Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


-расм. Нол сим ёрдамида ҳимоялаш схемаси


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet36/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

7-расм. Нол сим ёрдамида ҳимоялаш схемаси: 
1- трансформатор нейтрали; 2- элетр токи қабул қилувчи ускунанинг қобиғи; 3- 
эрувчан сақлагичлар; 4- нол билан уловчи ўтказгич; 5- нолинчи симни қайта ерга улагич. 
Шу тарзда ҳимоялаш ишлари тугагандан кейин, ишларнинг қанчалик 
тўғри бажарилганлиги текширилади. Бунинг учун қурилма аввало ташқи 
томондан яхшилаб кўздан кечирилади, сўнгра қаршилиги ўлчаниб кўрилади. 
Ўлчанган қаршилик рухсат этилган қаршилигидан (4-10 ОМ) дан ортиқ бўлса, 
қўшимча ерга улагичлар ўрнатилади. Ерга улагичларнинг қаршилиги 
тупроқнинг қаршилигига, яъни унинг таркибига, намлик даражасига 
ҳароратига боғлиқ бўлиб, катта миқдорларга ўзгариб туради. Шунинг учун 
ерга уловчи қурилманинг қаршилигини камида уч-тўрт ойда ўлчаб кўриш ва 
қандай ишлаётганини текшириш керак. Ҳимоялаб автоматик ўчириш кучланиш 
остида бўлмаган электр ускуналарининг металл қисмларида одам ҳаёти учун 
хавфли бўлган кучланиш пайдо бўлганда ҳамда кучланиш остида бўлган 
электр ускуналарининг металл қисмларига хизмат кўрсатувчи кишилар тегиб 
кетганда, ток ўтказувчи қурилмаларни автоматик ўчириб қўйишга асосланган. 
Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, одам ҳаёти учун хавфли ҳисобланган токнинг 


90 
қўл орқали оёққа ўтишидаги электр токига уланиши ток кучи 250 мА, 
кучланиш 250В ва ўтиш даври 0,2 секундгача бўлган вақт оралиғида киши 
танасида ўтган ток киши соғлиги учун унчалик хавфли бўлмайди, чунки одам 
танасидан ўтадиган токнинг ўтиш вақти чегаралангандир. Автоматик ҳимоялаб 
ўчириш - ток ўтувчи тармоқларни доимий назорат қилади. Агар электр 
қурилмаларининг бирор тармоғида кишининг электр токига уланиш билан 
боғлиқ. бўлган бирор ўзгариш рўй берганда автоматик ҳолда ускунанинг 
электромагнит катушка ёрдамида шу қисмни ток манбаидан ўчиради.
Кичик кучланишлар электр асбоблар ва кўлда олиб юриладиган кўчма 
чироқлар қўлланилганда кичик кучланишлардан фойдаланиш яхши самара 
беради. Кўчма электр асбоблар ва чироқлардан фойдаланилганда уларнинг 
хавфлийлик 
даражасини 
ортишига 
ишловчиларнинг 
кўпроқ 
электр 
ускуналарининг қисмларига тегиб кетиши эҳтимолининг юқорилиги, ажратувчи 
қопламанинг (изоляция) тез ейилиши ва бузилиши сабаб бўлади. Озиқ-овқат 
саноати корхоналарида ишлатиладиган кўчма электр чироқларнинг 
кучланиши 36 В дан ортиқ бўлмаслиги, ниҳоят даражада хавфли металл 
идишлар, қозонлар ичида ишлаганда 12 В дан ошмаслиги керак. Қўлда олиб 
юриладиган кўчма чироқнинг ҳимояловчи металл тури ва кучланиши 36 В дан 
зиёд тармоқдаги штепсель резеткасига улашга йўл кўймайдиган вилка 
бириктирилган шлангли сими бўлиши зарур. 12 ва 36 В кучланишга 
мўлжалланган штепсель резеткалари, вилкалари 127 ва 220 В кучланишга 
мўлжалланган одатдаги штепсель розеткалари ҳамда вилкаларидан ранги 
билан фарқ қилиши лозим, акс ҳолда хато улаб қўйилиши мумкин. 36 В ва 
бундан паст кучланишга мўлжалланган чироқлар ҳамда электр асбоблар 
пасайтирувчи кўчма трансформаторлардан ёки пасайтирилган кучланишли 
электр тармоқнинг ўзидан ток олади. Бу хил электр тармоғига ток шлангли сим 
орқали стационар трансформаторлардан келади. 
Ажратувчи ҳимоя воситалари-кишиларни ток ўтказувчи ёки ерга уланган 
қисмларидан электрик ҳимоя қилишни таъминлайди. Ажратувчи ҳимоя 


91 
воситаларига: ажратувчи (изолируюҳие) штанга, омбир, ток кучланишини 
кўрсатгичлари, диэлектрик кўлқоплар резинадан тайёрланган калиш ва этиклар, 
диэлектрик гиламчалар, дастаси ҳимояланган асбоблар, ҳимоя камарлари
ҳимояланган норвонлар, ток кўрсатгичлар ва бошқалар. Ўз навбатида 
ажратувчи ҳимоя воситалари асосий ва ёрдамчи ҳимоя воситаларига бўлинади. 
Асосий ҳимоя воситалари дейилишига сабаб электр қурилмаларини ажратувчи 
қисмлари (изоляция) ишчи кучланишларни ишончли ушлаб туради, ҳамда 
кучланиш остида бўлган ускуналарнинг маълум қисмларига хавфсиз тегиш ва 
кичик хажмдаги таъмирлаш ишларини бажариш имкониятини беради. Асосий 
муҳофаза асбобларига қўйидагилар киради. 
1.Ажратадиган 
(изоляциялайдиган) 
штангалар; 
бир 
кутбдан 
ажратгичларни кушиш ёки ажратиш, кучма ерга улагичлар қўйиш вақтида 
кўлланилади. Штангалар билан ишлашда диэлектрик кулкоп кийилиши шарт. 
Ажратувчи штангалар хар йили электр токи билан синаб кури л ад и. 
2.Электр қурилмаларининг ток келадиган қисмларида кучланиш бор 
йўқлигини аниқлаш учун махсус асбоб кучланиш кўрсатгичлар яъни назорат 
чироқлари, чироқли батарейкалар, ток ўлчайдиган омбирлар кўлланилади. 
3.Диэлектрик қўлқоплар икки хил турда чиқарилади: Биринчи 380 
Вгача, иккинчиси 380 В дан ортиқ кучланишга мўлжалланган. Шунинг учун 
фойдаланишдан аввал тамғасидаги ёзувга қараб, унинг қандай кучланишга 
мўлжалланганлигини билиб олиш керак. Қўлқоплар ҳар олти ойда махсус 
тажриба хоналарида электр токи билан синаб кўрилади. Қўлқоплар бошка 
ҳимоя воситаларига қараганда тезрок шикастланади: тешилади, йиртилади, 
кесилади ва ҳоказо. Шунинг учун ишчилар фойдаланишидан олдин қўлқопнинг 
иккаласини ҳам синчиклаб текшириш лозим. Бунинг учун ҳар кайси қўлқоп 
бармоқларига томон бураб борилиб, бирор жойидан ҳаво ўтиш - ўтмаслиги 
текширилади. 


92 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling