Бакалаврлар учун


Download 1.46 Mb.
bet23/175
Sana15.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1476742
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   175
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби (2)

4.2.1.3. “Хвадай намак”
“Хвадай намак” (“Подшоҳнома”) қадимги Эроннинг 627 йилгача бўлган ижтимоий-сиёсий ҳаётидан баҳс этувчи афсонавий тарихий асар бўлиб, паҳлавий тилида ёзилган. Сосонийлардан Яздигард 111 (632-651 йй.)га яқин киши томнидан 632-637 йиллар орасида ёзиб тамомланган. Асар айниқса Аҳамонийлар, Ашконийлар ва Соснийлар тарихи бўйича муҳим манбалардан ҳисобланади.
“Хвадай намак”нинг ўзи ҳам, машҳур шоир, олим ва таржимон Абдуллоҳ ибн Муқаффа (721-757 йй.) тарафидан қилинган таржима (“Сияр ал-мулук” деб аталган) ҳам бизгача етиб келмаган. Лекин унинг айрим парчалари Яъқубий (897 ёки 905 йили вафот этган), ибн Қутайба (828-889 йй.), Табарий, ибн ал-Асир, шунингдек Абулқосим Фирдавсийнинг “Шоҳнома”сида сақланган.


4.2.1.4. “Матакдани хазар датастан”
“Матакдани хазар датастан” (“Бир минг нафар ҳуқуқий ажрим”) паҳлавий тилида ёзилган (У111 аср) бўлиб, унда Эроннинг Сосонийлар давридаги давлат тузулиши ва унинг ижтимоий ҳаёти ҳақида қимматли маълумот бор. Асарнинг фақат айрим қисмларигина сақланган. Митрополит Ишобахт қилган сурёнийча таржима (У111 аср) сақланган). Инглизча таржимаси С.Й.Булсара томонидан чоп этилган (Бомбай, 1937 й.).
Географик асарлардан “Шаҳристонҳойи Эрон” (“Эрон шаҳарлари ҳақида рисола”) Эроннинг Сосонийлар давридаги географик ҳолати ва уларнинг бунёд этилиши ҳақида маълумот беради. “Ажойиб ас-Сакистон” (“Сакистон вилоятининг ажойиботлари” номли асар Эроннинг кўҳна вилоятларидан Сакистон (Сеистон)га бағишланган. Бу иккала асар ҳам паҳлавий тилида, У111 асрнинг иккинчи ярмида ёзилган. “Шаҳристонҳойи Эрон”нинг матни ва қисқача инглизча таржимаси Ж.Асана ҳамда Моди томонидан 1897 ва 1899 йиллари Бомбайда члп этилган.
Қадимги Эроннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид айрим маълумотларни “Корномайи Арташир Папакан” (“Арташир Папаканнинг ишлари ҳақида қисса”), “Маздак намак” (“Маздак ҳақида қисса”), “Аяткари зариран” (“Зарира ҳақида ривоят”), “Подшоҳ Хусрав ва унинг маҳрами” каби тарихий қиссаларда учратамиз.
Сосонийлар лавлати ички ва ташқи сиёсати асосларини ўрганишда “Андарзнома”(“Насиҳатнома”) ҳамда “Тожнома” каби этик - дидактик характердаги асарларнинг ҳам қиммати каттадир.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling