Бакалаврлар учун


Download 4.54 Mb.
bet167/175
Sana19.06.2023
Hajmi4.54 Mb.
#1619167
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   175
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби

19.2. Маҳаллий манбалар.
Бу даврда «Афзал ат-таворих», «Тарихий Умархон», «Рисолаи аскария», Ҳакимхон Турани «Мумтахаб ут-таворих», Мулла Ниёз Муҳаммаднинг «Тарихий Шохрухий», Аваз Муҳаммад атторнинг «Тарихий жахоннамоий», Муҳаммад Солихнинг «Тарихий жадидайи Тошканд», Мулло Юнусжон Муншийнинг «Амирий Лашкар Алимкул тарихи» каби асарлар Қўқон хонлигида, «Тухфат ул-хоний», «Тарихий амир Хайдар», «Фатхномаи султони», «Манғитлар хонадони тарихи», «Ўзбек подшохликлари зикри», Мирзо Абдуллазим сомининг «Тарихи Салитин манғития», «Тарихий Салотини манғитиа узбакииа ва аштархониа», «Шажараи хусрави Комкор» номли асарлар Бухоро амирлигида, Муниснинг «Фирдавс ул-иқбол», Муҳаммад Ризо Огаҳийнинг «Риёз уд-давлат», «Зубдат ут-таворих», «Жомиъ ал-воқиоти султоний», «Гулшан уд-давла», Баёнийнинг «Шажарайи Хоразмшохий», «Хоразм тарихи», «Иқболий Ферузий» тарихий асарлар Хоразмда яратилди. Хоразмда яратилган тарихий асарлар ўзбек тилида яратилганлиги билан диққатга сазовор. Бундан ташқари Хоразмлик олим ва таржимонлар кўплаб тарихий асарларни ўзбек тилига таржима қилганлар. Умаман мустамлакачилик арафасида ва бу даврда кўплаб махаллий тарихчилар бўлиб ўтган сиёсий воқеаларга ўз муносабатларини билдирганлар. Бугунги кунда ушбу манбалардаги қимматли маълумотларни бошқа манбалар билан қиёсий ўрганиш асосида тарихни холис ва одилона ёритиш мумкин.


19.3. Россия манбалари
Мустамлакачилик даврига оид Россия манбалари деганда биринчи галда Чор Россиянинг расмий идоралари, ташқи ишлар вазирлиги рус амалдорларининг хотиралари ҳамда рус тарихчиларнинг асарларини тушунамиз.
Чор Россиянинг рамий идораларининг Туркистонни забт этилиши ва мустамлакага айлантирилишига оид кўплаб қимматли маълумотлар мавжуд. Аммо улар яхлит ҳолда чоп этилмаган. Бу манбаларда Ўзбекистон янги тарихининг биринчи жилди «Туркистон Чор Россияси мустамлачилиги даврида» (Ташкент 2000 г.) маълум даражада фойдаланилган. Лекин уларни катта тарихий илмий аҳамиятга эгалигини назарда тутган ҳолда чоп этилишини мақсадга мувофиқдир.



Download 4.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling