Бакалаврлар учун


Мавзуни мустаҳкамлаш учун бериладиган саволлар


Download 4.54 Mb.
bet9/175
Sana19.06.2023
Hajmi4.54 Mb.
#1619167
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   175
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби

1.6. Мавзуни мустаҳкамлаш учун бериладиган саволлар:

  1. Манбашунослик мақсади нимадан иборат?

  2. Манбашуносликнинг асосий мавзуи ва вазифалари нимадан иборат?

  3. Қандай манба турларини биласиз?

  4. Манбашуносликка оид қайси дарслик ва адабиётларни биласиз?

2-Мавзу. Манбашуносликнинг асосий йўналишлари. Назарий ва амалий манбашунослик


Дарснинг мазмуни: Ушбу дарсда талабаларга амалий ва назарий манбашунослик, ёзма манбаларни қидириб топиш, тавсифга олиш ва тадқиқ қилиш тушунтирилади.


Режа:

    1. Манбашуносликнинг йўналишлари асосий мақсад ва вазифалари.

    2. Назарий манбашунослик (йўналиши).

    3. Манбаларни туркумлаш.

    4. Археография.Тарихий манбаларни аниқлаш, танлаш ва таҳлил этиш.

    5. Амалий манбашунослик (йўналиши).

    6. Манбаларни ички белгиларига қараб таҳлил этиш.

    7. Фойдаланилган адабиётлар р´йхати.

    8. Маъруза материалини мустаҳкамлаш учун бериладиган саволлар.



Асосий тушунчалар: қоғоз, қоғозрез, оҳорлаш, муҳралаш, мистар, мистар боғлаш, ўлчам, варақлар сони, жилд, муқова, саҳҳоф, мужаллид, жадвал, жадвалкаш, вассол, жузв, пайгир, наққош, музаҳҳиб, шамс нақши, сарлавҳа, лавҳа, зарварақ, унвон, лола нақши, турунж нақши, лачак, гириҳ, ислимий нақш, абри баҳор, рассом, мусаввир.


2.1. Манбашуносликнинг йўналишлари асосий мақсад ва вазифалари
Манбашунослик фани асосан икки йўналишга эга бўлиб, у назарий манбашунослик ва амалий манбашуносликдан иборатдир. Биз қуйида назарий манбашунослик хусусиятларини баён этамиз.



    1. Назарий манбашунослик (йўналиши)

Назарий манбашунослик йўналиши амалий манбашунослик тажрибасини умумлаштиради, ёзма манбаларни вужудга келиши ва уларнинг реал тарихий шароитни ўзида акс эттириш қонуниятлари, манбаларни излаб топиш, туркумлаш, тавсифга олиш, тартибга солиш асосларини ишлаб чиқади ва уларни илмий муомалага киритишнинг, амалий ўрганишнинг энг мақсадга мувофиқ асосий усул ва йўлларини аниқлайди ва амалиётга тавсия этади. Улар қуйидагилардир.




    1. Download 4.54 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling