Бухгалтер монитори
Монитор бухгалтера тезда ва қулай шаклда касса ва ҳисоб рақамдаги пул қолдиқлари, дебитор ва кредитор қарздорликлар, мажбурий ҳисоботларни топшириш ва солиқларни тўлаш муддатлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш имконини беради. Монитор бухгалтера иш столининг навигация панелида жойлашган
Раҳбар учун ҳисобот
Отчеты руководителю бўлими бухгалтерия ҳисобига асосан ташкилотнинг молиявий ҳолати ва молиявий натижалари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиш имконини беради.
Оперативные данные бўлимида ҳозирги кун ҳолатига бирнечта кўрсаткичлар бўйича тезкор маълумотлар келтирилади. Отчеты для руководителя бўлимидаги ҳисоботлар ёрдамида ушбу тезкор маълумотларни батафсил ўрганиш мумкин.
Маълумотларни таҳлил қилишнинг тавсия этиладиган кетма-кетилгига Как пользоваться отчетами ҳаволаси орқали ўтиш мумкин
ИШНИ БОШЛАШ
Ҳисоб параментрларини созлаш
Аналитик ҳисоб параметрлари Предприятие менюсининг Настройка параметров учета шаклида ўрнатилади. Аналитик ҳисоб параметрлари созламалари маълумотлар базасининг барча ташкилотлари учун умумий ҳисобланади.
«Виды деятельности» бўлими
Вид деятельности бўлимида маълумотлар базасидаги ташкилотлар шуғулланувчи фаолият турлари кўрсатилади. Ўрнатилган байроқчалардан келиб чиққан ҳолда зарур созламалар рўйҳати аниқланади.
- Агарда ташкилотлардан камида биттаси ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки ҳизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган бўлса Производство продукции, выполнение работ, оказание услуг байроқчаси ўрнатилади.
- Агарда ташкилотларнинг камида биттаси чакана савдо билан шуғулланадиган бўлса Розничная торговля байроқчаси ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |