1. жадвални тўлдиришингиз учун Сизга ушбу рақамлар тақдим этилади


Download 29.34 Kb.
Sana21.11.2023
Hajmi29.34 Kb.
#1790739

1. жадвални тўлдиришингиз учун Сизга ушбу рақамлар тақдим этилади:



  • 5 бирлик озиқ-овқат махсулотини ишлаб чиқариш учун ўртача ўзгармас харажатлар (AFC) 2000 сўмга;

  • 4 бирлик озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш учун ўртача ўзгарувчан харажатлар (AVC) 850 сўм қийматга;

  • 6 бирлик озиқ-овқат махсулотини ишлаб чиқариш учун умумий харажатлар (ТС) 1240 сўмга кўпаяди;

  • 5 бирлик озиқ-овқат махсулотини ишлаб чиқариш учун ўртача умумий харажатлар (АТС) 2880 сўмга тенг;

  • 1 бирлик озиқ-овқат махсулотини ишлаб чиқариш учун ўзгарувчан харажатлар 1000 сўмни ташкил этади;

  • 8 бирлик озиқ-овқат махсулотни ишлаб чиқариш учун умумий харажатлар (ТС) 19040 сўмга;

  • 7 бирлик озиқ-овқат махсулот ишлаб чиқарилганда ўзгарувчан харажатлар (VC) 1535 сўмга ошади;

  • 3 бирлик озиқ-овқат ишлаб чиқарилганда ўртача ўзгармас харажатлар ҳамда ўртача ўзгарувчан харажатлар йиғиндиси 4185 сўмни ташкил этган;

  • Озиқ-овқат ишлаб чиқариш 1 бирликдан 2 бирликка ошганда ўртача умумий харажат 5100 сўмга пасаяди.




Q

FC

VC

TC

AFC

AVC

ATC

MC

0






















1






















2






















3






















4






















5






















6






















7






















8






















2.ТЕСТ


1. Иқтисодиётда ресурсларнинг камайиб борувчи унумдорлиги қонуни амал қилади. Қандай қилиб ушбу ҳолатда иқтисодий ўсишни таъминлаш мумкин?
А) Иқтисодий омиллар жуда кам талаб қилинади.
Б) Қўшимча ресурсларнинг жалб қилиниши ялпи маҳсулот ҳажмини оширмайди, балки қисқартиради.
В) Ресурсларни ошириш зарур, аммо қўшимча киритилган ҳар бир бирлик ресурс берадиган қайтим камайиб боради.
Г) Яна қўшимча ресурслар жалб этилиши талаб қилинади.
2. Агар иқтисодий муаммоларнинг бир қисми бозор, бир қисми ҳукумат томонидан ҳал этилса, бундай иқтисодиёт:
А) Аралаш иқтисодиёт;
В) Натурал иқтисодиёт;
Г) Маъмурий-буйруқбозлик иқтисодиёти;
Б) Бозор иқтисодиёти дейилади.
3. Ҳамма иқтисодий тизимлар учун фундаментал муаммо бўлиб ҳисобланади, бу:
А) Марказий режалаштириш;
Б) Натурал хўжалик;
В) Ички истеъмол;
Г) Ноёблик ва тақчиллик.
4. Ҳар қандай иқтисодий тизимларда “нимани”, “қандай қилиб” ва “ким учун” ишлаб чиқариш деган фундаментал саволлар микро ва макро даражада ҳал этилади. Қуйидаги саволлардан қайси бири микроиқтисодиёт даражада ҳал этилади:
А) Тўлиқ бандлик даражасига эришиш;
Б) Нимани, қанча ва ким учун ишлаб чиқариш;
В) Инфляцияни пасайтириш;
Г) Иқтисодий ўсишни рағбатлантириш.
5. Микроиқтисодиёт фани қуйидагилардан қайси бирини ўрганади?
А)* Иқтисодиётнинг алоҳида субъектлари кўламида ишлаб чиқариш муносабатларини;
Б) Иқтисодиётда банд бўлганлар сонини;
В) Баҳоларнинг умумий даражасини;
Г) Инфляция ва ишсизлик муаммоларини.
6. Агар жамият харажатларни минималлаштириб, чекланган ресурслардан фойдаланиш қайтимини максималлаштирмоқчи бўлса қандай мақсадни кўзлаган бўлади?
А) Тўлиқ бандликка эришишни;
Б) Иқтисодий ўсишни жадаллаштиришни;
В) Иқтисодий хавфсизликка эришишни;
Г) Иқтисодий самарадорликка эришишни.
7. Агар иқтисодий мушоҳада аниқ фактларга таянса, бундай таҳлил қайси усулга асосланади?
А) Тасвирий усулга;
Б) Гепотетик усулига;
В) Индуксия усулига;
Г) Дедуксия усулига.
8. “Нимани”, “қандай қилиб” ва “ким учун” ишлаб чиқариш деган фундаментал саволлар қайси тизимлар учун хос?
А) Марказлаштирилган режалаштиришга асосланган тоталитар тузум учун;
Б) Бозор иқтисодиётига асосланган тузум учун;
В) Барча тузумлар учун;
Г) Қулдорлик ва феодал тузумлар учун.
9. “Нимани ишлаб чиқариш” муаммоси юзага келмайди, агар:
А) Ресурслар таклифи ўта чекланган бўлиб, улар фақатгина истеъмол товарлари ишлаб чиқариш учун сарфланса;
Б) Иқтисодиёт “ишлаб чиқариш омиллари маҳсулдорлигининг камайиб бориш қонуни” амал қиладиган босқичга етмаган бўлса ;
В) Ҳар бир ишлаб чиқариш омили ўзига хос бўлиб, фақатгина бир турдаги товарни ишлаб чиқариш учун ишлатилса;
Г) Ишлаб чиқариш омиллари ҳашам ва дабдаба буюмларини ишлаб чиқариш учун ҳам етарли бўлса.
10. Агар иқтисодиётда “ишлаб чиқариш омиллари маҳсулдорлигининг камайиб бориши қонуни” амал қилса, иқтисодий ўсишни таъминлаш учун:
А) Барча ишлаб чиқариш омилларини баравар нисбатда ошириш зарур;
Б) Ҳеч бўлмаганда битта ишлаб чиқариш омили сарфини ўзгартирмаган ҳолда баъзи омиллар сарфини ошириш зарур;
В) Бошқа барча омиллар сарфини оширмасдан фақат битта омил сарфини ошириш зарур;
Г) Қўшимча ишлаб чиқарилаётган чекли маҳсулот қийматининг камайиши ҳолатида барча ишлаб чиқариш омилларини баравар нисбатда ошириш зарур.
Download 29.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling