Бакалаврлар учун
“Силсилат ас-салотин” асаридаги мактублар
Download 1.46 Mb.
|
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби (2)
12.3.23. “Силсилат ас-салотин” асаридаги мактублар
“Силсилат ас-салотин” асарида Шайбонийлар ва Аштархонийлар ҳукмронлиги даврида Юухоро ва Балх хонлари, Эрон подшоҳлари – Сафавийлар ва Ҳиндистондаги Бобурийлар ўртасида олиб борилган дипломатик ёзишмалардан айримларининг матнлари келтирилган. Улар қуйидагилардир: Ҳиндистон подшоҳи Акбар (1556-1605)нинг 1586 йили Бухоро хони Абдуллахон 11(расман 1583-1598 йй.)га ўз элчилари Ҳаким Хумом ва Садри Жаҳон орқали юборган мактуби; Эрон подшоҳи шоҳ Аббос 1(1587-1623 йй.)нинг 1590-1591 йили элчи Ёдгор султон эрамли орқали Балх хони Шайбоний Абдулмўъминхон (1582-1598)га юборган хати; Акбар подшоҳнинг 1591 йили Бухорога Абдуллахон 11 номига .борган мактуби; Туркия султони Мурод 11 (1574-1595 йй.)нинг 1592 йили Балх хони Абдумўъминхогша юборган хати; Балх хони Абдумўъминхоннинг Эрон подшоси Аббос 1 номига элчи Али Ёрбек орқали 1597 йили юборган хати; Эрон шоҳи Аббос 1нинг 1598 йили Балх хони Абдумўъминга (ўша йили отаси ўрнига хон этиб сайланган эди) йўллаган жавоб мактуби; Шоҳ Аббос 1нинг 1598-1599 йили элчи Зулфиқорбек Зулқадар орқали Нисо ва Обивард ҳокими Шайбоний Динмуҳаммад султонга юборган хати; Шоҳ Аббос 1нинг 1611 йили Бухоро хони Аштархоний Имомқули (1611-1642 йй.) номига юборган хати; Имомқулихоннинг шоҳ Аббос 1 номига 1611 йили элчи Ўзбекхўжа додхоҳ орқали юборган жавоб мактуби; Ҳиндистон подшоҳи Нуриддин Жаҳонгир (1605-1627 йй.)нинг 1611 йили Бухорога, Имомқулихон номига йўллаган хати; Ҳиндистон подшоҳи Шаҳобиддин Шоҳижаҳон (1627-1667 йй.)нинг 1628 йили Имомқулизон номига элчи Ҳаким Хозиқдан бериб юборган мактуби; Эрон подшоҳи шоҳ Сафиъ 1 (1629-1642 йй.)нинг Бухорога, Имомқулихон номига 1629 йили элчи Дониш муншийдан бериб юборган хати; Ҳиндистон подшоҳи Шоҳижаҳоннинг 1628 йили Балхга элчи Тарбиятхон орқали юборган мактуби; Бухоро хони Аштархоний Надр Муҳаммадхон (1642-1655 йй.)нинг Шоҳижаҳон номига элчи Надрбий Шабоят орқали бериб юборган хати; Ҳиндистон подшоҳи Шоҳижаҳоннинг Надр Муҳаммадхонга 1645 йили шаҳзода Мурод Бахш орқали йўллаган жавоб мактуби; Шоҳижаҳоннинг 1646 йили Надр Муҳаммадхонга юборган мактуби; Бухоро хони Аштархоний Абдулазизхон (1645-1680 йй.)нинг 1666-1667 йили Ҳасан қушбеги элчилиги орқали Эрон подшоҳи шоҳ Сафиъ номига йўллаган хати; Ҳиндистон подшоҳи Аврангзеб Оламгир (1658-1707 йй.)нинг Бухоро хони Аштархоний Субхонқулихон (1680-1702 йй.)га элчи Яккатозхон орқали 1671 йили йўллаган мактуби; Бухоро хони Субхонқулихоннинг Ҳиндистонга, подшоҳ Аврангзеб Оламгир номига 1687 йили элчи Надр девонбегидан бериб юборган мактуби; Ҳиндистон подшоҳи Шоҳижаҳоннинг Балх устига қўшин тепасида юборилган шаҳзода Мурод Бахш ва Асолатхон номига Надр Муҳаммадхоннинг ўғли шаҳзода Хусрав Султонга ҳурмат-эҳтиром ва меҳрибонлик қилиш ҳақида юборган хати. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling