Бажарилиши уч йилга мўлжалланган амалий лойиҳалар танлови мавзуси
|
йўналиши бўйича
|
|
№
|
Илмий-техник лойиҳа мавзуси
|
Лойиҳа бажарилишидан кутилаётган натижа
|
Лойиҳанинг йиллик
молиялаштириш ҳажми
|
1
|
2
|
3
|
4
|
|
Болаларда портал гипертензиянинг миниинвазив хирургик даволаш усулларини ишлаб чиқиш
|
Тадқиқот шакли: болаларда портал гипертензиянинг турли шаклларида ангиографик ва эндоскопик текширувлар натижалари ўрганилган холда, қизилўнгач варикоз кенгайган веналарининг миниинвазив эндоскопик мосламалар билан даволаш усулини ишлаб чиқиш бўйича амалий лойиҳа бажарилади
Илмий тадқиқот натижалари:
Операциядан аввалги даврда ангиография текшируви натижаларига асосланган холда жигардан ташқари портал гипертензияли бемор болалар орасидан қон-томир шунтлашга мойил бўлмаган болалар гурухи ажратилади
Қон-томирларни шунтлашга мойил бўлмаган беморлар ва қайта оператив давога мухтож болаларда босқичли миниинвазив эндоскопик даволаш муолажаларини бажариш орқали портал гипертензиянинг хаетга хавф солувчи қон кетиш асорати бартараф қилинади
Миниинвазив эндоскопик усул билан қизилўнгач варикоз кенгайган веналарининг бартараф қилиниши натижасида портал гипертензияси бор бемор болаларда асоратлар ва ўлим кўрсаткичларини кескин пасайишига олиб келади.
Шифохонага ётқизилган болаларнинг ётоқ кунларини қисқартириш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва уларнинг ногиронлик даражасини пасайтириш натижасида давлат молиявий харажатларининг тежалишига олиб келади.
Портал гипертензия билан касалланган болаларни хирургик даволашнинг минимал инвазив усули алгоритми ишлаб чиқилади.
Натижаларни синовдан ўтказиш ва жорий қилиш:
Тадқиқот натижалари Республика Ихтисослаштирилган Педиатрия Илмий амалий тиббиет маркази ҳамда вилоятлар кўп тармоқли болалар клиник касалхоналарда синовдан ўтказилади.
Илмий натижаларни чоп этиш: Тадқиқот натижаларига интеллектуал мулк объектлари учун тегишли ҳужжатлар олинади. Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси рўйхатидаги ва Web of Science ҳамда Scopus маълумотлар базасида индексацияланган журналларда мақолалар чоп этилади.
|
0,4 млрд сўм
|
|
Жами йиллик:
|
0,4 млрд сўм
|
⃰ Амалий лойиҳанинг умумий молиялаштириш ҳажми 1,2 млрд сўм ва бажарилиши уч йилга мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |