Байтекс тижорат” мчж хорижий корхонасининг меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича муҳандиснинг лавозим йўРИҚномаси


Download 35 Kb.
Sana19.06.2023
Hajmi35 Kb.
#1608021
Bog'liq
ММҚ бўйича лавозим йўриқномаси




“Тасдиқлайман”
“Байтекс Тижорат” МЧЖ
хорижий корхонасининг
бош мухандиси
____________ Х.А. Азизов
“___” __________ 2008 йил
БАЙТЕКС ТИЖОРАТ” МЧЖ ХОРИЖИЙ КОРХОНАСИНИНГ МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ ВА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА МУҲАНДИСНИНГ ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ

“Байтекс Тижорат” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасининг меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавсизлиги бўйича муҳандис ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Вазирлиги томонидан тасдиқланган 273-сонли “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисида”, 272-сонли “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва билимларни текширишни ташкил қилиш тўғрисида”, 870-сонли “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисида” Низомларга, “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги конунлари, Президент фармонлари, Ҳукумат қарорлари ва бошқарув қарорларига амал қилади ва қуйидагиларни бажаради:



  1. Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси хизматини ташкил қилиш. Барча иш жойларидаги меҳнат шароитларини меҳнатни мухофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси стандартлари, қоида ва меъёрлари талаблари даражасига етказиш, ёнғин хавфини келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш, мунтазам равишда уларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ўтқазиш.

  2. Вазирлар Маҳкамаси, Меҳнат Вазирлиги томонидан меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, ёнғиндан сақлаш сохасида чиқарган қарорлари, фармойишлари ва топшириқларини ишлаб чиқаришда бажарилишини назорат қилиб бориш.

  3. Тасарруфдаги цех ва бўлимларда меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, ёнғиндан сақлаш бўйича иш фаолиятини назорат қилиш. Ушбу масалалар бўйича текширувлар ташкил этиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан йўл-йўриқ бериш, амалий ёрдам кўрсатиш.

  4. Меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, ёнғиндан сақлаш масалаларидан ходимларга услубий ёрдам кўрсатиш ва уларга шу масалада билимларини оширишда ўқиш ва билимларини текширишлар уюштириш.

  5. Ишлаб чиқаришда жарохатланиш ва касалланишларнинг ҳисобини юритиш, сабабларини таҳлил қилиш, уларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар ўтқазиш.

  6. Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси сохасида замонавий илғор технологиялар, дастурий-техник воситаларни жорий этиш.

  7. Ишга қабул қилинаётган шахсларга меҳнат мухофазаси, хавфсизлик техникаси, ёнғиндан сақлаш бўйича “Дастлабки” йўриқномани бериш ва иш жойларида “Бирламчи” ва “Навбатдаги” йўриқлар берилишини назорат қилиш.

МУХАНДИСНИНГ ХУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ





  1. Меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, ёнғинни олдини олиш соҳасидаги ишларни ташкил этади ҳамда ўз зиммасига юклатилган вазиафаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

2. Жойларда меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва ёнғин муҳофазаси хизматининг доимий тайёр холатда бўлишлиги, биноларнинг бирламчи ўт ўчириш воситалари ва ёнғиндан огох этувчи хабаргохлар билан тўлик жиҳозланиши, уларнинг ишчи холатида бўлиши бўйича барча зарур тадбирларни амалга оширади, улар устидан доимий назоратни олиб боради.
3. Ҳисоботларни, текширув бўйича далолатномаларни аниқ маълумотлар асосида, сифатли тайёрлайди.
4. Меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, ёнғиндан сақлаш масалалари билан боғлик хат, ариза ва шикоятларни белгиланган тартибда кўриб чиқади, кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини амалга оширади, тегишли жавоблар тайёрлайди.

БИЛИШИ ЛОЗИМ


Мехнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, ёнғиндан сақлаш ва санитария бўйича, конун, қоида ва меъёрларини билиши, давлат стандартлари меъёрлари, электр хавфсизлиги, электр ускуналарни ўрнатиш ва курулиш меъёрлари қоидалари талабларини билиши керак.


МАЛАКАГА ДОИР ТАЛАБЛАР


Олий маълумотга эга бўлган, камида 3-5 йиллик мехнат стажи ва ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши учун етарли билими ва тушунчаси бўлган мутахассис талаб қилинади.


Меҳнатни муҳофаза қилиш,


хавфсизлик техникаси ва ёнғин
хавфсизлиги бўйича муҳандис А.Т.Ашрапов.
Download 35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling