ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
_________________________
(ОТМ ректори)
202___ йил“___”___________
БАНКЛАРДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБ
ФАН ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
|
400 000 – Бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ
|
Таълим соҳаси:
|
410 000 – Бизнес ва бошқарув
|
Таълим йўналиши:
|
60410500 – Банк иши ва аудит
|
|
|
Тошкент – 2021
ФАН ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
Курс коди: FINAB6
Курс номи: Банкларда молиявий ҳисоб
Семестр / Йил: Семестр 1 / 2021-2022
Кафедра: Банк иши ва инвестициялар.
Соат / кредитлар сони: 6,0 ECTS
Марузалар
|
Амалиёт
|
Лаборатория
|
Мустақил таълим
|
Жами
|
34
|
38
|
0
|
108
|
180
|
Курснинг жойлашуви:
Дарс вақти: Жадвалга кўра
Талаблар:
Курс учун маъсул кафедра (бўлим): Банк иши ва инвестициялар.
Ўқитувчи ҳақида маълумот:
Ўқитувчи: Катта ўқитувчи Нурмухамедов Абдужаббор
Офис манзили:
Телефон: (71) 239-01-41
Электрон почта манзили: a.nurmuhammedov@gmail.com
Иш вақти: Келишувга кўра
I.Фан тавсифи
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга банкларда молиявий ҳисобини ташкил этишнинг назарий, ҳуқуқий ва ташкилий асослари ҳақида билим бериш, ҳалқаро стандартлар асосида молиявий ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилиш усулларини ўргатиш ҳамда уларни амалиётда татбиқ этиш юзасидан йўналиш профилига мос кўникма ва малакаларни шакллантиришдир.
II. Фаннинг мақсади
Талабаларга тижорат банкларида молиявий ҳисобни юритишни ташкил қилиш, хусусан, банкларда молиявий ва бошқарув ҳисобининг мазмуни ҳамда уни тўғри ташкил қилишнинг аҳамияти, банкларда бухгалтерия ҳисоби объектлари ва субектлари, бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойиллари, банк операцияларини ҳужжатларда расмийлаштириш ва ҳисобини юритиш тартиби, шунингдек, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) амалда қўллаш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда танқидий фикрлаш ва самарали қарорлар қабул қилишни ўргатишдан иборатдир.
III. Таълим бериш натижалари
Курсни муваффақиятли тугатгандан сўнг, талабалар қуйидаги кўникмаларга эга бўлиши кутилади:
Банкларда молиявий ҳисоб асослари
Бухгалтерия ҳисоби цикли
Пул маблағлари ва ички назорат. Касса хизматлари.
Ҳисоб – китоб операциялари ҳисоби
Банкларда депозит операциялари ҳисоби
Банкларда кредит, лизинг ва факторинг операциялари ҳисоби
Банкларда қимматли қоғозлар билан операциялар ҳисоби
Асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқа материал захиралар ҳисоби
Молиявий ҳисоботларни тузиш ва таҳлил қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |