Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet40/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

 
Илова: қавсларда келтирилган қийматлар қишлоқ жойлари шароитида хисобга 
олинмайди
Рубин лазерлари спектрнинг оптик қисми бўйлаб нурланиш 
хусусиятига эгалиги билан тавсифланади. Бунда импульсларнинг 
давомийлиги бир неча миллисекунддан (мс) бир неча юз наносекундгача (нс) 
етади. Бунда битта импульснинг энергияси бир неча юз жоуллгача етади ва 
қуввати бир неча юз мегаваттни ташкил қилади (1МВт = 10
6
Вт). Ҳозирги 
вақтда бир қатор оптик квант генераторлар билан биргаликда турли хил 
оптик муҳитлар (кальций фтор, кальций вольфрамит, турли хил газлар ва 
бошқалар) қўлланилади. Бу лазерлар импульсли ва давомий тарзда ишловчи 
ҳолатда қўлланилади. 
Лазер нурланиши – электромагнит нурланишларидан иборат бўлиб, 
генерация дипазони 0,2–1000 мкм ни ташкил этади. Бу диапазон лазер 
нурининг биологик таъсирига мос равишда қуйидаги спектрларга бўлинади: 
0,2–0,4 мкм – ультрабинафша соҳа, 0,4–0,75 – кўринувчи нурлар соҳаси, 


102 
0,75–1,4 мкм – яқин инфрақизил нурланишлар соҳаси, 1,4 мкм дан юқори 
соҳа – узоқ инфрақизил нурланишлар соҳаси. Кўпинча ҳолатларда техника 
соҳасида қуйидаги тўлқин узунликларига эга бўлган лазер нурланишларидан 
фойдаланилади: 0,34, 0,49-0,51, 0,53, 0,694, 1,06 ва 10,6 мкм. 
Лазер нурланишининг одам организмига таъсири охиригача 
ўрганилмаган. Лазер қурилмалари билан ишлаш давомида одам организмига 
қуйидаги ҳавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсир кўрсатиши 
мумкин: чироқлардан чиқувчи нурланиш қуввати, ионлаштирувчи 
нурланишлар, юқори частотали ва жуда юқори частотали электромагнит 
майдонлар, инфрақизил нурланишлар, лазер қурилмалардан фойдаланиш 
вақтида юзага келувчи шовқин, тебранишлар ва бошқалар. 
Лазер нурланишининг одам организмига таъсирида турли хил 
биологик эффектлар юз беради, бу эффектларнинг даражаси нурланишнинг 
энергетик ва даврий кўрсаткичлари қийматларига, биринчи навбатда 
импульсдаги энергетик экспозицияга ва лазер нурланишнинг давомийлик 
вақтига, одам организмининг нурланиш олаётган тўқимасига ва бошқа бир 
қатор омилларга боғлиқ хисобланади. Энергетик экспозиция қуйидаги 
формула ёрдамида хисоблаб чиқилиши мумкин: 
Н = Е
е
 t , 
(5.7
Бу ерда Н - энергетик экспозиция; 
Е
е 
энергетик ёрқинлик (нурланиш энергиясининг нурланиш 
тушаётган юза майдонига нисбати); 
t – лазер нурланиши давомийлиги вақтини ифодалайди. 
Ушбу кўринишда, физик нуқати назардан, энергетик экспозиция – бу 
нурланиш энергиясининг нурланиш тушаётган майдон юзасига нисбати ва 
нурланиш давомийлиги вақтига кўпайтмасига тенг бўлган қиймат 
хисобланади. 
Лазер нурланиши таъсирида одам организмида бирламчи ва иккиламчи 
биологик эффектлар фарқланади. Бунда бирламчи ўзгаришларда одам 


103 
организми тўқималарида лазер нурланиши таъсирида куйиш (куйиш 
соҳалари, қон қуйилиши ва бошқалар) юзага келади, иккиламчи тарздаги 
(қўшимча таъсирлар) бузилишлар эса нурланиш таъсирида организмда аста-
секин ривожланади.
Лазер нурланиши таъсирига нисбатан кўпроқ сезгир бўлган орган кўз 
хисобланади. Лазер нурланишининг одам кўзига таъсири натижасида 
кўзнинг тўр пардаси куйиши ва кўр бўлиб қолиш холатлари кузатилади. 
Лазер нурланишининг одам терисига бевосита таъсири натижасида турли хил 
даражадаги куйишлар юзага келади. Юқори даражадаги жадалликка эга 
бўлган лазер нурланиши нафақат одам танаси терисини куйишига сабаб 
бўлиши, балки бунда турли хил ички органларнинг бузилишлари ва 
тўқималардаги жиддий ўзгаришлар юзага келиши қайд қилиниб, қон 
қуйилиши, қон оқиши ва шунингдек қоннинг қуюқлашиши кузатилади.
Лазер нурланишларини даражасини меъёрлаштириш СН № 2392-81 
«Лазер қурилмаларидан фойдаланиш қоидалари ва санитария меъёрлари» 
бўйича амалга оширилади. Бунда асосий меъёрлаштириладиган кўрсаткич 
қиймат энергетик экспозиция (Н, Дж/см
2
) хисобланиб, бу маълум вақт 
давомида нурланиш олган тўқимага лазер нурланишининг таъсирини 
тавсифлаб беради. Агар меъёрлаштирилган қийматда Н (рухсат этилган 
чегара 
қиймат) 
ошмаган 
бўлса, 
у 
ҳолатда 
ишчиларда 
лазер 
нурланишларининг таъсири бирламчи ва иккиламчи биологик эффектларни 
келтириб чиқармайди. Рухсат этилган чегаравий энергетик экспозиция 
қийматлари лазер нурланишининг тўлқин узунликлари ва таъсир 
давомийлиги вақтига боғлиқ хисобланади. Бу кўринишдаги лазер 
нурланишларини меъёрлаштиришда 0,2 дан 0,4 мкм гача бўлган тўлқин 
узунликлари бўйича қийматлар 18.3-жадвалда келтирилган. Бу ҳолатда 
умумий нурланиш олиш даври иш кунига тенг деб хисобланган. Энергетик 
экспозиция кўз қорачиғи ва тери бўйича меъёрлаштирилган. 
8-жадвал 


104 
0,2-0,4 мкм тўлқин узунлиги қийматига эга бўлган (ультрабинафша нурлар соҳаси) лазер 
нурланиши даражасининг рухсат этилган охирги даражаси 
 
Лазер нурланиши тшлыин 
узунлиги, мкм 
Энергетик 
экспозиция, 
Дж/см
2
Лазер нурланиши тўлқин 
узунлигини, мкм 
Энергетик 
экспозиция, 
Дж/см
2
0,200 дан 0,210 гача 
0,210 дан 0,215 гача 
0,215 дан 0,290 гача 
1
.
10
-8
1
.
10
-7
1
.
10
-6
0,290 дан 0,300 гача 
0,300 дан 0,370 гача 
0,370 дан юқори 
1
.
10
-5
1
.
10
-4
2
.
10
-3
Лазер нурланишининг рухсат этилган чегара даражаси (энергетик 
экспозиция) 0,2 дан 20 мкм гача оралиқдаги тўлқин узунлиги соҳаларини ўз 
ичига олади. Бундан ташқари, одам кўзининг тўр парадаси учун санитария 
меъёрлари бўйича 0,4 дан 1,4 мкм гача бўлган тўлқин узунлиги соҳасида 
энергетик экспозиция рухсат этилган чегаравий қиймат оралиқлари 
белгиланган. Кўринувчи спектр соҳаси бўйича (0,4–0,75 мкм), қараб 
чиқилган тавсифлардан ташқари, кўз тўр пардаси учун қўшимча тарздаги 
нурланиш энергияси меъёрлаштиришлари (Q, Дж) белгиланган. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling