Бакалаврлар учун


Download 4.54 Mb.
bet131/175
Sana19.06.2023
Hajmi4.54 Mb.
#1619167
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   175
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби

13.2.3. “Самария
“Самария” асари муаллифи Абу Тоҳирхожа Самарқанд қозиси Абу Саъид ибн Абдулҳайнинг ўғлидир. Абу Тоҳирхожа отаси ҳам, бобоси мавлоно Мир Абдулҳай ҳам ўқимишли кишилар бўлишган. Мавлоно Мир Абдулҳай (1755-1827 йй.) Самарқандда қирқ йил қозикалон мансабида турган. Шу билан бирга у бир талай илмий асарлар ёзиб қолдирган. “Ҳавоши шофий бар шарҳи Байзавий”, “Саҳиҳи Бухорий”нинг форсча шарҳи, “Забури Довудий”нинг форсийча шарҳи, “Ахлоқи Баҳодурхон шулар жумласидандир. Отаси Абу Саъидхожа (1849 йили 28 августда вафот топган) ҳам кенг маълумотли киши бўлган. Фиқҳ ва калом, диний ақидаларни исботлаш илмида беназир бўлган.
“Самария” 11 боб, муқаддима ва хотимадан иборат бўлиб, Самарқанд шаҳрининг бунёд этилиши, “Самарқанд” деб аталишининг сабаблари, шаҳарнинг географик ҳолати, об-ҳавоси, унинг Х1Х асрнинг учинчи чорагига қадар сақланиб қолган осори-атиқалари вуа машҳур кишилари ҳақида маълумот беради.
Асарнинг ўзбекча таржимаси 1921 йили самарқандлик ёш, салоҳиётли олим Абдулмўъмин Сатторий тарафидан амалга оширилган эди. Лекин, оғир хасталик ва 1925 йил 23 июлдаги бевақт ўлимиунга таржимани чоп қилишга имкон бермади. Садриддин Айний 1925 йили ўша йиллари маориф нозири бўлиб ишлаб турган Абдурауф Фитратнинг таклифи билан, уни таҳрир қилиб, нашрга тайёрлаган эди. Лекин асар чоп этилмай қолган эди. С.Айнийнинг қўлёзмаси ҳозирда ЎзР ФА ШИ фондида 600- рақам остида сақланмоқда.
“Самария” асар Б.Аҳмедов ва А.Жувонмардиев томонидан қайта нашрга тайёрланди ва 1991 йили Тошукетда чоп этилди.


13.2.4. ”Мажмуъ ал-ғаройиб”
”Мажмуъ ал-ғаройиб” (“Ғаройиботлар мажмуаси”) 1569 йили Балх хони Шайбонийхон Пирмуҳаммадхон 1 (1546-1566/67 йй.)нинг топшириғи билан ёзилган. Асар муаллифи балхлик олим Султон Муҳаммад бўлиб, унинг ҳақида бизга қуйидагилар маълум. Отаси мавлоно Дарвиш Муҳаммад Балхнинг ўқимишли ва катта нуфузша эга бўлган кишиларидан бири эди. Шайбоний ҳукмдорлардан Хуррамшоҳ султон (1506-1511 йй.) ва Кистинқора султон (1526-1544 йй.) даврида Балхнинг муфтийси лавозимида хизмат қилган. Ўзбек тилида шеърлар битган. Унинг шеърларидан намуналар ”Мажмуъ ал-ғаройиб”да келтирилади. Дарвеш Муҳаммад муфтий 1550 йил 19 февралда вафот этган.
Асар муаллифи Султон Муҳаммад Балхий ҳам замонасининг кенг маълумотли кишиларидан бўлган. У хусусан тарих, география, астрология, минералогия, илоҳиёт, фиқҳ ва адабиёт илмларидан бохабар киши бўлган. Отаси вафотидан кейин унинг мансабида турган Султон Муҳаммад 1573 йил 12 май куни вафот этган.
”Мажмуъ ал-ғаройиб” асарини ёзишда Султон Муҳаммад ал-Балхий ўзидан аввал ўтган олимларнинг асарларидан, шунингдек Балх мамлакати бўйлаб қилган саёҳатлари пайтида тўплаган маълумотларидан кенг фойдаланган. Олим фойдаланган асарлар ичида бизгача етиб келмаганлари ва кам маълум бўлганлари кўп. «Ор ал-муқаддимин» («Салафларнинг фикрлари»), «Тарихи сақолиба»(«Славянлар тарихи»), «Анис ул-ваҳдат ва жолис ул-хилват» («Ёлғизлар дўсти ва хизватда ўтирувчилар суҳбатдоши») каби асарлар шулар жумласидандир.
”Мажмуъ ал-ғаройиб” илм аҳли орасида кенг тарқалган асар. Унинг ҳозиргача сақланган кўлёзмалари 80 дан ортиқ. Унинг маълумотларидан жуда кўп олимлар фойдаланган. Улардан “Абдулланома” асари муаллифи Ҳофизи Таниш Бухорий, “Ажойиб ат-табақот” китобининг мусаннифи мавлоно Муҳаммад Тоҳир ва ХУ11 асрда ўтган олим Маҳмуд ибн Вали шулар жумласига киради.
Асарнинг айниқса 3, 11, 12- ва 18- боблари муҳимдир. Уларда Бухоро, Балх, Тамғач, Марв,Сиёвуш, Соғониён, Термиз, Тибат, Туркистон, Самарқанд ва Булғор каби йирик шаҳарлар ва улкан мамлакатлар, Мурғоб, Вахш, Жайҳун, Кўҳак, Чирчиқ дарёлари, дунёда юз берган муҳим воқеалар, машҳур шайхлар, олимлар ва ҳукмдорлар, Балх ва Бадахшоннинг минерал бойлиги ҳақидаги қисмлари муҳим аҳамиётга эга.
”Мажмуъ ал-ғаройиб” асарининг танқидий матни тайёрланган эди, лекин чоп этилгани йўқ. Афғонистонда юз берган сўнгги йил воқеалари тадқиқотчи ва унинг илмий фаолиятига салбий таъсир кўрсатган кўринади.



Download 4.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling