Бакалаврлар учун


Download 4.54 Mb.
bet52/175
Sana19.06.2023
Hajmi4.54 Mb.
#1619167
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   175
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби

7.3.26. “Ал-комил фи-т-тарих”
“Ал-комил фи-т-тарих” (“Мукаммал тарих”) номли салмоқли асар муаллифи йирик араб тарихчиси Иззуддин Абулҳасан Али ибн Муҳаммад (1160-1234 йй.) бўлиб, у кўпинча Ибн ал-Асир номи билан машҳур бўлган. Муаррих Тигр дарёси бўйида жойлашган Жазират ул-Умар шаҳрида катта ер эгаси оиласида туғилган. Умрининг кўп қисмини Мўсулда (Сурия) ўтказган ва ўша ерда вафот этган.
Ибн ал-Асир ўз даврининг кенг маълумотли кишиси бўлиб, бир неча тарихий асар ёзган. “Ал-комил фи-т-тарих” ва Муҳаммад пайғамбар саҳобалари (издошлари) таржимаи ҳолини ўзада қамраб олган беш жилдли “Китоб усд ал-ғаба фи маълумот ас-саҳоба” (“Саҳобалар ҳақида маълумот берувчи ўрмон шерлари”, 1863 йили чоп қилинган) шулар жумласидандир. Лекин Шарқ мамлакатлари халқлари, шунингдек Мовароуннаҳр халқлари тарихини ўрганишда унинг биринчи асари “Ал-комил фи-т-тарих” катта аҳамият касб этади.
“Ал-комил фи-т-тарих” асари ўн икки жилддан иборат бўлиб, унда дунёнинг “яратилиши”дан то 1231 йилга қадар Шарқ мамлакатларида бўлиб ўтган ижтимоий-сиёсий воқеалар йилма-йил, хронологик, яъни давр тартибида баён этиб берилади.
Асарда кўпгина қимматли манбалар, хусусан Табарий ҳамда ас-Салломийнинг бизгача етиб келмаган “Китоб фи ахбор вулоти Хуросон ҳукмдорлари ҳақида ахборот берувчи китоб”) каби қимматли асарлардан кенг фойдаланган.
“Ал-комил фи-т-тарих”нинг биринчи қисми (I-IV жилдлари) оламнинг “яратилиши”дан то 931 йилгача бўлиб ўтган воқеалар баёнидан иборат. Булар аввал бўлиб ўтган олимлар Балазурий, Табарий, Ибн Мискавайх, ас-Суламий ва бошқаларнинг асарларига таяниб ёзилган. Лекин бу қисмда ҳам кўп ҳолларда асосий манбаларда учрамайдиган муҳим ва қимматли маълумотлар бор.
Масалан, 751 йили Талас дарёси бўйида араб ва Мовароуннаҳр қўшинлари билан хитой армияси ўртасида бўлиб ўтган жанг ва унда кўп минглик хитой қўшинининг тор-мор этилиши ҳақидаги маълумот шулар жумласидандир.
Ундан ташқари, ас-Салломий ва унинг муҳим тарихий асари ҳақида маълумот Ибн ал-Асир туфайлигина бизгача етиб келган.
Асарнинг VII-ХII жилдлари мустақил, алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, 924-1231 йиллар орасида Шарқ мамлакатларида, шунингдек Мовароуннаҳрда бўлиб ўтган воқеаларни ўз ичига олади ва асосан кўлёзма манбалар, шунингдек тарихни яхши билган кишилар берган ахборотлар ҳамда муаллифнинг шахсий кузатишлари давомида тўплаган бой ва фактик материал асосида ёзилган.
“Ал-комил фи-т-тарих” асарининг айниқса, мўғуллар истилосига бағишланган ХII жилди алоҳида қийматга эга ва Мовароуннаҳр ҳамда Шарқ мамлакатларининг ХIII асрнинг биринчи чорагидаги ижтимоий-сиёсий тарихини ўрганишда асосий манба вазифасини ўтайди.
Китобнинг тўла матни икки марта (1851-1876 йиллари ва 1901 й.) чоп этилган. Айрим парчаларни рус тилига Н.А.Медников, А.Е.Крымский таржима қилганлар.
Асар Хивада тўла равишда ўзбек тилига Муҳаммад Раҳим соний (1863-1910 йй.) даврида Нурилло Муфтий, Муҳаммад Шариф охунд ва бошқалар томонидан таржима қилинган бўлиб, Тошкентдаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти хазинасида ўн учта мўътабар қўлёзмалари сақланмоқда.



Download 4.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling