Банк ҳисобварағи ва комплекс банк хизматлари кўрсатиш бўйича сонли шартнома термиз ш. «­» 202 й


Download 0.92 Mb.
bet6/25
Sana31.01.2024
Hajmi0.92 Mb.
#1818053
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Комплекс договор узб 08.10.2021й

3.2 Мижознинг ҳуқуқлари:
3.2.1. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз ҳисобварағидаги пул маблағларидан эркин фойдаланиш;
3.2.2. Банкка ҳисоб-китоб ва касса хизматлари бўйича топшириқлар бериш, инкассо бўйича буюртмалар бериш, топшириқларни ўз вақтида бажарилишини талаб қилиш;
3.2.3. Иш ҳақи ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг бошқа турдаги тўловлари бўйича тўлаш жадвалига мувофиқ, асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағида брон ва маблағлар мавжуд бўлса, амалдаги қонунчиликка мувофиқ мақсадлар учун нақд пул олиш;
3.2.4. Мижоз топшириғига мувофиқ унинг Банкдаги ҳисобварағидан юборилган ва тегишли манзилга бориб тушмаган маблағларни излаш, аниқлаш ва қайтаришда ёрдам бериш учун Банкка мурожаат қилиш;
3.2.5. Ўзбекистон Республикасининг банк қонунчилиги ва унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида маълумотлар олиш;
3.2.6. Тўлов амалга оширилган куннинг кейинги банк иш кунида ҳисобварақ бўйича кўчирмалар олиш;
3.2.7. Эътирозлар мавжуд бўлса. Банк раҳбариятига уларни ёзма равишда тақдим этиш;
3.2.8. Ўтказиб берилган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа тўловлар суммаларини Мижоз ходимларининг Карта ҳисобварақларига ўз вақтида ўтказишни талаб қилиш;
3.2.9. Карта Сақловчиларнинг Карта ҳисобварақларига кирим қилинаётган (ўтказилаётган) тўловларнинг тўғрилигини текшириш;
3.2.10. Ваколатли ходимни корпоратив Карта орқали операцияларни амалга ошириш учун (Картани қабул қилиш, Карта ҳисобварағига пул маблағларини тушириш (кирим қилиш), Картанинг йўқолиши ёки шикастланиши тўғрисида Банкни хабардор қилиш ва ҳоказо) тегишли буйруқ билан тайинлаш. Бунда, Мижоз ушбу буйруқнинг нусхасини Банкка топшириши керак;
3.2.11. Мижоз, ушбу Шартномани имзолангунга қадар, танишиб чиқиш учун унинг бир нусхасини олиши мумкин.


4 ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАНИ ХАРИД ҚИЛИШ ВА СОТИШ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАРНИ ЎТКАЗИШ, ШУНИНГДЕК ВАЛЮТА ЎТКАЗМАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ

4.1. Банк томонидан Мижоздан хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операциялари операция ўтказиладиган санадаги биржадан ташқари валюта курси бўйича (агар савдо якунлари бўйича курс ўрнатилмаган бўлса, аввалги банклараро сессияда қайд этилган курсдан фойдаланилади) битим тузиш учун тақдим қилинган хорижий валютани сотиш учун буюртманомага асосан (ушбу Шартноманинг 3-Иловаси) ва харид қилиш учун буюртманомага (ушбу Шартноманинг 4-Иловаси) асосан ёки битим тузмасдан масофадан хизмат кўрсатиш тизими (МХТ) орқали амалга оширилади.


4.2. Мижоз учун ЎзРВБда хорижий валютани сотиш ва харид қилиш бўйича операциялар “Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш Қоидлалари” (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 31 августда 3281-сон билан рўйхатга олинган) билан тартибга солинади.
4.3. Мижознинг аризасига биноан, Банк Мижоз учун хорижий валютани харид қилиш учун маблағларни заҳиралаш мақсадида миллий валютада махсус ҳисобварақ (бундан буён “блок-ҳисоб”) ва валюта бозорида харид қилинадиган хорижий валютани кирим қилиш (ўтказиш) мақсадида махсус валюта ҳисобварақларини очади, ушбу ҳисобварақлар Мижоз томонидан тузилган шартномаларда қатъий белгиланган мақсадлар учун ишлатилади.
4.4. Мижоз блок-ҳисобда хорижий валюта харид қилиш учун етарли ҳажмда бўлган миллий валютадаги пул маблағлари сўммасини ва хорижий валюта харид қилиш учун буюртма берилгунга қадар хорижий валюта курсининг ўзгаришларини заҳиралаб қўйиш мажбуриятига эга.
4.5. Мижоз амалдаги Банк Тарифларига биноан операцияларни ўтказиш санасига биржадан ташқари курс бўйича биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани сотиш ва харид қилиш операцияларининг ўтказилганлиги учун мукофотларни тўлаш мажбуриятига эга.
4.6. Мижоз блок-ҳисобда хорижий валюта курсини нг ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда етарли ҳажмда миллий валютадаги пул маблағларининг етарли суммасини таъминлаш мажбуриятига эга. Валютанинг номи, битимнинг хусусияти, хорижий валютадаги сумма, хорижий валютани сотиш ёки харид қилиш учун буюртманомасида кўрсатилади, шунингдек ушбу маълумотларни Мижоз масофадан хизмат кўрсатиш тизими (МХТ) орқали ўтказиши мумкин (ушбу Шартноманинг 4-Иловаси).
4.7. Амалга оширилган битимлар бўйича ҳисоб-китоблар икки иш куни ичида биржадан ташқари валюта курси бўйича амалга оширилади. Агар белгиланган муддат ичида ҳисоб-китоблар тугалланмаган бўлса, битим бекор қилинади.
4.8. ЎзРВБда харид қилинган барча маблағлардан мажбурий тартибда хорижий валютани харид қилиш учун буюртманомада кўрсатилган қатъий мақсадли вазифа бўйича фойдаланиш керак (ушбу Шартноманинг 4-Иловаси).
4.9. Мижоз харид қилинган хорижий валютадан Мижознинг махсус валюта ҳисобварағига маблағлар ўтказилган вақтдан бошлаб 7 (етти) банк куни ичида белгиланган мақсадда фойдаланиш мажбуриятига эга.
Мижоз томонидан сотиб олиниб, Мижознинг махсус валюта ҳисобварағига киритилган вақтдан эътиборан етти банк иш куни мобайнида фойдаланилмаган валюта маблағлари, ушбу муддат тугагандан кейинги банк иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда Банкка қайта сотилиши шарт.
Махсус валюта ҳисобварағидан илгари чиқарилган ва фойдаланилмаган, шунингдек бошқа сабабларга кўра қайтарилган чет эл валютаси ҳам уч банк иш куни мобайнида Банкка қайта сотилиши ёки буюртмада кўрсатилган мақсадлар учун такроран ўтказиб берилиши лозим.
Бунда, чет эл валютасининг қайта сотилиши сотув кунидаги валюта биржаси курси бўйича акцептсиз равишда амалга оширилади.
4.10. Хорижий валютани харид қилиш ва сотиб билан боғлиқ бўлган, ушбу Шартномада назарда тутилмаган барча ҳолатларда, Томонлар “Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш Қоидлалари” (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 31 августда 3281-сон билан рўйхатга олинган) талабларига асосланиб ҳаракат қиладилар.
4.11. Банк регламентига кўра, банк-корреспондентлар ўртасидаги хорижий валютадаги муддатли ўтказмалар, аккредитивлар бўйича тўловлар ва бошқа ҳисоб-китоблар ҳар қандай хорижий валютада Ўзбекистон Республикаси банкларининг фойдасига ижро учун жорий сана билан соат 12.00гача қабул қилинади.
4.12. Банк регламентига кўра, банк-корреспондентлар ўртасидаги CHF– швейцария франклари, GBP– англия фунт стерлинглари, RUB – россия рубллари, JPY– япония йеналари, USD – АҚШ долларларидаги ва бошқа валюталардаги хорижий валютадаги муддатли ўтказмалар, аккредитивлар бўйича тўловлар ва бошқа ҳисоб-китоблар европа, россия ва осиё банкларига ижро учун жорий сана билан соат 12.00гача қабул қилинади.
4.13. Банк регламентига кўра, банк-корреспондентлар ўртасидаги EUR – евродаги хорижий валютадаги муддатли ўтказмалар, аккредитивлар бўйича тўловлар ва бошқа ҳисоб-китоблар европа банклари фойдасига ижро учун жорий сана билан соат 13.00гача қабул қилинади.
4.14. Банк регламентига кўра, банк-корреспондентлар ўртасида JPY– япон йеналаридаги хорижий валютадаги муддатли ўтказмалар, аккредитивлар бўйича тўловлар ва бошқа ҳисоб-китоблар ижро учун валюталаш санасидан бир кун аввал ижрога қабул қилинади.
4.15. Кўрсатиб ўтилган вақтдан кейин тақдим қилинган банк-корреспондентлар ўртасидаги хорижий валютадаги муддатли ўтказмалар, аккредитивлар бўйича тўловлар ва бошқа ҳисоб-китоблар кейинги иш кунида ижро этилади.
4.16. Хорижий валютадаги оддий ўтказмаларни ўтказиш бўйича топшириқномалар ижро учун валюталаш тахмин қилинаётган кунгача 2 (икки) кундан кечиктирмасдан қабул қилинади.



Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling