Банк капитали банк назорати бўйича Базель қўмитаси (бнбқ) 010 йилда қуйидаги та асосий ҳужжатни қабул қилди: Базель III
Ўзбекистонда тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар
Download 98.5 Kb.
|
Банк капитали
- Bu sahifa navigatsiya:
- Субординар қарз
- Субординар қарз бу омонат эмас!
Ўзбекистонда тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар
I даражали капитал регулятив капиталнинг 75 фоизидан кам бўлмаслиги лозим. II даражали капитал миқдори I даражали капитал миқдорининг учдан бир қисмидан ошиб кетса, ошган сумма регулятив капитал таркибига киритилмайди. I даражали асосий капитал банк регулятив капиталининг 60 фоизидан кам бўлмаслиги лозим. Субординар қарз - бу банкнинг қарз мажбуриятлари шакли бўлиб, банк капиталини аниқлаш мақсадида ҳисоб-китоблардан сўнг I даражали капиталнинг учдан бир қисмидан ошмаслиги керак. II даражали капитал таркибига кирувчи субординар қарз қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: - гаров таъминотига эга бўлмаслиги; - банк тугатилаётганда ушбу мажбуриятлар бўйича талаблар депозиторлар ва банкнинг бошқа кредиторлари талаблари қондирилганидан сўнг амалга оширилиши; - бошланғич тўлов муддати 5 йилдан кейин бўлиши; - қарздор банк ёки унга алоқадор шахслар томонидан бошқа активларга кафолат ва таъминот сифатида қўйилмаган, шунингдек банк тугатилган тақдирда ҳеч қандай шартнома билан унинг тўлаш навбати (субординацияси) ўзгартирилмаган, яъни банк депозиторлари ва кредиторлари талабларига тенглаштирилмаган бўлиши; - муддатидан аввал Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсати билан қайтарилиши. Субординар қарзни банкнинг II даражали капитали сифатида тан олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: бошланғич тўлов муддати етиб келгунга қадар 5 йилдан ошган муддатда - тўлиқ ҳажмда; бошланғич тўлов муддатидан олдинги 5 йил давомида: 1-йилда — субординар қарз қолдиғининг 80 фоизи; 2-йилда — субординар қарз қолдиғининг 60 фоизи; 3-йилда — субординар қарз қолдиғининг 40 фоизи; 4-йилда — субординар қарз қолдиғининг 20 фоизи; 5-йилда — 0. Субординар қарз бу омонат эмас! Тармоқларда ва айрим сайтларда лицензияси тугатилган Туркистонбанкка субординар қарз жойлаштирган бир неча мижозларнинг муаммолари ҳақида ёзилмоқда. Шовқин-сурон шуниси билан жамоатчилик эътиборига тушаяптики, муаммога дуч келганлар негадир банк омонатчилари деб тақдим этилмоқда. Ўзини алданган деб ҳисоблаётганлар майда одамлар эмас, қарзнинг ўртача суммаси миллиард сўмдан. Келинг, бироз тушунтириб ўтамиз. Туркистонбанкка ҳеч ким пул қўймай қўйгандан кейин бу банк субординар мақомдаги қарз жалб қила бошлаган. Сўмда 27 фоиз, валютада 7,5 фоиз йиллик устама ваъда қилинган ҳолда. Албатта ақли хуши жойида, базавий бўлса ҳам молиявий маълумотга эга одамлар бу қопқонга тушмаган. Чунки қонунчиликда аниқ-тиниқ ёзиб қўйилган: субординар қарз бўйича мажбуриятлар банк тугатилаётганда депозиторлар ва банкнинг бошқа кредиторлари талаблари қондирилганидан сўнг амалга оширилади. Яна субординар қарз бўйича мажбуриятлар банк депозиторлари ва кредиторлари талабларига тенглаштирилмаган бўлиши керак. Яъни субординар қарз эгалари ўз пулини ҳаммадан кейин, фақат акциядорлардан олдин олади. Давлат субординар қарзнинг қайтарилиши бўйича мажбуриятларни қайтарилишини кафолатлаганми? Йўқ. Қонунда (https://lex.uz/docs/42074) Фуқароларнинг банклардаги омонатлари кафолатлаш объекти ҳисобланади, деб ёзилган. Қарз ё субординар қарзлар эмас! Унда нега одамлар субординар қарз шартномаси бўйича Туркистонбанкка пул жойлаштирган. Бунинг сабаби иккита бўлиши мумкин: Бириинчиси, юқори фоизлар ва даромад ортидан қувиш (ойига 25 миллион сўмдан кеп турса кимга ёқмайди?). Иккинчи сабаб Туркистонбанк масъулларининг алдови ва ёлғон тушунтиришлари бўлиши мумкин. Бу ерда ёзилишича, Туркистонбанк юристлари алданганларга субординар қарз бу омонат, давлат уни қоплаши керак деб айтмоқда экан. Бу ғирт ёлғон. Прокуратура масалани ўрганишда айни шу ҳолатга урғу бериши керак назаримда. Алданганларнинг даъвоси айнан банкка ва унинг мансабдорларига қаратилиши зарур. Қачонгача давлат, яъни солиқ тўловчилар емаган сомсасига пул тўлайди? 1) К1 = РК / ТАУС (минимал 13 фоиз) 2) К2 = I даражали капитал/ТАУС Капиталнинг консервация буфери таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги барча активларнинг 3,0 фоизи сифатли I даражали капитал бўлишини ҳисобга олган ҳолда К2 коэффициенти 0,10 (10,0 фоиз) миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Капиталнинг консервация буфери таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активларнинг 3,0 фоизи миқдоридаги қўшимча захирадан иборат. Бундай захирадан мақсад банклар томонидан молиявий ва иқтисодий қийинчилик даврларида зарарларни қоплаш учун ишлатилиши мумкин бўлган капитал захирасининг таъминланишини кафолатлаш ҳисобланади. 3) К3 = I даражали асосий капитал/ТАУС (минимал 8 фоиз) 4) К4 = I даражали капитал / (Умумий активлар+Балансдан ташқари воситалар + Ҳосилавий (дериватив) воситалар — Номоддий активлар). Левераж коэффициентининг энг кичик даражаси 0,06 (6 %)га тенг. Мисол банк капитали таркиби, минг сўм
Download 98.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling