекин кучланиш 
қайта тиклангандан сўнг электр юритгичнинг бош занжири магнитли ишга 
туширгичнинг бош контактлари орқали ажралганлиги сабабли ўз-ўзидан ишга 
туша олмайди. Демақ магнитли ишга туширгич билан ҳам ноль кучланиш 
хавфидан сақланишга эришиш мумкин 
.Автоматик узгич. Электр юритгич ва бошқа истемолчиларни қисқа 
туташув ва ўта юкланиш токларидан, кучланишнинг йўл рухсат этилган 
меъёрий қийматидан ҳам пасайиб кетишидан автоматик равишда ҳимояловчи 
мослама автоматик ўчиргич дейилади. Истемолчилар электр тармоғига 
автоматик ўчиргичнинг контактлар тузилмаси дастаки усулда туташтириб 
уланади. Агар истеъмолчида қисқа туташув, ўта юкланиш каби ҳодисалар юз 
берса ёки кучланиш рухсат этилган қийматдан пасайиб кетса, электр магнит 
ёки иссиқлик элементидан ўтадиган ток ҳамда электромагнитдаги пасайиб 
қолган кучланиш таъсирида автоматик узгичнинг контактлари тузилма ўз-
ўзидан ҳаракатга келиб, истеъмолчини электр тармоғидан ажратади. Шу билан 
ускуналарни бузилиши бартараф қилинади. Ток манбаининг ерга уланган 
нуқтасидан тортилган симга яъни ноль симга, электр истеъмолчиларнинг 
металл (қобиғини) улаш, нолинчи симга улаш дейилади. Ноль симга уланган 
электр истеъмолчилари генератор ёки трансформаторларнинг нейтрали ерга 
улаш қурилмасига бевосита уланганлиги сабабли қисқа туташув содир бўлган 
тақдирда автоматик усулда дарҳол ток занжирдан ажратилади. Бу билан 


89 
шикастланган бўлим ходимлари бахтсиз ҲОДИСАдан, қурилмалар эса 
бузилишдан сақланиб қолинади. Куч трансформатори нейтрал сими ажратилган 
уч симли электр ускуналарининг ток бермайдиган металл қисмларини уловчи 
қурилма ёрдамида ерга улаб ҳимояланади. Ноль сим узилиб, электр ускуна 
муҳофазасиз қолмаслиги учун, ноль симни кўп жойдан ва албатта тармоқнинг 
охиридан ҳам ерга улаб қўйиш зарур. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling