Бакалаврлар учун


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


Download 4.54 Mb.
bet166/175
Sana19.06.2023
Hajmi4.54 Mb.
#1619167
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   175
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби

18.3. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
1. Б. А. Аҳмедов. Ўзбекистон тарихи манбалари. - Тошкент: “Ўқитувчи”. 2001.
2. Т. С. Саидқулов. Ўрта Осиё халқлари тарихининг тархнавислигидан лавҳалар. - Тошкент: “Ўқитувчи”. 1993. –Б. 3-9.
3. Собрание восточных рукописей Академии наук Республики Узбекистан. История. Составители Д. Ю. Юсупова, Р.П.Джалилова. –Ташкент: “Фан”. 1998. –С. 3-7.


18.4. Мавзуни мустаҳкамлаш учун берилган саволлар.

    1. Элчи ва сайёхларнинг асосий мақсади нима?

    2. Элчи ва сайёхлар эсдаликларида қандай масалалар ёритилади?

    3. Элчи ва сайёх эсдаликларини тарихни ўрганишдаги илмий аҳамияти нимада?

19-мавзу. Туркистон Чор Россияси мустамлакачилиги даврига оид манбалар


Дарснинг мазмуни: Туркистон ўлкасининг чор Россияси мустамлакасига айланиши, унинг сабаблари, мустамлакачилик тузумининг халқлар бошига солган зулму бедодликлари тўғрисидаги тарихий манбалар асосий хусусиятлари, уларнинг илмий аҳамияти талабаларга тушунтирилади.


Режа:
19.1. Асосий сиёсий-ижтимоий воқеалар.
19.2. Маҳаллий манбалар.
19.3. Россия манбалари.
19.4. Расмий ҳужжатлар ва ушбу давр тўғрисидаги адабиётлар.
19.5. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
19.6. Мавзуни мустаҳкамлаш учун берилган саволлар.


Асосий тушунчалар: Чор Россия, Туркистон ўлкаси, мустамлака, оқ подшох, мардикор.


19.1. Асосий сиёсий-ижтимоий воқеалар.
Мовароуннаҳрдаги йирик давлат бўлган Бухоро ва Хива хонлиги XVIII асрнинг биринчи ярмида Эрон шохи Нодиршох таъсир доираисга тушди. 1753 йили Нодиршохни васий сифатида тан олган Муҳаммад Раҳим ўзини Бухоро амири деб эълон қилди ва 1920 йилигача хукм сурган манғитлар сулоласига асос солди.
Фағона водийсида яшаб турган ўзбек қабилаларидан бири минглар ўз етакчиси Шохрухбийни хокимият тепасига кўтардилар ва Қўқон хонлиги ташкил топди.
XIX аср бошида Муҳаммад Рахимхон аввал (1806-1825) мустақил Хива хони сифатида мустақил фаолият кўрсата бошлайди. Шундай қилиб, XVIII охири XIX аср бошларида Мовароуннаҳрда учта мустақил давлат фаолият кўрсата бошлайди.
Россия иқтисодий ва ҳарбий қудратга эришиши муносабати билан унинг Қўқон, Хива хонликлари ва Бухоро амирлигига бўлган муносабатида истилочилик рухи устун келиб, XIX асрнинг иккинчи ярмидан ўлкани забт этишга киришди. 1860 йили Россия Қўқон хонлигига қарши эълон қилинмаган уруш бошлади. Полковник Михаил Черняев 1864 йили авлиё ота шахри томон юриш бошлади ва шахарни эгаллаб, генерал даражасига кўтарилди. 1865 йил генерал М.Черняев Тошкентни эгаллади. 1866 йили генерал М.Черняев Бухоро амирлигига қарши истилочилик ҳаракатларини бошлади ва 2 йил давомида унинг ярим худудининг эгаллади.
Россия хукумати янги босиб олинган ерларни бошқариш учун ва бу ҳаракатни давом эттиришни мувофиқлаштириш учун 1867 йилнинг 11 июлда Туркистон генерал губернаторлигини таъсис этди ва унинг раҳбари этиб генерал К.П.фонд Кауфанни (1867-1881) тайинлади.
1872 йил охирларида ҳарбий вазир бошчилигига Петербургда Туркистон, Оренберг, генерал – губернаторлари ва Кавказдаги подшох ноиблари иштирокидаги махфий кенгашда Хива хонлигини босиб олишга қарор қилинади. 1873 йили май ойида руслар Хива шахрини эгаллайдилар.
Бу эса кучайиб бораётган Россия давлатининг осонликча ўлкани ўз таъсир доирасига ўтказиш имконини берди. 1917 йилги Санк-Петербургда юз берган Октябрь тўнтарилиши Россия давлати тарихида Шўролар ҳукмронлигига асос солди.
Бу даврда юз берган воқеалар бир тоионда ўша давр расмий ҳужжатларида маҳаллий халқ вакиллари ва росиялик муаллифлар томонидан турлича ёритилган. Мана шунинг учун ҳар манба алоҳида ўрганилиши, турли томонлар қарашлари ўзаро қиёсий таҳлил қилиниши мақсадга мувофиқ. Ушбу давр воқеалари кейинги давр адабиётларидан ҳам турлича талқин этиб келинди. Чунки уларга сиёсий тузум тазйиқи жуда кучли эди. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши билан мустамлака баври тарихини холислик ва одилона тарзда ёритиш имкони яратилди.



Download 4.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling