Бакалаврлар учун


«Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер» рисоласи


Download 4.54 Mb.
bet91/175
Sana19.06.2023
Hajmi4.54 Mb.
#1619167
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   175
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби

10.6. «Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер» рисоласи
Алишер Навоийнинг тўртинчи тарихий асари, мемуар биографик характердаги рисола бўлиб, у «Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер» деб номланади. Ўзига «отадай» меҳрибон бўлган Саййид Ҳасан Ардашер тўғрисидаги асар тўғридан тўғри «Ҳолот» яъни биография деб аталади. Асар тасниф одобига кўра, «Бисмиллоҳир-раҳмонир - раҳийм» сўзидан сўнг келадиган «Ҳамд» Аллоҳ мадҳи ўрнига насимга мурожаат билан бошланади, асар мазмуни шундай характерланади: «Солики фоний ва гавҳари коний, орифи маоний Саййид Ҳасани Ардашер (раҳматуллоҳи) сияр ва ҳолотида». Яъни бу асар «ўткинчи фоний дунёдаги солик, гавҳарлар кони ва маънолар орифи Саййид Ҳасан Ардашер биографияси» деб аталади.
Асар бошида муаллиф Саййид Ҳасани Ардашернинг отаси тўғрисида қисқа маълумотларни келтиради, ундан сўнг, Алишер Навоий унинг ўзи ҳам ёшлигида отаси каби Бойсунғур Мирзо хизматида бўлгани, турли соҳалар бўйича билим олганини ёзади. Темурийлар саройида хизмат қилиб, доим ҳурмат ва эътиборда бўлгани, ҳатто Султон Ҳусайн Мирзо унга катта давлат лавозимини таклиф қилганида, дунё ишларидан юз ўгириб, дарвешликни ихтиёр этганини зикр этади. Рисолада Саййид Ҳасан Ардашернинг тарихи, унинг бадиий диди, туркий ва форсий тилдаги адабиётни яхши билиши, имом Ғаззолийнинг «Кимиё-и саодат», Фаридуддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр» асарларини хуш кўриши, ҳаётида бўлиб ўтган воқеалар тафсилотиларининг энг муҳимлари зикр этилади. Натижада, китобхон кўз ўнгида Темурийлар замони зиёлиларининг ёрқин вакили сиймоси тарихи намоён бўлади. Ўша давр ижтимоий ҳаётига тасаввур таълимоти катта таъсир ўтказганини кўрамиз. Чунки, эътиқод юзасидан Саййид Ҳасан Ардашер давлат лавозимидан воз кечген шахсдир.
Саййид Ҳасан Ардашер номини Алишер Навоий ўзининг «Мажолис ун-нафоис», «Насойим ул-муҳаббат» асарларида чуқур ҳурмат билан ёд этади. Умуман, «Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер» рисоласи Темурийлар даври ижтимоий-маданий ҳаётини акс эттирган муҳим тарихий манбадир. Унда Алишер Навоий ўзининг ҳаётида жуда катта рол ўйнаган катта замондоши Саййид Ҳасан Ардашерга муносиб тарихий ёдгорлик ўрнатади.



Download 4.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling