«банк иши» кафедраси
V. Адабиётлар ва амалий маълумотларни танлаш ҳамда уларни
Download 377.98 Kb. Pdf ko'rish
|
КУРС ИШИ Банк иши 2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- VI. Курс иши матнини тайёрлаш ва уни расмийлаштириш
V. Адабиётлар ва амалий маълумотларни танлаш ҳамда уларни
ўрганиш Курс ишини тайёрлаш учун зарур адабиётлар одатда талаба томонидан мустақил тарзда танлаб чиқилади. Танланган адабиётлар олий ўқув юртининг ахборот ресур марказидан, мавжуд бўлса кафедра кутубхонасидан олинади. Агарда мавжуд бўлмаса, у ҳолда талаба томонидан интернет тармоғидан маълумотлардан олиши мумкин. Курс ишлари тайёрлаш бўйича асосий адабиётлар манбаси «Банк иши» фанининг ўқув дастурининг адабиётлар рўйхатида келтирилади. Курс иши бўйича қўшимча адабиётларни талаба иқтисодий журналлардаги мақолалардан, турли брошюралардан танлаб олиши мумкин. Курс ишида фақатгина сўнгги йилларда Ўзбекистонда ва хорижда чоп этилган иқтисодий адабиётлардан фойдаланиш лозим. Чунки курс ишини тайёрлашда эски адабиётлардан фойдаланилса бажарилган ишнинг савиясига ва ишни кенгроқ очиб бериш ва илмий таклифлар бериш ҳамда курс ишининг самарасига салбий таъсир этади. Курс иши моҳиятини кенгроқ очиш учун талаба амалий маълумотларни тўплаши лозим. Амалий маълумотларни статистик тўпламлардан, ахборотномалардан ва иқтисодий журнал, газета ва тижорат банкларнинг ҳисоботларидан фойдаланиши мумкин. Курс ишида келтирилган жадвал маълумотлари, схемалари, чизмалари қайси газета ёки журналдан олинган бўлса албатта манба кўчирмада келтирилиши лозим. 10 VI. Курс иши матнини тайёрлаш ва уни расмийлаштириш Курс иши талаба томонидан мустақил тарзда равон, саводли ва аниқ тарзда тайёрланиши лозим. Ишда қўйилган саволлар босқичма-босқич ва мантиқан боғлиқ тарзда ифодаланиши зарур. Курс иши компьютерда (Times New Roman, 14 шрифтида, 1,5 интервал билан 30-35 бет) босма ҳолда ёзилиши талаб этилади. Матн саҳифалари тартиб рақамларга эга бўлиши лозим. Тартиб рақамлар бир варақдан иккинчи вараққа ўтадиган ва 3-бетдан бошланиши (биринчи ва иккинчи варақ-бу титул варағи ва иш режаси бўлиб, рақамланмайди) лозим бўлади. Варақ тартиб рақами пастдан ўртада қўйилади. Курс ишининг ҳар бир саволи янги саҳифадан бошлаб ёзилади. Саволнинг номи асосий матндан қўшимча интервал билан ажратиб ёзилади. Қўйилган саволлар номлари хатбошидан ёзилади, нуқта қўйилмайди, тагига чизиб қўйилмайди ва бошқа бетга кўчирилмайди. Гарчи бундай номлар икки ёки ундан кўпроқ қисмлардан иборат бўлса, унда уларнинг ўртасига нуқта қўйилади. Курс ишининг таркибий тузилиши қуйидагилардан иборат: 1. Титул варағи; 2. Ҳар бир масала саҳифалари кўрсатилган иш режанинг мундарижаси; 3. Кириш; 4. Асосий қисмда қўйилган саволларнинг матнли баёни, талаба фойдаланилган манбаларга зарурий кўчирмалар кўрсатилади; 5. Хулоса; 6. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати; 7. Жадваллар, диаграммалар, чизмалар, график ва схемалардан иборат иловалар. Курс ишида статистик маълумотлар ва жадваллар берилади. Статистик маълумотлар матнда баён қилинган ахборотни қайд қилиш учун фойдаланилади. Жадваллар узлуксиз арабча рақамда рақамланади. Жадвал рақами уни устида ўнг томонда келтирилади. Масалан: Ўзбекистон Республикаси пул агрегатлари динамикаси 1-жадвалда келтирилган. Download 377.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling