Бахтиёр Ҳасанов омонликда кўришайлик


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/39
Sana08.03.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1252485
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   39
Bog'liq
Kitob tayyor formatda

БИР ОШИҚ ИЗҲОРИ. 
( Илтимосга ёзилди 
Жилолмайман қўйгансан боғлаб, 
Кетолмайман қайга кетайин, 
Ишқинг қийнар қалбимни доғлаб, 
Сени севиб қолдим нетайин.! 
Етказ ўзинг энди тилакка
Орзуйимга севгин етайин, 
Азоб берма ошиқ юракка 


26 
Сени севиб қолдим нетайин!. 
Ҳижронингда тортмоқдаман оҳ, 
Токайгача азоб чекайин 
Тақдиримиз бир қилсин Аллоҳ, 
Сени севиб қолдим нетайин! 
Гоҳ юракда куй наво туйғу, 
Гоҳ ёпишар бедаво қайғу, 
Кўзларимга келтирмас уйқу, 
Сени севиб қолдим нетайин.! 
Англолмайман бору йўғимни, 
Мени телба қилмоғинг тайин, 
Ўчиролмай севги чўғимни, 
Сени севиб қолдим нетайин.! 
Ҳозирликни бошлай тўйингга, 
Етгин сен ҳам мақсад ўйингга, 
Совчиларим борсин уйингга
Сени севиб қолдим нетайин! 
« КИТОБ БИЛИМ МАНБАЙИ » 
Китоб ўқинг онг шуури, 
Ошар билим тафаккури
Унда бордир сўзлар дури, 
Китоб билим манбайии 
Китоб билан ривож топар
Инсон онги танглайи, 
Ўқиганлар қадрин топар, 
Китоб билим манбайи. 


27 
Яйратади дил боғин, 
Берар ҳаёт маёғин, 
Ёқар ақл чироғин, 
Китоб билим манбайи
Китоб ўқиб кам бўлмадим, 
Кўз қароғим нам бўлмадим 
Бошим эгик ҳам бўлмадим, 
Китоб билим манбайи. 
Ўқиганлар бўлмас ҳор, 
Ёруғ бўлар манглайи, 
Элда шундай мақол бор, 
Китоб билим манбайи. 
Гўзал тотли нафас бор
Ўқи дилда хавас бор, 
Келажакка пойдевор
Китоб билим манбайи. 
Ўқимаган онги қулф, 
Онг шуури занглайди, 
Онгинг кулсин барқ уриб, 
Китоб билим манбайи. 
Очар ақлинг кўзини, 
Дунёни кенг англайди
Равон қилар сўзини, 
Китоб билим манбайи. 


28 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling