Бакалаврлар учун
Download 1.46 Mb.
|
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14.2.2. «Насабномайи ўзбек»
- 14.2.3. «Асомийи наваду ду фирқайи ўзбек»
14.2. Манбалар тавсифи.
14.2.1. «Тарихи Абулхайрхоний» «Тарихи Абулхайрхоний» асарида Бағдод халифалигининг шарқий қисмида жойлашган мамлакатлар ва Мовароуннаҳрнинг қадим замонлардан то ХV асрнинг 60-йилларигача кечган тарихини қисқача баён этади. Китобнинг сўнгги қисми, яъни Дашти қипчоқда Абулхайрхон бош бўлган қисми ноёб ҳисобланади. «Тарихи Абулхайрхоний» Шайбоний Абдуллатиф Султон (Самарқанд хони, 1540-1551 йй.) ҳукмронлигининг бошларида Шайбоний Кўчкунчихон (1510-1530 йй.)нинг собиқ котиби Масъуд ибн Усмон Куҳистоний тарафидан ёзилган. Асарда Абулхайрхон давлатига асос солган ва ХVI аср бошида Шайбонийхон билан бирга Мовароуннаҳрга кўчиб ўтган буркут, дўрмон, ийжон, кенегас, қиёт, қўнғирот,қушчи, қурловут, масит, тубойи, уйшин, коонбойли, қудағай, манғит, мулуж, найман, уйғур, чимбой, қорлиқ, ёнқожар, нукуз, тимат, туман-минг, ўтарчи қавмлари ҳақида маълумотларни учратамиз. 14.2.2. «Насабномайи ўзбек» «Насабномайи ўзбек» бор-йўғи икки варақдан иборат кичик бир асар. Унда 92 ўзбек қавмининг рўйхати келтирилади. Улар қуйдагилар; минг, юз, қирқ, ўзбек, ўн қажот, жалоир, сарой, қўнғирот, олчин, арғин, найман, қипчоқ, чақмоқ, азақ, қалмоқ, торлиқ, тудак, бурлоқ, самарчиқ, кибча, келачи, кинакаш, буйрак, урот, қиёт, хитой, туниди, ўзжулачи, қойчи, ўтажи, бўлотчи, жуют, жоб, чилчут, буймаут, орлот, кераит, унгут, тангут, манбит, чилчувит, месит, маркит, буркут, қурлас, ўкалан, қори, араб, илочи, жубурған, тишлиқ, керай, туркман, дўрмон, тобин, тама, рамадан, кўйтан, уйшин, бадийи, ҳофиз, қирғиз, можор, кўчалик, саврон, бахрин, уйрис, жуброт, бидай, татар, табаш, мичқор, сулдус, тубойи, тилов, кирдор, бактия, қарқин, ширин, ўғлон, қурлат(қурлавут), бағлон, чинбой, чехилкас, уйғур, агар, ёбу, тарғил, туркан, коҳат. 14.2.3. «Асомийи наваду ду фирқайи ўзбек» «Асомийи наваду ду фирқайи ўзбек» («Тўқсон икки ўхбек фирқасининг номлари» тўрт нафар мустақил асар «Мажмаъ ал-ғаройиб», «Солномайи хожа Абдулҳаким Термизий», «Тарихчайи Сомий» ва номи аниқ бўлмаган гео-носмографик асар билан бир муқовада, ЎзР ВА Шарқшунослик институти фондидаги 1330 рақамли китоб таркибида мавжуд. Унда Чингизхондан то Аштархоний Абулфайзхон (1711-1747 йй.) давригача кечган влқеалар қисқача баён этилади. «Солномайи Абулҳаким Термизий»дан кейин «Асомийи наваду ду фирқайи ўзбек» асари бошланади ва ўзбек халқи таркибига кирган 92 қавмнинг номи келтирилади. Улар қуйидагилардир; минг, юз, қирқ, ўнг, ункажот, жалоир, сарой, хитой, қипчоқ, найман, чақмоқ, урмоқ, тудақ, бўстон, самарчиқ, қалмоқ, қорлиқ, қатағон, орлот, арғин, барлос, бўйтай, кенагас, келачи, буйрак, уйрот, қиёт, қўнғурот, қонғли, ўз, жуловчи, жусуловчи, кажи (хожи), ўтарчи, қирловчи, жуют (жиют), жид, чулчут (чулчут), буёзит (баёзит), уймовут, керай, бағлон, лонғит, тангут, манғит, марки, буркут, моди қиёт, ўкалан, олчин, қори, ғариб, шибирғон, қишлиқ, туркман, дўрмон, табаи, там, тобин, рамадан, митон, уйшун, бўса, ҳафт, қирғиз, татар, бочқир, сулдус, келовчи, дужор, журот, бадайи, ўғлон, қурювут, чимбой, меҳди, чилкас, уйғур, фаркон, нукус, қора тушлуб, ёбу, торғил, кўхат, шуран, ширин, тама, бахрин, керай, тахтиён, муғол, қоён. ХVII асрда ўтган шоир Турди Фароғий ҳам ўзбеклар ўша даврда 92 қавмдан иборат эканлигини айтади. Тор кўнгиллик беклар, манман деманг, кенглик қилинг, Тўқсон икки бори ўзбек юртидир, кенглик қилинг! Бирни қипчоқу, бирни юз, бирни найман деманг, Қирқу юз, минг сон бўлиб, бир жон ойинлик қилинг! Бир яқодин бош чиқориб, барча бир тўнға кириб, Бир ўнгирлик, бир терезлик, бир яқо-енглик қилинг! Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling