Бажарди: мс д 126-гуруҳ магистранти Ахмедов Бунёджон
Геоахборот тизимларини қишлоқ хўжалигидаги тутган ўрни
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
Ахмедов Б. 126-МСД
- Bu sahifa navigatsiya:
- Геоахборот тизимларини қишлоқ хўжалигидаги тутган ўрни
Геоахборот тизимларини қишлоқ хўжалигидаги тутган ўрни
Геоахборот тизимларини қишлоқ хўжалигидаги тутган ўрни Электрон қурилмалар чорвачилик ва балиқчилик хўжалигини самарали бошқаришга ҳам ёрдам беради — қорамоллар жойлашган жой ва об- ҳаво ўзгаришларини назорат қилади. Бундай қурилмалар орқали фермерлар аллақачон жониворлар ҳомиладорлиги, соғиш вақти ва касаллик белгиларини аниқлашни ўрганиб олишган. Қорамолларни сунъий йўлдош орқали назорат қилувчи «FindMySheep» машиналараро ечими бунга ажойиб мисол бўла олади. Бу тизим датчиклари харитада ҳар қандай ҳайвоннинг ҳаракатини кўрсатиб, уларни бириктириб туради. «General Alert»нинг бошқа бир тизими эса фермалардаги ҳайвонларни кузатиш билан бирга, уларнинг саломатликларини ҳам текширади. Геоахборот тизимларини қишлоқ хўжалигидаги тутган ўрни Дунё бўйича 70 фоиз тоза сув қишлоқ хўжалиги учун сарфланар, ачинарлиси унинг 60 фоизи шунчаки исроф бўлиб кетар экан. Бу муаммони ҳам ақлли тизим ҳал қилади — тизим сув насосларини масофадан туриб бошқариш имконини бериб, фермерларни сув оқиши ва етишмовчилиги ҳақида огоҳлантиради. Ҳиндистонлик фермерлар бу борада «Nano Ganesh» мобил тизимидан фойдаланишади. Тизим ёрдамида улар сувни, маблағларини ва вақтларини тежаб қолишга эришмоқдалар. Чилида эса мевалар плантациясини датчиклар бўйича суғориш сув сарфини 70 фоизга камайтириш имконини бермоқда. Албатта, бундай тадқиқотлар дунё бўйлаб олиб бориляпти. Масалан, NASA АҚШ геология хизмати билан ҳамкорликда сунъий йўлдош ёрдамида штатлар ҳудудида тупроқ намлиги ҳақида долзарб маълумотларни қўлга киритган. Геоахборот тизимларини қишлоқ хўжалигидаги тутган ўрни Албатта, қишлоқ хўжалигида технологиялардан фойдаланиш янгилик эмас. Дастлабки газ тракторлари ва кимёвий ўғитлар XIX асрдаёқ пайдо бўлган бўлса, деҳқончиликда сунъий йўлдошдан фойдаланиш XX асрнинг иккинчи ярмига тўғри келади. Жон Дирнинг GPS-датчиклар билан жиҳозланган тракторларига ҳам салкам йигирма йил бўлиб қолди. Узоқ йўлни босиб ўтган технологиялар ҳамон ривожланишда. Бугунга келиб, веб-интерфейсли қурилмалар ва хизматлар анча кўп оммалашди, шунинг учун ҳам нарсалар интернетига бўлган қизиқиш рекорд даражада юқори ўринни банд этиб турибди. Фермерликнинг анъанавий усуллари ўсиб бораётган озиқ-овқат талабига тенглаша олмайди, шу боис фермерлар ақлли қишлоқ хўжалигига тобора кўпроқ мурожаат қилишмоқда. Ва бу келажаги порлоқ ягона соҳа бўлишига шубҳа йўқ. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling