Фан: Ўзбекистоннинг янги ва энг янги даври давлатчилиги тарихи
Маърузачи: ДОЦЕНТ. У.К.ХУДОЙҚУЛОВ
8-мавзу. Вассал Хива хонлигида бошқарув тартиблари,
унвон ва мансаблар.
РЕЖА:
1
- Хива хонлигининг Россия империяси томонидан вассалга айлантирилиши.
2
- Вассал Хива хонлигининг маъмурий-ҳудудий тузилиши.
3
- Амударё бўлими ва унинг Хива хонлиги давлат бошқарувида тутган ўрни.
4
- Хива хонларининг унвонлари, мукофотлар жамғармаси.
5
- Хива хонлигининг давлат сифатида тугатилиши.
Хива хонлиги ва Амударё бўлими ҳудуди
1873 йил 12 августда Хива хонининг ёзги саройи бўлган Гандумконда Хива хонлиги ва Россия империяси ўртасида «Гандимиён» шартномаси имзоланган.
Хива хонлигига Россия империясининг уруш ҳаражатларини қоплаш учун фоизи билан 2 миллион 200 минг рубл миқдорида тавон пули тўлаш мажбурияти юкланган. Хон ҳукуматининг ва аҳолининг қўлида бунча маблағ йўқлилиги, қисқа муддатда бунча маблағни тўлай олмагани сабабли, тавон пулини бўлиб-бўлиб 20 йил давомида, яъни 1893 йилгача 5 фоиз устамаси билан тўлаш имконияти берилган.
Биринчи икки йилда Россия ғазнасига 100 минг рублдан, кейинги икки йилда - ҳар бири 125 минг рублдан, 1877 ва 1878 йилларда ҳар бири 150 минг рублдан, кейин икки йил 175 минг рубль ва 1881 йилдан бошлаб саккиз йил ичида 200 минг рубль ва ниҳоят, охирги йилларда камида 200 минг рублдан товон пули тўлаш белгиланган.
Тўловлар хон ҳукуматининг илтимосига кўра Россиянинг қоғоз рублида ҳам, Хива тангаларида ҳам тўланиши мумкин бўлган. Биринчи тўловнинг охирги муддати - 1873 йил 1 декабрь этиб белгиланган. Кейинги тўловлар ҳар йили 1-ноябрга қадар барча жарима фоизларини ҳисобга олган ҳолда тўланиши керак бўлган.
1873 йил Чор Россияси Хива хонлигини забт этгач, Гандимиён шартномасига кўра, Амударёнинг ўнг соҳилидаги ерлар рус подшоси ихтиёрига ўтди. Туркистон генерал- губернатори фон Кауфман қаъла учун жой танлаб, шаҳзода Лейхтенбергнинг таклифига кўра, янги шаҳарга Петро-Александровск, деб ном берган.
Амударёнинг ўнг қирғоғида 1873 йилда Туркистон генерал-губернаторлиги таркибида Амударё округи, 1874 йилдан Амударё бўлими ташкил этилган. 1886 йилга келиб, Амударё бўлими Сирдарё вилоятига киритилган. Бўлим ҳудудида 95 минг қорақалпоқ, 55 минг ўзбек, 40 минг қозоқ ва 16 минг туркман миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилган. Амударё бўлими Шўрохон ва Чимбой деган икки қисмдан иборат бўлган.
Шўрохон 7 та бўлислик (волость): Шўрохон, Тўрткўл, Сорибой, Шайх Аббос Вали, Бийбозор, Томди, Мингбулоқ;
Чимбой 12 бўлислик: Нукус, Чимбой, Давқарон, Ишим, Наупир, Кўккўл, Қўнғирот, Кўкўзак, Бешжоб, Янгибозор, Толди ва Кегайлини ўз ичига олган.
Амударё бўлими ҳудуди ва герби
Бошлиқларнинг Ф.И.О.
|
Унвон ва мартабаси
|
Лавозимда ишлаган йиллари
|
Николай Александрович ИВАНОВ
|
полковник
|
1873-1877
|
Александр Александрович фон ГРОТЕНГЕЛЬМ
|
генерал-адъютант
|
1877-1887
|
Константин Иосивич РАЗГОНОВ
|
генерал-майор
|
1887-1896
|
Александр Семенович ГАЛКИН
|
генерал-лейтенант
|
1896-1903
|
РУФО
|
барон, генерал-майор
|
1903-1904
|
Владимир Николаевич СУСАНИН
|
генерал-лейтенант
|
1904-1905
|
Николай Галактионович ГЛУШАНОВСКИЙ
|
полковник
|
1905-1912
|
Нил Сергеевич ЛЫКОШИН
|
полковник
|
1912-1914
|
Владимир Павлович КОЛОСОВСКИЙ
|
полковник
|
1914-1916
|
Анатолий Осипович ЗАВИТНЕЧИЙ
|
полковник
|
1916-1917
|
КИРШЕВСКИЙ
|
прапорщик
|
1917-1918
|
Амударё бўлимининг бошлиқлари
Хива хонлигининг сўнги ҳукмдори
Саид Абдуллахон
Хон ва унинг оиласи устидан қисқа суд жараёни 1920 йил ёзида бўлган. Ҳукмга кўра, Саид Абдуллахон ва унинг тахтига ворислик қилиш ҳуқуқига эга бўлган эркак қариндошлари Хоразм Халқ Совет Республикасидан бадарға қилинган. Барча мол мулки - пуллари, қимматбаҳо буюмлари, уйлари, ерлари мусодара қилинган. Саид Абдуллахон билан унинг уч ўғли (кенжа Саид Абдулла, Раҳматулла, Ёқуб Юсуф), акаси Муҳаммадёр ва 4 жияни (Абдурасул, Мадёр, Носир, Ибодулла) ҳам Хоразмдан бадарға қилинган.
Хон ва қариндошлари дастлаб Хивадан Тошкентга олиб кетилади. Кейин Россиянинг Самара шаҳрига, у ердан эса Москва вилоятидаги тутқунлар лагерига ўтказилади. 1922 йил 12 февраль куни Саид Абдуллахон ва унинг қариндошлари кутилмаганда озод қилинади. Улар Украинанинг Днепропетровск вилоятидаги Верховцево қишлоғида яшаб, совхозда отбоқарлик қилишади. Саид Абдуллахон Кривой Рог шаҳридаги темир конида қоровул бўлиб ишлаган. 1930-йилларда Украинада бўлган қаҳатчилик ва оммавий очарчилик пайтида, кекса Саид Абдуллахон дизентерия билан касалланиб, 62 ёшида кончилар шифохонасида вафот этган.
ЭЪТИБОРИНГИЗ
УЧУН
РАҲМАТ!
Do'stlaringiz bilan baham: |