Бакалаврлар учун
Download 4.54 Mb.
|
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.3.9. ВАСИҚА
- 12.3.10. Терма ҳужжатлар
12.3.8. ВАСИҚА
Ҳижрий 998 йил жумоди ул-аввал ойининг 9-куни (1590 йил 16 мартда) Ашурали Давлатқадам ўли шаръан иқрор бўлди шу хусусдаки, Самарқанднинг ҳазрати хожа Салмон мозори маҳалласида жойлашган ўзимнинг ҳасфурушлик дўконимни ва йигирма газ шахсий лалми еримни соф мисдан зарб қилинган, вазни бир мисқолли 30 тангага узил-кесил савдо билан Аваз мавлоно Солиҳ ўғлига сотдим. (Мазкур) дўкон ва ернинг тўрт тарафдаги чегараси аниқ, чунончи ғарюий тарафи ҳазрат Тоҳир тархон ерига, шимол тарафи жамоат йўлига туташ. (Ҳовлига) кириш йўли ҳам ўша тарафдан. Шимоли-шарқий тарафи шимолга ўхшаш, жануби Тоҳир тархоннинг ерига туташ. Ҳамма белгилари аниқ. Шартга биноан ҳар икки томон ўз бадалини, яъни дўкон ва ер сотган –пулини, пул тўлаган – дўкон билан ерни олди. Савдо адолатли бўлиб, фириб ва бузуқликлардан холидир. Ҳар иккила томон юзма-юз туриб, иззат-эътибор мла кишилар олдида мазкур савдонинг тўғрилигига иқрор бўлиб тасдиқ қилдилар. Ҳижрий 997 йил шаввол ойининг 29-куни(1589 йил 13 сентябрда) Самарқанд шаҳри ва унга қарашли вилоятнинг адолатли ҳокими ҳузурида, Аллоҳ унинг соясини узун қилсин, Момо Султон Бекмуҳаммад қизига, ушбу тарихдан бошлаб ар куни 2 динор майда мис танга маош тайинланди, шунинг учунким фақир сағи Фўлод Муҳаммад Хўжамберди ўғлини кийинтириб ва овқатлантириб турсин. Васиқа холис кишилар ҳузурида тузилди. 12.3.9. ВАСИҚА Ҳижрий 1000 йил раби ул-аввал ойининг 11-сида (1591 йил 28 декабрда) хожа Ҳусайннинг қизи Оға Ховандзода шаръан тўғри иқрор бўлди, шу тўғридаким, тасарруфида бўлган битта бўғдойранг, очиқ чеҳрали ўртадан сал юқори бўйли, соғлом, тахминан 17 ёшлардаги Давлатбахт исмли хоназот канизагимни соф кумушдан зарб этилган бир мисқолли 140 танга бадалига мутлақ озод қилдим. Ва юқорида тилга олинган Давлатбахт у берган озодлик туфайли тўла озод бўлиб, ҳур кишилар қаторига қўшилди... Васиқа холис кишилар ҳузурида тузилди. 12.3.10. Терма ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Шарқшунослик институти кўлёзмалар фондида, Ўзбекистон Республикаси Марказий тарих архивида, Бухоро ўлкашунослик музейи ва Абу Али июн Сино номидаги Бухоро кутубхонасида сақланаётган ҳужжатлар: фармонлар, ҳумномалар, иноятномалар, васиқалар, олди-сотти ҳақидаги ҳужжатлар ва ажримлардан иборат бўлиб, улардан О.Д.Чехович 51-тасини танлаб олиб, рус тилига таржима қилиб, матни билан кўшиб, 1954 йили “Дркументы к истории аграрных отношений в Бухарском ханстве ХУ11 – Х1Х вв.” номи билан алоҳида китоб қилиб чоп эттирди. Китобда келтирилган ҳужжатлар Аштархоний ҳукмдорлардан Имомқулихон (1611-1642 йй.) билан Убайдуллахон соний (1702-1711 йй.), манғат сулола вакиллари амир Ҳайдар, амир Музаффар ва Насруллоларнинг фармонлари, ҳукмномалари ХУ 11 асрда ўтган йирик ер ва мулк эгалари бўлмиш Ялангтўшбий, Аллоҳёр девонбеги, Одина Муҳаммаджонларга тегишлидир. Ҳужжатлар ер-сувни солиқлардан озод қилиш, ерни сотиш, гаровга қўйиш - васиқаи жоиз, ерни сотиб олиш ва уни имтиёзли мулкка айлантириш –васиқаи мубодила, ерни инъом қилиш – васиқаи бахшиш, танҳоҳ, мулкни ижарага бериш – васиқаи ижара, маълумот етказиш – ариза ва бошқа масалалар ҳақидадир. Уларнинг ичида алоҳида хирож олинадиган ва давлат ерларини мулки хурри холисга айлантириш, яъни солиқлардан озод этиш ҳоллари учрайди. Бу тўплам мамлакатимизнинг ўша давридаги ижтимоий-иқтисодий тарихини ўрганишда муҳим манба вазифасини ўтайди. Қуйида мазкур тўпламдан мисоллар келтирамиз. Download 4.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling