4. УШБУ ШАРТЛАРНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ
4.1. Ушбу Шартлар Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади ва у амал қиладиган давр мобайнида амалда бўлади.
4.2. Ушбу Шартлар, агар Томонлардан бири бошқа Томонга ушбу Шартнома бекор қилингунга қадар камида 1 (бир) ой аввал ёзма хабарнома берган тақдирда бекор қилинади.
4.3. Қуйидаги шартларда тегишли ўзаро ҳисоб-китоблар амалга оширилгандан сўнггина ушбу Шартлар бекор қилиниши ва Томонларнинг мажбуриятлари тўхтатилиши мумкин:
4.3.1. Томонлар ушбу Шартлар ёки ушбу Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганда;
4.3.2. Банк ва Мижоз ўртасида тузилган ушбу Банк ҳисобварағи ва комплекс банк хизматлари кўрсатиш шартномаси бекор қилинганда;
4.3.3. Мижоз ушбу Шартлар доирасида кўрсатиладиган хизматлардан ёзма равишда воз кечганда.
4.4. Ушбу Шартларнинг бекор қилиниши Томонларни ушбу Шартномага биноан аввал ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди. Томонларнинг мажбуриятлари улар тўлиқ бажарилгунига қадар амал қилади, агар ушбу Шартнома, суд қарори, қонунчилик ёки Томонларнинг ўзаро келишувида бошқача шартлар назарда тутилмаган бўлса.
4.5. Зарурат туғилганда, Томонлар ушбу Шартларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишлари мумкин.
4.6. Ўзгартиришлар, қўшимчалар ва иловалар белгиланган тартибда ёзма равишда расмийлаштирилиши ва Томонлар тарафидан имзоланган бўлиши керак.
5. ТОМОНЛАРНИНГ ИМЗОЛАРИ:
.
«_____»_______________ 20_____ йилдаги
Банк ҳисобварағи ва комплекс банк хизматлари кўрсатиш
бўйича ______________ - сонли Шартномага 5-илова
Do'stlaringiz bilan baham: |