Балиқчилик фермер хўжалиги ва уни ташкил қилиш Режа Балиқчилик фермер хўжаликларини сервис хизматларини ташкил этиш


Суъний, табиий сув ҳавзаларида балиқчилик тармоғини ташкил этиш ва ривожлантириш


Download 47.7 Kb.
bet3/4
Sana01.03.2023
Hajmi47.7 Kb.
#1239646
1   2   3   4
Bog'liq
4 Балиқчилик фермер хўжалиги ва уни ташкил қилиш

Суъний, табиий сув ҳавзаларида балиқчилик тармоғини ташкил этиш ва ривожлантириш.


Республикамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларда балиқ маҳсулотларининг узлуксиз етказиб берилишини ва нарх-наволарининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Ҳукуматимиз томонидан кейинги йилларда бир нечта алоҳида қарор ва дастурлар қабул қилинаётганлиги ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. республикамизда балиқ етиштириш фақатгина табиий сув ҳавзаларида амалга оширилган. Буларга дарёлар, сув омборлари, кўллар кирган. Дарёлар, Амуларё, Сирдарё, Норин дарёси, Қора дарё, Зарафшон дарёси, Чирчиқ дарёси, Тошкент денгизи, Орол денгизи, Ҳайдаркўл ва бошқалар. Сув омборлари: Чорвоқ сув омбори, Каттақўрқон, Қуюқмозор, Тўдакўл, Пачқамар, Дегрез, Туямўйин ва бошқа сув омборларида» балиқлар ўстирилган ва етиштирилган. Республикамиз мустақилликка эришгандан кейин вилоятларда балиқчилик хўжалиқларини ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Шу пайтгача республикамизда мавжуд бўлган балиқчилик хўжаликларга бор йўғи 1284 гектарер ажратилган бўлиб, 30 та хўжалик балиқ етиштирган.
Ховуз – бу сунъий хавза бўлиб, тузилиши бўйича булар: Зовур ёни балчиқли ватўғонли ховузлар бўлади. Зовурли ёни балчиқли ховузлар табиий, - ёмғир, қор, булоқ ва ер ости сувлар натижасида хосил бўлади. Тўғонли ёки дамбали ховузлар табиий сув хавзаларидан (дарё, кўл, канал) фойдаланиб қурилади. Бу ховузларда сув алмашувини истаганча бошқариш мумкин.Фермер хўжаликларидатурли балиқларминтақавий эколого-географик зонаси бўйичасовуқсув ва илиқсув ҳовузларида ривожланади. Илиқсув балиқчилик хўжаликлари учун кичик анҳорлар, кўллар, дарёлар, сув омборлар баъзи ҳолларда қудуқдаги артезиан сувлари ҳамда сув манбаи ҳисобланади. Совуқсув ҳовузларини сув билан тўлдиришда эса булоқ, сой, водаканалдан чиққан ортиқча тоза сувлар, совуқсувли дарё сувларидан иборат. Илиқсув ва совуқсув ҳовузларининг таркиби, майдонларнинг тақсимланиши ва урчитиладиган балиқларнинг биологик хусусиятларига қараб бир-бириданҳам фарқ қилади. Илиқсув хавзаларида урчитиладиган балиқлар одатда баҳор фаслида урчитиш ҳовузларида олиб борилса совуқсув хавзаларида етиштириладиган балиқлар ҳовузларда урчимайди. Уларни махсус инкубация аппаратларида сунъий урчитиб, маълум бир муддат ўстириб кейин балиқ личинкаларини ҳовузларга ташланади.Замонавий илиқ сув ҳовузларида мамлакатларароянги объект усулида, (поликультура) асосида карп балиқлари билан бошқа балиқларни (чипор ва оқ дўнгпешона ҳолида улар дурагайлари) биргаликдақўшилган ҳолда ҳовузларда ўстириш кўзда тутилмоқда.
Кўл ва сув омборларида балиқ маҳсулотларини камайиб кетиши айнан бу сув ҳавзаларда қадрсиз ва ярамас балиқларни мавжуд озиқалар туридан самарали фойдалана олмаслиги сабабли тез ўсувчан фитофаг ва зоопланктофаг табиий ривожланиб балиқ маҳсулотлари камайиб кетишга олиб келади.Илиқ сув ҳавзаларида (поликультура) турли маданийлашган балиқларни такомиллаштиришда жадал турдаги балиқчилик хўжаликлар, кўллар ва сув омборларида ихтиофауна шаклларини йўналтириш ҳамда балиқ маҳсулотларини кўпайтириш, балиқчилик маҳсулот турларини сифатли равишда кенгайтириш ва иқтисодий кўрсаткичини ошириш билан боғлиқ.
Фермер хўжаликларида турли балиқлар минтақавий эколого-географик зонаси бўйича совуқсув ва илиқсув ҳовузларида ривожланади. Илиқсув балиқчилик хўжаликлари учун кичик анҳорлар, кўллар, дарёлар, сув омборлар баъзи ҳолларда қудуқдаги артезиан сувлари ҳамда сув манбаи ҳисобланади. Совуқ сув ҳовузларини сув билан тўлдиришда эса булоқ, сой, водаканалдан чиққан ортиқча тоза сувлар, совуқсувли дарё сувларидан иборат. Илиқсув ва совуқсув ҳовузларининг таркиби, майдонларнинг тақсимланиши ва урчитиладиган балиқларнинг биологик хусусиятларига қараб бир-биридан ҳам фарқ қилади. Илиқсув хавзаларида урчитиладиган балиқлар одатда баҳор фаслида урчитиш ҳовузларида олиб борилса совуқсув хавзаларида етиштириладиган балиқлар ҳовузларда урчимайди. Уларни махсус инкубация аппаратларида сунъий урчитиб, маълум бир муддат ўстириб кейин балиқ личинкаларини ҳовузларга ташланади.Замонавий илиқ сув ҳовузларида мамлакатларароянги объект усулида, (поликультура) асосида карп балиқлари билан бошқа балиқларни (чипор ва оқ дўнгпешона ҳолида улар дурагайлари) биргаликдақўшилган ҳолда ҳовузларда ўстириш кўзда тутилмоқд 9.3.1- жадвал
Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш мақсадида балиқчиликга ихтисослашган фермер хўжаликларини ташкил этиш режа бўйича 703 та фермер хўжалиги бўлиб ҳақиқатда 296 та фермер хўжалиги ташкил этилди. Қолган 42,1 фоизга бажарилди. Фермер хўжаликларида боқиладиган балиқ чавоқлари сони режа бўйича 5114729 та режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 1206475 бош чавоқ ёки 26,3 фоизга бажарилган холос. Балиқчиликга ихтисослашган фермер хўжаликларини ривожлантириш учун тўлаб бериладиган маблағлар 31,0 фоизга ўзлаштирилган. Олдимиздаги асосий масала аҳолини арзон ва сифатили балиқ маҳсулотлари билан таъминлашда чавоқлар сонинг янада кўпайтириш зарур.
Кўл ва сув омборларида балиқ маҳсулотларини камайиб кетиши айнан бу сув ҳавзаларда қадрсиз ва ярамас балиқларни мавжуд озиқалар туридан самарали фойдалана олмаслиги сабабли тез ўсувчан фитофаг ва зоопланктофаг табиий ривожланиб балиқ маҳсулотлари камайиб кетишга
олиб келади.Илиқ сув ҳавзаларида (поликультура) турли маданийлашган балиқларни такомиллаштиришда жадал турдаги балиқчилик хўжаликлар, кўллар ва сув омборларида ихтиофауна шаклларини йўналтириш ҳамда балиқ маҳсулотларини кўпайтириш, балиқчилик маҳсулот турларини сифатли равишда кенгайтириш ва иқтисодий кўрсаткичини ошириш билан боғлиқ. Йирик бўлган ҳовузларда: масалан, кўл, қўлтиқ ва дарёларнинг оқимидан ҳосил бўлган кўлларда, яъни икки йил ичида бир маротаба сув чиқариладиган 1 га майдон ҳисобига 300-400 дона чўртан чавақлари ўтказилади. Жинсий оқ
сила 3-4 ёшида етилади.табиий шароитда эркак балиқлари 0.5-0.8 м чуқурлигида уя қуришда ва уруғларини ҳимоялашда ҳамда авлодини қўриқлашда ташаббус кўрсатади. Увилдириқ сочиш сувнинг ҳарорати 8-18 ºС амалга оширилади.
Маҳсулдорлик уруғ бериш кўрсаткичи 82 – 1185 минг донага тенг. Республикада балиқ маҳсулотига бўлган талаб тўлиқ қондирилмаганлиги учун худудлардаги табиий ва сунъий сув ҳавзаларида кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш, балиқчиликга ихтисослашган фермер хўжаликларинисонини ва маҳсулот ҳажмини ошириш бўйича Ҳукуматнинг эътибори керак эди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил1 майдаги ПҚ-2939-сонли қарорига мувофиқ “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ҳамда вилоятларда “Балиқсаноат” МЧЖ ташкил қилинди. Буларнинг вазифаси балиқчилик соҳасида балиқ етиштиришдаги интенсив технологияларини ўрганиш ва балиқчилик амалиётига кенг жорий этиш, инновацион ғояларни татбиқ этиш ҳамда илмий кадрлар тайёрлаш;соҳа ривожланишини қўллаб-қувватлаш, балиқчилик хўжаликлари ва ташкилотларини рағбатлантириш, уларга имтиёзлар бериш; тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларини жалб қилиш;экспорт салоҳиятини оширишдан иборат.
Мамлакатимиз Президенти томонида соҳани ривожлантиришга асосий эътиборни қаратиб, биргина2018 йилдабалиқчилик соҳасини ривожлантириш учун520 млрд. сўмлик (ш.ж. 460 млрд.сўмлик банк кредити) лойиҳалар амалга оширилди. Ҳудудларда умумий қуввати 145 минг тонна бўлган омухта ем ишлаб чиқариш бўйича 32 та цех ишга туширилди. 16906млн. дона балиқ личинкаси ва чавоқлари ишлаб чиқарувчи 8 та цех ташкил этилди. Балиқ ва балиқ маҳсулотларини қайта ишловчи 23 та цех фойдаланишга топширилди.880 та аҳоли хонадонида балиқ етиштириш йўлга қўйилди. Табиий сув ҳавзаларига 3240 дона қафаслар ўрнатилди.Йиллик қуввати 300 тонна бўлган 13 та ёпиқ сув айланма тизимида ишлайдиган қурилмалар (УЗВ) ташкил қилинди.Йиллик қуввати 7.9 минг тонна балиқ етиштирадиган 84,0 гектар интенсив бассейнлар барпо этилди.
Умуман олганда балиқчиликни ривожлантириш учун 3,6 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилинди.Олдимиздаги асосий масалалардан бириреспубликамиздаги 3852 та балиқчилик хўжалиги бўлиб улар томонидан 38 минг гектар сунъий ва 565,6 минг гектар табиий хавзалар мавжуд бўлиб, жами 150 минг тонна (2017 йилга нисбатан 182%) ёки аҳоли жон бошига ўртача 4,5 кг дан балиқ маҳсулотдарини етиштириш вазифаси турибди. Бу вазифаларни бажариш учун балиқчилик соҳасини риводлантириш учун лойиҳалар амалга оширилди 9.3.2-жадвал.

Download 47.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling