Балиқчилик фермер хўжалиги ва уни ташкил қилиш Режа Балиқчилик фермер хўжаликларини сервис хизматларини ташкил этиш


Download 47.7 Kb.
bet1/4
Sana01.03.2023
Hajmi47.7 Kb.
#1239646
  1   2   3   4
Bog'liq
4 Балиқчилик фермер хўжалиги ва уни ташкил қилиш

Балиқчилик фермер хўжалиги ва уни ташкил қилиш

Режа

  1. Балиқчилик фермер хўжаликларини сервис хизматларини ташкил этиш


  2. Балиқчиликда амалга ошириладиган устувор вазифалари

  3. Суъний, табиий сув ҳавзаларида балиқчилик тармоғини ташкил этиш ва ривожлантириш.


Балиқчилик фермер хўжаликларини сервис хизматларини ташкил этиш


Балиқ чавоқларини етиштириш. Балиқчиликни ривожлантиришда табиий ва сунъий сув ҳавзаларига етиштирилган чавоқларни қўйиб юбориш ва уни қайта парваришлаш орқалибалиқ етиштирилади.2018 йилда республика бўйича16906млн. донабалиқ личинкаси ва чавоқлари ишлаб чиқарувчи 8 тацех ташкил этилди. Чавақлар деб, бутун тана қисми тангачалар ва қанотларни тўлиқ хосил қилган балиқларга айтилади. Бу йилги ёки бу ёзги балиқчалар деб қишловгача бўлганларининг номидир.Қишдан ўтган ёки чиққан балиқчалар турига айтилади.2 ёшли балиқчаларни эса 2 та ёзни ўтказган турларга айтилади. 2 қишловни ўтказган балиқлар турига 2 ёшли балиқдеб номланади.Олинган личинка ва чавоқларни парваришлашҳисобига балиқларэмбриони ривожланиб, личинкаларга айланади. Балиқ личинкалари бир ойдан кейинкатта балиқлар сингари шаклланади ва чавоқбалиқлари даврига ўтади. Ҳозирги кунда балиқ чавоқларини ўстиришнинг 3 хил усули бўлиб: 1) анъанавий усул 2) саноат усули, 3) ўтқазиш йўллари мавжуд. Анъанавий парваришлаш усулида махсус ўстириш ховузларда чавоқ балиқлар учун қисқа муддат 2-4 ҳафтагача жуда яхши шароит туғдириб, парваришлаш охирида эса 300-500 мг тирик вазнига ва 400-500 кг/га балиқ маҳсулотига эришиш мумкин.Бироқҳозирги замон талабига биноан балиқ чавоқларини парваришлаш биотехник такомиллаштирилган, махсус жадаллашган мосламалар ёрдамида ховуз ва бассейнларда янги саноат парваришлаш усули завод шароитида борпо этилади. Чавақ балиқларнинг ҳовуз майдони бир неча юз кв метрдантортиб 1-2 га ҳажмидабўлиши мумкин, лекин бу ҳовузлар жуда қулай, ҳар томонлама сувнибошқарув ҳамда тез-тез алмаштириш имкони бор жойга қуришни талаб қилади. Ҳовузлар шамолнинг эсишидан ҳимояланган, асосий озуқа организмлар унча катта бўлмаган ихчам ҳовузлардаяхши ривожланади,фақат уларга ишлов бериши ва хизмат қилиш жараёни нисбатан кўпроқ харажат сарфланади.
Кўпгина завод такрорий ишлаб чиқарувчи хўжаликлар карп чавоқларини урчитиш ҳовузларида парваришлаш билан бирга қишлов ҳовузларидан ҳам мақсадга мувофиқ фойдаланишмоқда. Ҳовузларни тўлдиришдан олдин, ҳовузни тагитозаланиб, барона билан ишлов берилади. Ҳовузларда табиий озуқалар базасини яратиш учунҳовузларни ёз фаслида сувини қуритиб, бегона ўтлар чиқишига шароит яратилади.Ҳовузларга балиқ личинкаларини ўтказишдан 1-2 сутка олдин сув қуйилиши лозим.Чунки бу вақт ичида балиқ личинкаларини йўқ қиладиган паразитлар ривожланиб кетишига йўл қўйилмаслиги керак. Агарда сув манбасида зоопланктонлармиқдори оз бўлса, бу ҳолда ҳовузларни органиқ ўғитлар билан табиий озуқаларга бойитиш тавсия қилинади. Баъзи ҳолда, ҳовузларни сувига “инсекцидин”қўлланиши туфайли 5-6 кундан кейин балиқлантириш мумкин.Балиқчиликни ривожлантиришда долзарб вазифалардан бири балиқ личинкаларини парваришлаш учунҳовузларнинг табиий озуқа базасини мустаҳкамлашга боғлиқ. Завод шароитида инкубациядан олинган балиқ личинкалари даставвал мустақил равишда ҳаётнинг биринчи кунида озуқа излашга қийинчиликка дуч келиши туфайли олдиндан зооплантантларни парваришлаш ҳамда озуқалар билан таъминлаш керак бўлади.Чавоқ балиқларнингҳовузларида зоопланктонлар ривожланиши учун органиқ ўғитлар солиниши вам ҳовузларда мавжуд майда зоопланктонларни кўпайиши мақсадга мувофиқдир. Агар тупроқнинг кимёвий таркиби бўйича сув манбасидан келадиган сув манбасидан биогенлар миқдори 3 дан 7т./ гагача органиқ моддасининг меъёри жорий қилинади.Органик моддаси яъни гўнг ўғити ҳовузни сув билан тўлдиришдан 30-45 кун олдин солинади.Минерал ўғит солиниши ховузнинг 1 га майдон ҳисобига 50-60-кг миқдорда етарли даражадаги кислород бўлганда амалга оширилади.
Бугунги кунда, балиқчилик тармоғида мавжуд табиий сув ҳавзалари имкониятларидан самарали ва тизимли фойдаланиш, сунъий сув ҳавзалари самарадорлигини янада ошириш, балиқ етиштиришнинг интенсив технологияларини кенг жорий этиш орқали балиқчилик тармоғини янада ривожлантириш, балиқчилик ривожланган давлатлар тажрибаларини республикамиздаги балиқчилик хўжаликларига кенг жорий этиш ҳисобига ички бозорларни арзон ва сифатли балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан саналади.
Табиий сув хавзаларининг асосий вазифаси ва уларни табиий урчитиш ҳамда балиқ маҳсулотини ошириш, қимматли балиқларни сунъий равишда кўпайтириб, табиий сув хавзаларида ўстиришдан иборатдир. Шу билан бир қаторда балиқчилик саноатини табиий сув хавзаларида иқлимлаштириш ҳамда озиқлантириш, балиқчилик тармоғинияхшилаш катта аҳамиятга эга. Балиқларни сунъий озиқлантириш ва ҳовузларни ўғитлаш ҳамда техникавий гидромелиоратив ва бошқа тадбирлар таъсири остида ҳовузларни ҳолатини яхшилашда мутахассис балиқшунос таъсири натижасида бир гектар ҳовуз майдонидан табиий шароитга нисбатан юқори кўрсаткичга эришишдир.
Ҳовузлар асосан табиий ва сунъий ҳавузларга бўлинади. Ҳовузда балиқчиликниривожлантириш ўзнавбатда тупроқнинг иқлим шароитига ва табиий экологик хусусиятига боғлиқ. Тупроқнинг унумдорлигиқанча юқори бўлса, табиий балиқ маҳсулдорлиги шунчалик юқори бўлади.Ҳовуз балиқчилигида экологик иқлим шароит шароитига боғлиқ бўлиб: ҳавонинг ҳарорати, унинг бир суткада ва мавсумий ўзгарувчанлиги, қуйқа миқдори, шамол, қуёш нурининг таъсири, куннинг ўзайиши, ўсиш давомийлиги, урчиш даври, озиқланиш фаоллиги, балиқларни ўсиш ва ривожланиши билан характерланади. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳатлар туфайли балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш бўйича дастурлар ишлаб чиқилди. Бунда асосан балиқ чавоқлариниетиштириш ва уни парваришлаш учун республиканинг турли худудларига жўнатилмоқда. Балиқчиликни янада кўпайтириш мақсадидаузоқ муддатларга мўлжалланган дастурлар ишлаб чиқилди ва унинг ижросини қуйидаги - жадвалдан кўриб чиқамиз.



Download 47.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling