Бакалаврлар учун
Download 1.46 Mb.
|
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби (2)
12.3.20. МАКТУБОТИ АЛЛОМИЙ
“Мактуботи Алломий” –“Мактуботи Абулфазл”, “Иншойи Абулфазл” (”Абулфазл (Алломий) тарафидан битилган (ва кўчирилган) мактублар”)и деб ҳам аталади. Мактубларнинг асосий қисми Бобурийлар салтанати (1526-1858 йй.)нинг атоқли подшоҳларидан Жалолиддин Акбар (1556-1605 йй.) номидан, бир қисми вазир ва йирик тарихчи олим Абулфазл ибн Муборак Алломийнинг шахсий мазмундаги мактубларидан иборат. Тўплам уч қисмга бўлинган. Ундан бизга учдан икки қисми, яъни иккита дафтари етиб келган, халос. У Алломийнинг қариндоши Абдусамад ибн Афзал Муҳаммад тарафидан тузилган. “Мактуботи Алломий”да 1586-1596 йилларда Бухоро ва Балх хонликлари билан Бобурийлар давлати (Ҳиндистон) ўртасидаги сиёсий муносабатлар ҳақида ўта қимматли маълумотларни учратамиз. Маълумки, ўша йиллари Ҳиндистоннинг нафақат Бухоро ва Балх хлндиклари, балки Эрон билан ҳам муносабатлари жиддий тус олган эди. Агар Бобурийлар билан Шайбонийлар давлатлари ўртасидаги сиёсий муносабатлар Бадахшон туфайли, тўғриси Бадахшонни ўз ҳукмронлигига киритиб олиш хусусида бир қадар бузилган бўлса, Сафавийлар Эрони билан Ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар катта сиёсий-стратегик аҳамиятга эга бўлган Қандахор хусусида бир мунча бузилиб қолган эди. Мажмуадаги мактубларда мана шу чигал масалаларнинг моҳиятини тушунтириб бера оладиган далилий маълумотлар кўп. Бу жиҳатдан Акбарнинг Абдуллахонга йўллаган учта мактуби ва Абдуллахоннинг мавлоно Мир Қурайш, Аҳмад оталиқ бошчилигида Ҳиндистонга юборган элчилиги, ва Бухоро элчиси олиб борган мактуб, ва Акбарнинг Балх билан Бухорога хожа Афзал, Ҳаким Ҳумом ва Мир Садрижаҳон бошчилигида йўллаган элчиликлари хусусида қимматли маълумотлар келтирилган. Яна бир муҳим масалани ҳам айтиб ўтишга тўғри келади. Мактубларнинг бирида келгусида тутиладиган сиёсат хусусида икки давлат – Бобурийлар давлати ва Бухоро хонлиги ҳукмдорларининг махсус учрашувини уюштириш масаласи кўтарилади. “Мактуботи Абулфазл” мажмуасининг яхши бир қўлёзма нусхаси (тартиб рақами 290, 154 варақ) Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Шарқшунослик институти хазинасида мавжуд. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling