Банк ҳисобварағи ва комплекс банк хизматлари кўрсатиш бўйича сонли шартнома термиз ш. «­» 202 й


в) «Асакабанк» АЖ нинг «UZCard» БТТ ва/ёки «HUMO» МТТдаги корпоратив пластик карталарини фойдаланишга бериш ва хизмат кўрсатиш тартибини (1-илова), бунда Банк


Download 0.92 Mb.
bet2/25
Sana31.01.2024
Hajmi0.92 Mb.
#1818053
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Комплекс договор узб 08.10.2021й

в) «Асакабанк» АЖ нинг «UZCard» БТТ ва/ёки «HUMO» МТТдаги корпоратив пластик карталарини фойдаланишга бериш ва хизмат кўрсатиш тартибини (1-илова), бунда Банк:
– Мижозга Картадан фойдаланган ҳолда операциялар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун сўмда Карта ҳисобварағини очади. Ҳисобварағини очиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг меъёрий ҳужжатларида ва Банкнинг амалдаги қоидаларида белгиланган тартибда амалга оширилади;
– Мижознинг ваколатли ходимлари учун Карта чиқаради, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва ушбу Шартнома шартларига мувофиқ, Картадан фойдаланган ҳолда операциялар бўйича ҳисоб-китобларнинг амалга оширилишини таъминлайди, шунингдек Банкнинг амалдаги Тарифларига мувофиқ хизматлар учун тўловларни ундиради.
г) Мижоз ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни «Асакабанк» АЖ нинг «UZCard» БТТ ва/ёки «HUMO» МТТ пластик карталарига ўтказиш (кирим қилиш) йўли билан бериш, шунингдек ушбу пластик карталарни Мижознинг ходимларига тақдим этиш (2-илова) тартибини, бунда Банк:
- Мижознинг аризасига кўра Мижоз томонидан иш ҳақи ва унга тенглаштириладиган бошқа тўловларни, шунингдек пенсиялар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни ўтказиш учун транзит ҳисобварағини очади;
– Мижоз ходимларига ушбу ҳисобвараққа иш ҳақининг бир қисмини (Карта ҳисобварақларига ўтказиладиган иш ҳақининг фоизли нисбати Мижознинг тегишли ёзма кўрсатмасига биноан белгиланади) ўтказиш учун Карта ҳисобварақларини очади ва Мижоз ходимларига пластик карталар беради, шунингдек уларга хизмат кўрсатади;
– Мижоз ходимлари учун пластик карталар чиқаради, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва ушбу Шартномага мувофиқ, Картадан фойдаланган ҳолда операциялар бўйича ҳисоб-китобларниннг амалга оширилишини таъминлайди, шунингдек Банкнинг амалдаги Тарифларига биноан хизматлар учун тўловларни ундиради.
1.2 Банк томонидан кредитлар, факторинг, молиявий лизинг, қимматли қоғозларнинг ҳисобварағини юритиш ва сақлаш, қимматли қоғозларни бошқариш, андеррайтинг, махсус хоналарни ёки уларда сақланаётган сейфларни ижарага бериш, кафолат ва кафиллик бериш хизматларини кўрсатиш, ҳамда халқаро банклар амалиёти ва қонунчилигига мувофиқ бошқа хизматларни кўрсатиш; хизматлар учун фоиз ставкалари ва тарифлар, Мижоз томонидан омонат ва муддатли депозитларга маблағларни жойлаштириш, шунингдек банк маслаҳатлари ва бошқа ахборот хизматлари алоҳида шартномалар билан тартибга солинади.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling