Бакалаврлар учун
Download 4.54 Mb.
|
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.3.2. “Китоб ал-сурат ал-арз”
- 7.3.3. “Китоб ал-мағозий”
7.3.1. “Китоб ат-тарих”
Ушбу араб тилида битилган қимматли асар муаллифи буюк математик Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий(VIII аср охири – IХ аср биринчи ярми)дир. Биз уни биринчи Ўрта Осиёлик тарихчи олим деб аташимиз мумкин. Чунки ал-Хоразмий биринчилардан бўлиб ўзининг “Китоб ат-тарих” (“Тарих китоби”) асарини ёзган. Аммо ушбу асар бизгача мукаммал ҳолида етиб келган бўлмасада, ундан олинган парчаларни сўнгги давр тарихчилари Ибн ан-Надим, ал-Масъудий, ат-Табарий, Ҳамза ал-Исфаҳонийлар ўз асарларида келтирадилар. Бу китобни Абу Райҳон Беруний ўзининг “Осор ул-боқия” асарида ҳам эслатади. Мазкур асар халифалик тарихига оид маълумотлардан иборат бўлган. 7.3.2. “Китоб ал-сурат ал-арз” Мазкур асар ҳам ал-Хоразмий томонидан яратилган бўлиб, юнон олими Птоломийнинг жуғрофияга оид китобини араб тилига таржима қилган ва уни ўзининг янги маълумотлари билан бойитган. “Китоби сурат ал-арз” (“Ер тасвири китоби”) асарида Каспий денгизи ёки Хоразм денгизи ҳақида қимматли маълумотлар бор. Ушбу тарихий жуғрофияга оид асардаги Ўрта Осиёга оид маълумотлар катта илмий аҳамиятга эга. Китобнинг 937 мклодий, ҳижрий 428 йили кўчирилган мўътабар қўлёзмаси юизгача етиб келган бўлиб, унга турли хариталар чизиб илова қилинган. Ушбу мўътабар қўлёзма матни 1926 йили шарқшунос Ҳ.М.Мжик томонидан Лейпцигда нашр қилинган. Китобни ўзбек тилига А.Аҳмедов таржима қилиб, илмий шарҳлар билан 1983 йили чоп этган. 7.3.3. “Китоб ал-мағозий” Китоб муаллифи Мадоиний Абулҳасан Али ибн Муҳаммад (ваф. 840 й.) Арабистон, Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг VII-VIII аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий тарихига оид икки юздан зиёд асар ёзган йирик араб тарихчи олимидир. “Ахбор ал-хулафо”(“Халифалар ҳақида хабарлар”), “Китоб ал-мағозий” (“Урушлар ҳақида китоб”), “Китоб футуҳ аш-Шом” (“Шомнинг босиб олиниши ҳақида китоб”), “Тарих ал-булдон” (“Мамлакатлар тарихи”) ана шу асарлар жумласидандир. “Китоб ал-мағозий” Эрон, Афғонистон ва Ўзбекистоннинг араблар истилоси ва VIII асрнинг биринчи ярмидаги сиёсий тарихи бўйича муҳим манбалардан ҳисобланади. Муаррифнинг тарихий асарлари бизгача етиб келмаган, лекин айрим парчалари Балазурий ва Табарий асарларида сақданиб қолган. Download 4.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling