Бакалаврлар учун
Download 4.54 Mb.
|
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби
СЎЗ БОШИ
Ўзбекистон истиқлоли (1991) юртимизда ижтимоий фикр эркинлиги учун кенг имкониятлар яратди. Биз ўзимизнинг бой ва қадимий тарихимизни қайтадан кашф этиш имконига эга бўлдик. Республикамиз Президенти И.А.Каримов тўғри таъкидлаганидек, “Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади. Исботталаб бўлмаган ушбу ҳақиқат давлат сиёсати даражасига кўтарилиши зарур”1. Сўнгги йилларда манбашунослик фанидан бир неча дарслик ва қўлланмалар яратилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: Б. А. Аҳмедовнинг “Ўзбекистон халқлари тарихи манбалари” (1991), Т.С.Саидқуловнинг “Ўзбекистон тарихи тарихнавислигидан лавҳалар”(1993, ўзбек ва рус тилларида), А. Ҳабибуллаевнинг “Адабий манбашунослик ва матншунослик” (2000), Б. А. Аҳмедовнинг “Ўзбекистон тарихи манбалари” (2001), “Манбашуносликдан маърузалар мажмуаси” (2001, тузувчи А. А. Мадраимов); Бу дарслик ва қўлланмаларда тарихий манбашунослик умумий тарзда ёритилган мукаммал дарслик ва ўқув қўлланмаси яратиш йўлидаги биринчи қадамдир. Тарихчи манбашунослар учун жуда керакли бўлиб улар “Cобрание восточных рукописей Академии наук Узбекистана. История.” (Составители Д.Ю.Юсупова, Р.П.Джалилова. 1998) номли – каталог чоп этилган. Бу ва бошқа манбашуносликка оид бажарилган тадқиқотлар, ёзма манбалар, таржималарнинг чоп этилиши, тарих фанини ўқитиш бобидаги методик тажрибаларни умумлаштирилган қўлланмалар бизнинг ушбу бакалавиатура учун мўлжалланган “Тарихий манбашунослик”(Маърузалар ва методик тавсиялар) номли ўқув қўлланмани яратишга асос бўлиб хизмат қилди. Унга мазкур фанни ўқитиш соҳасидаги Низомий номидаги ТДПУ Тарих факультетидаги “Манбашунослик ва тарих ўқитиш методикаси” кафедрасининг профессор ўқитувчиларининг амалий тажрибаси асос қилиб олинди. Ушбу ўқув қўлланма Олий ўқув юртлари учун қабул қилинган Давлат Стандартларига мувофиқ тайёрланган. Ҳар бир маъруза бошида мавзу номи, дарснинг мазмуни, унинг режаси, асосий тушунчалар берилади. Асосий матнда маъруза мавзуи режага мувофиқ атрофлича ёритилиб, унинг сўнггида мавзуга оид асосий ва ёрдамчи манба ва адабиётлар рўйхати, маъруза материалини мустаҳкамлаш учун бериладиган саволлар илова этилди. Биз яратган ушбу ўқув қўлланма илк тажриба бўлгани сабабли унда турли баҳс, мунозара ва фикрларни пайдо қиладиган ўринлар мавжуд. Шунинг учун ўқув қўлланмаси юзасидан билдираладиган фикр ва мулоҳазалар учун тузувчилар олдиндан ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз. Download 4.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling