Бахтиёр Ҳасанов омонликда кўришайлик


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/39
Sana08.03.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1252485
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   39
Bog'liq
Kitob tayyor formatda

ЎЗИМИЗДАН ОРТМАЙМИЗ.! 
Дийдорлашиш имкон қани, 
Чойхонада ётмаймиз. 
Тушунамиз дўст- ошнани, 
Ўзимиздан ортмаймиз. 
Чўмилганмиз ташвишга, 
Ҳордиқ тотин тотмаймиз, 
Сақлаябмиз уни қишга, 
Ўзимиздан ортмаймиз. 
Тел да бўлсин сўйлашдик бас, 
Бекорчи гап сотмаймиз
Дўстлар ҳозир қиш эмас, 
Ўзимиздан ортмаймиз. 
Ҳамёндан мазза қочган, 
Гоҳ оғриниб додлаймиз. 
Ҳаржлар оғзин ланг очган, 
Ўзимиздан ортмаймиз.! 
Қиш келсинчи ҳордиқ бор, 
Ёғиб берар ёмғир қор, 
Соғинганмиз дил хумор, 


32 
Ўзимиздан ортмаймиз.! 
Турушимиз уч саҳар, 
Ухлаб тошдек қотмаймиз. 
Уйғонади қишлоқ шаҳар, 
Ўзимиздан ортмаймиз!. 
Кўп ишлаймиз жонга жабр
Гуноҳгаку ботмаймиз, 
Қиламиз фақат сабр, 
Ўзимиздан ортмаймиз.! 
Қўл эмас умр қисқа, 
Бировга тош отмаймиз, 
Дўстлар бизда шунақа, 
Ўзимиздан ортмаймиз.! 
Ташвишларнинг уруғидан, 
Ҳаёт полиз мўл эккан, 
Ҳаёт деган шу экан. 
Ўзимиздан ортмаймиз. 
 
ЖУМА МУБОРАК 
 
Умидбахш тароват сочади осмон, 
Қуш бўлиб диллардан учади тилак. 
Соғу -омонмисиз, Дўсту- қадрдон, 
Жума муборакдир, жума муборак. 
Қалби гўдак каби бе ғуборларим, 
Саховат байрами, қутламоқ керак, 
Олисларда юрган Биродарларим
Жума муборакдир жума муборак. 


33 
Кўздек асраганмиз бутундир иймон, 
Дуо ва тилакка очилсин билак, 
Аллоҳ насиб этди кўришдик омон, 
Жума муборакдир, жума муборак. 
Ҳафтамиз султони улуғ кун асли
Дийдорга ошиқсин жўш урсин юрак, 
Ахир шу эмасми дийдорнинг васли, 
Жума муборакдир жума муборак. 
УЛУҒ КУН
 
Аллоҳдан совғадир улуғ кун демак
эзгу дуоларга очилар билак, 
Қалбимга қадрли азиз инсоним, 
Сохибахон жума бўлсин муборак. 
Кўнглимиз яқиндир, тозадир иймон, 
Тилаклар ҳаммоханг диллар муштарак
Ғанимат бу умр берилган имкон, 
Сохибахон жума бўлсин муборак. 
Жуда ҳам кўп ёздик бирга анча пайт, 
Гоҳ танқид эшитдик, гоҳида қарсак, 
Чин дилдан ёзилди сизга ушбу байт
Сохибахон жума бўлсин муборак. 
Ҳар юракка калит, топасиз қалов, 
Жаннатга ҳам йўл очасиз йўлак, 
Аллоҳдан иноят, Аллоҳдан сийлов, 
Сохибахон жума бўлсин муборак. 


34 
Томчи меҳрингиздан яшнар дил албат, 
Беғубор туйғулар кўтаради қад, 
Сизни тарк этмагай меҳру мухаббат
Сохибахон жума бўлсин муборак. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling